Ўзбекистон
Ҳукуматининг
2011 йилги
Мажбурий
Пахта Кампанияси
ва унинг
дастлабки қурбонлари
1.14
сентябр куни
Сурхондарё
вилояти
Музработ
туманида ўз
жонига қасд қилган
фермер
Исмоил
Тўраназаровнинг
дафн
маросими
бўлиб ўтган.
Унинг ўлими
юзасидан
жиноий иш қўзғатилган.
Маҳалладошлари
ва
музработлик
бошқа
фермерларнинг
айтишларича,
ўлимидан олдин
Музработда
ўтказилган
пахта йиғим-теримига
бағишланган
мажлисда 50
ёшли Исмоил
Тўраназаровни
кунлик пахта
топшириш
режасини
бажармагани
учун
Сурхондарё
вилоят ҳокими
таҳқирлаган
ва у бир кеча
мобайнида ҳибсга
олинган.
Сурхондарёдаги
масъул
идоралар
вакиллари бу
хабарни рад
этмоқдалар,
лекин
ўзбекистонлик
инсон ҳуқуқлари
фаолларига
кўра, вилоят
ва туман ҳокимларининг
пахта ва буғдой
топшириш
давлат
режасини
бажармаган
фермерларни
тазйиққа
олишлари
бутун
Ўзбекистон
бўйлаб кенг тарқалган
ҳолат.Музработлик
фермерларга
кўра, Сурхондарё
вилояти ҳокими
Туробжон
Жўраев
ўтказган
пахта йиғим-теримига
бағишланган
12 сентябр
куни бўлган.
Вилоят ҳокими
кунлик пахта
топшириш
режасини
бажармаган
фермерларни
нима учун
планни
топширмагани
сабабини
сўраб, тазйиққа
олган.Мажлисдан
кейин
Музработнинг
собиқ
"Шабада" маҳалласи
деб аталган, ҳозир
эса Зиёдулла Қўлдошев
деб ном
берилган маҳалласида
яшаган 50 ёшли
Исмоил
Тўраназаров ва
яна уч фермерни
изоляторга
ташлашга
вилоят ҳокими
буйруқ
берган.
Би-би-си
билан суҳбатда
маҳалладошларининг
айтишларича,
бир кеча қамоқхонада
ушлаб
турилиб
уйига қайтган
фермер ўзини
осган, иккита
ёзув қолдирган.
Ёзувларидан
бирида у
режани
бажара олмагани
учун ҳокимиятни
айблаган,
фермер
сифатида ўз
вақтида
маблағ, ёқилғи
ололмаганини,
муаммосини ҳал
қилишда
ёрдам сўраб
расмийлар
билан учрашганида
ҳеч қандай
кўмак
ололмаганини
айтган.
Маҳалладошларига
кўра, фермер
ўзининг ҳақлигини
исботлаш
учун ҳуқуқшуносларга
Тошкентдаги
юқори
идораларгача
ҳам бўлса,
мурожаат қилиб
боришни
сўраган.
"Сиз бошқа
жойга
тушдингиз"
Исмоил
Тўраназаров
истиқомат қилган
Зиёдулла Қўлдошев
маҳалла йиғини
фуқаролар йиғини
раиси унинг
дафн
маросими
кеча 14 сентябр
куни бўлиб
ўтганини
тасдиқлади,
бошқа
саволларга
жавоб
беролмаслигини
айтди.Би-би-си
планни
бажармаган
уч фермер ҳибсда
эрталабгача
ушлаб
турилган
Музработ
милицияси,
Сурхондарё
вилоят ҳокимлиги
билан ҳам боғланди.Икки
масъул идора
ходимлари ҳам
бундай ҳодисадан
бехабарликларини
айтишди, биз
муддаоимизни
тушунтирганимиздан
кейин
бироздан
кейин қайтиб қўнғироқ
қилишни
сўрашди.
Лекин қайтиб
қўнғироқ қилинганида,
ҳам
милицияда ва ҳам
вилоят ҳокимлигида
телефон
гўшагини
кўтарганларнинг
жавоблари
бир хил
бўлди: Сиз
бошқа жойга
тушдингиз.
Зиёдулла Қўлдошев
маҳалласи аҳли
прокуратуранинг
Исмоил
Тўраназаровнинг
ўлими
юзасидан
жиноий иш қўзғаганини
айтишди, аммо
ўзбекистонлик
фаоллар ушбу ҳодисанинг
давлат
сиёсати нуқтаи
назаридан ҳаддан
зиёд
нозиклигини
айтишади,
расмий тергов
хулосасида
фермер
ўлимига
давлатнинг
пахта
сиёсати
сабаб бўлгани
умуман тилга
олинмаслиги
тахминини
билдиришади.
Ўзбекистонлик
фермерларнинг
нимани қандай
экиш
кераклиги
масаласида ҳам
эркин
эмасликлари,
буғдой ва
пахта
топшириш
режаси
фожеаларга сабаб
бўлгани
олдинги йилларда
ҳам танқид қилинган.
1996 йилда буғдой
топшириш
режасини
бажарганидан
кейин ҳам
даласидаги
буғдойини
давлатга
топшириш
талаб қилинган
жиззахлик
фермер аёл
комбайн тагига
ўзини ташлаб ҳалок
бўлганидан
жамоатчилик
хабардор.
Бу йилги қўш
мушкул аҳвол
Ҳам маҳаллий
ва ҳам
четдаги
кузатувчи, таҳлилчилар
фермерлар
дуч
келаётган
асосий муаммо
сифатида
Ўзбекистондаги
давлат идораларининг
фермерларга
муносабатини
тилга
олишади.
Юқори
минбарлардан
Ўзбекистонда
фермерларга
эътибор
катталиги,
уларнинг
давлат муҳофазасида
экани
айтилишига қарамасдан,
амалда
фермерлар
ишлаб даромад
қилиш жуда ҳам
қийин
солинганини
айтишади, шу
муносабат туфайли
кўпчилик
фермерликни
ташлашга мажбур
бўлмоқдалар.
Маблағ ва
ёқилғини ўз
вақтида
ололомаслик, ҳатто
фермернинг
банкдаги
ўзиники
бўлган маблағини
ҳам ўз
ихтиёри
билан олиб
ишлатолмаслиги
деҳқонларни қийин
аҳволга
солиб қўяди.
Халқаро
танқидларга қарамасдан
Ўзбекистон
пахта ва буғдой
харид
нархларини
жуда арзон
белгилайди,
бу йил
Тошкентда 1
килограмм буғдойнинг
нархи 2000 сўмга
чиққанда,
давлат
фермерлардан
буғдойни бир
неча юз
сўмдан сотиб
олди.
Шунингдек,
бу йил
Ўзбекистонда
жуда оғир қурғоқчилик
кузатилган,
бу ҳам
фермерларнинг
аҳволини
мураккаблаштирган.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2011/09/110915_cy_uzbek_farmer_suicide.shtml
2. Садриддин
Ашур.
“Озодлик”
Радиоси
манбаларига
кўра¸ Андижон
университетининг
1-курс талабаси
4-курс
йигитларидан
еган
калтагидан
жон берган.
Андижон
давлат
университети
қошидаги
Тарих
факультетининг
биринчи курс
талабаси
пахта
теримида
вафот этди.
Бу ҳақда
Озодликка
хабар берган
андижонлик ҳуқуқ
фаоли Жаҳонгир
Қосимовнинг
айтишича, бу
воқеа
Андижон
давлат
университетининг
Тарих
факультети
талабалари
пахта
тераётган
жой -
вилоятнинг
Улуғнор
туманида
душанба куни
рўй берган:
- Андижон
давлат
университети
Тарих факултети
талабаларини
Андижон
вилоятининг
Улуғнор
туманида
Овулмат қишлоғи
14 мактабда ëтоққа
пахтага
боришган
экан. Шу ерда
биринчи курс
талабаси,
исм-фамилияси
аниқлангани
йўқ ҳали,
лекин Жалолқудуқ
туманидан
экан, шуни
тўртинчи
курс талабалари
армейский
дедовшина
каби,
Ўзбекистон
олий ўқув
юртларида
биринчи курс
талабаларини
юқори курс
томонидан
мажбурлаб
ишлатиш, пул талаб
қилиш ҳолати борда,
шу вақтда
оммавий
калтаклаган
бир талабани.
Шу боланинг
ошқозонига оғир
жароҳат етиб
оламдан
ўтибди.
Озодлик: Қайси
кун бўлган бу
воқеа?
- 12 сентябр
куни кеч соат
10-11 орасида
бўлган. Етти
киши
калтаклаган
экан. Шу
факултет
декани
Алишер ака
Мамажонов,
унинг
ўринбосари ҳозир
ҳибсда экан.
Озодлик: Бу
хабар қанчалик
аниқ ва
ишончли?
- Аниқ. Ҳозир
текширилаяпти
бу аниқ
манбалардан.
У туман
вилоят
марказидан 70
километр
олисдалиги
учун боришга
имкон бўлмади.
Эртага ëки
индинга
боришга ҳаракат
қилиб
кўрамиз. Шу
воқеадан
кейин ўрнига
одам қўйиб
кетганлар
пахтага
бориб ëки пул
бериб домлалар
билан
гаплашганларнинг
ҳаммаси чақиртирилаяпти
экан.
Прокуратура
текшираëтгани
учун бу ишни
болаларни
ўрнига қўйиш
учун
текширув
ўтказилаяпти
экан. Пахтадан
ўрта ҳисобда
200 доллардан 400
долларгача
гаплашилиб қолинган,
дейди Жаҳонгир
Қосимов.
Андижон
давлат
университетининг
исмини ошкор
этмаган ўқитувчиларидан
бири Озодлик
билан суҳбатда
пахта
теримида
талабанинг
вафот этганлиги
фактини
тасдиқлади.
Бироқ ўқитувчига
кўра, талаба
калтак
зарбидан
эмас, балки юрак
хуружи оқибатида
вафот этган:
- Қайси
кунлиги
эдимда йўғу,
тарих
факултетида
бўлибди. Қаерлигини
билмайман.
Менинг
эшитишимга қараганда¸
юрак
касаллиги
бор эканда.
Пахта тераëтган
пайтда нафас
етмасдан,
нафас
ололмасдан
вафот этган
экан. Юрак
клапанларни
бекилиб қолибдида.
Нафас
ололмасдан
ўтиб қолибди
у бола.
Менинг
билганим
мана шу. Яна бир
гапни
айтишди.
Амакиси
вилоят
касалхонасида
ишлар экан.
Медицина
экспертизаси
бўлар эканку.
Ўшанақага
ўша
амакисини олиб
келишибди.
Ўзи
экспертиза
ўтказибди. Сиз
айтаëтган
“Тўртинчи
курс
талабалари
урибди,
сўкибди”
деган гаплар
асоссиз,
дейди исмини
ошкор
этмаган
Андижон
давлат
университети
ўқитувчиси.
Озодлик
билан суҳбатда
Андижон
вилоят
прокуратураси
расмийси
талабанинг
ўлгани ҳақидаги
маълумотни
тасдиқлади
ва ҳозирда бу
иш билан Улуғнор
туман
прокуратураси
шуғулланаëтганини
билдирди.
Улуғнор
туман
прокуратурасининг
телефонга жавоб
берган
ходими
Озодлик
радиоси
деган сўзни
эшитибоқ¸
телефон
гўшагини қўйиб
қўйди.
Озодлик
манбалари ҳозирда
вафот этган
талабанинг
шахсини аниқлаш¸
ҳамда фожиа
тафсилотларини
кенгроқ
ўрганишга ҳаракат
қилмоқда.
Ўзбекистонда
пахта
мавсумида йиғим-теримга
оммавий
равишда жалб
этиладиган
вилоятлардаги
мактаб ўқувчилари
ва талабалар
орасида ўз
жонига қасд қилиш¸
муштлашув
ëхуд хасталик
оқибатида
вафот этиш ҳоллари
ҳар йили
кузатилади.
http://www.ozodlik.org/content/article/24329341.html
Ўзбек
халқининг
бошига ҳар
йили кўплаб
фожеалар
келтираётган
Пахта
кампанияси ҳали
эндигина
бошланди.
Йилнинг
охиригача бу
Жинояткор Ҳукумат
болалар,
ўсмирлар,
талабалар,
давлат
идораларининг
хизматчиларини
мажбурий
пахта
теримига ҳайдаб
яна кўплаб
жиноятлар ва
фожеаларга
йўл қўйишлари
мумкин.
Умид
қиламизки
барча
инсонлар -
ёшлар, ўқувчилар,
ўқитувчилар
ва
хизматчилар
ўз ҳақ ва ҳуқуқларини,
ўз ҳаётларини
керакли ва
зарур
даражада ҳимоя
қилиб, бу
лаънати
Пахта
кампанияси
даврида ўзлари
ва ўзгалар
бошига
тушиши
мумкин бўлган
янги
фожеаларни
имкон қадар
олдини
олишга ҳаракат
қиладилар.
Барча
фуқаролар,
ёшу қари,
каттаю кичик
ўзлари ўз
азиз жонлари
ва ҳаётлари ҳақида
қайғурмасалар
бўлмайди,
чунки бу ҳақда
қайғуриши
лозим бўлганлар
бу ишни
қилмайдилар.
Ислом
Каримов, Шавкат
Мирзиёв,
Рустам Иноятов,
Баҳодир Матлюбов,
Р. Қодиров,
Б.Мустафоев
ва бошқа диктатура
вакилларидан
ташкил
топган
Марказий Ҳокимият
ва уларнинг
жойлардаги маҳаллий
мутасаддилари
халқ
манфаатлари,
инсонларнинг
ва айниқса
болалар,
ўсмирларнинг
ҳаёти ва сиҳат
саломатликлари
ҳақида ҳеч қачон
қайғурмаганлар
ва ҳеч қачон
қайғўрмайдилар
ҳам.
Бугун
бу Зўравон ва
Жинояткор ҳокимиятнинг
яккаю ягона
мақсади – бу ҳар
қандай
йўллар билан,
инсонларнинг,
болалар ва
ўсмирларнинг
сиҳат
саломатлиги
эвазига
ПАХТА деган
маҳсулотни
кўпроқ териб
олиш, уни
кўпроқ сотиш
ва шу йўл
билан ўз
чўнтаклари
ва тўймас
жиғилдонларини
тўйдириш ва
тўлдириш ҳақида
қайғўрадилар
холос.
Ҳазратқул
Худойберди
2011 йил
17-сентябр