АМИР ТЕМУР БИТИКЛАРИ

 

ТАДБИРЛАР ВА КЕНГАШЛАР

 

1.      Ўзга мамлакатларни забт этиш, уларни идора қилиш, ғаним лашкарларини синдириш, душманни тузоққа тушириш, мухолифларни [кўнглини овлаб] дўстга айлантириш, дўст-душман орасида муомала, муросаю мадора қилиш хусусида ушбу тадбир ва кенгашларни қўлладим.
Пирим Зайниддин Абубакр Тойбодий менга ёзмишларким, «Абулмансур Темур, салтанат ишларида тўрт нарсага амал қилгин, яъни
1) кенгаш;
2) машварату маслаҳат;
3) қатъий қарор, тадбиркорлик ва ҳушёрлик;
4) эҳтиёткорлик.


Чунки кенгаш ва машваратсиз салтанатнинг барча қилган ишлари ва айтган гаплари риёкор бўлган жоҳил одамга қиёс қилиш мумкин; унинг айтган сўзлари ва қилган ишларини бошга пушаймонлик ва надомат келтиргай. Шундай экан, салтанат бошқаришда машварату маслаҳат ва тадбиркорлик билан иш юргизгин, токи оқибатда надомат чекиб, пушаймон бўлмагайсан. Шуни ҳам билишинг керакким, салтанат ишларининг бир қисми сабру тоқат билап бўлгай, яна бир қисми билиб-билмасликка, кўриб-кўрмасликка солиш билан битур. [Хуллас] бажарилиши шарт бўлган тадбирларнинг таърифидан ва зикридан сўнг [шуни таъкидлаш лозимки] қатъийлик, сабр, чидамлилик, соғлиғу сергаклик, эҳтиёткорлик ва шижоат билан барча ишлар амалга оширилур. Вассалом».
Мактубда ёзилмиш сўзлар эса салтанат ишларида мен учун энг тўғри йўлбошчи эди. Шунга кўра давлат ишларининг тўққиз улуши кенгаш, тадбир ва машварат, қолган бир улуши эса қилич билан бажо келтирилишини англадим. [Донишмандлар] демишларким, ўз ўрнида қилинган тадбир билан саноқсиз лашкар қиличи ожизлик қилган ҳар қандай мамлакат дарвозасини очиб, беҳисоб лашкарни енгиб бўлур. Тажрибамда кўрилганким, ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий, тадбиркор ва ҳушёр бир киши, минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Чунки тажрибали бир киши минг кишига иш буюради.

 

Мен яна тажрибамда кўрдимки, ғаним лашқарини енгиш қўшиннинг кўплиги билан эмас, мағлуб бўлиш эса сипоҳининг камлигидан бўлмайди. Балки ғолиб бўлмоқлик [тангрининг] мадади ва бандасининг тадбири биландир. Чунончи, мен икки юз қирқ уч киши билан кенгашган ва тадбир юритган ҳолда Қарши қалъаси устига юрдим. Амир Мусо ва Малик баҳодир ўн икки минг отлиқ аскар билан қальа ва унинг атрофини қўриқламоқда эдилар. Тангри таолонинг ёрдами етиб, узим кўллаган тўғри тадбирларим орқали Қарши қальасини қўлга киритдим, сўнг Амир Мусо ва Малик баҳодир ўн икки минг отлик аскар билан устимга бостириб келиб мени Қарши калъасида қамал қилдилар. Мен тангрининг мадади ва иноятига ишониб, тадбиркорлик ва эҳтиёткорлик ишлатган ҳолда қалъадан чиқдим ва [душман билан] бир неча маротаба жанг қилдим. Пировардида шу икки юз қирқ уч йигитим билан ўн икки минг отлиқ ғаним лашкарини мағлубиятга учратдим ва уларни бир неча фарсанг ергача қувиб бордим.
Яна менинг тажрибамдан ўтмишким, гарчи ишнинг кандай якунланиши тақдир пардаси ортида яширин бўлса ҳам, акли расо ва ҳушёр кишилардан кенгашу тадбир истаб, фикрларини билмоқ лозимдир.

 

[Шу сабабли] пайғамбаримиз Муҳаммад, унга тангрининг марҳаматлари ва саломлари бўлсин, саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, хар ишни кенгашган ҳолда қилдим. Хар вақт кенгашчилар йиғилиб, мажлис очилар экан, яхши-ёмондан, фойда-зиёндан, олдимиздаги ишларни қилиш-қилмасликдан сўз очиб, улардан фикр сўрар эдим. Буларнинг сўзларини эшитгач, ишнинг ҳар икки томонини мулоҳаза қилиб, фойда-зиёнларини кўнгилга келтирардим. Айниқса, ул ишни хатарли томонларига кўпроқ эътибор берардим. Агар икки хатарлик [ёки] бир хатарлик ишларни қилишга тўғри келгудек бўлса, икковидан баробар қутулиш чораси топилмагач, бир хатарлигини ихтиёр этардим. Бунга мисол, Дашти Жете амирлари Туғлуқ-Темурхонга қарши исён туғини кўтардилар. Бу хусусда Туғлуқ-Темурхон мендан маслаҳат сўради. Агар ғанимни тор-мор этгали лашкар юборса икки хатар, ўзи борса бир хатар борлигини билдириб, унга йўл-йўриқ кўрсатдим. Менинг кенгашим билан даштга, исёнчилар устига ўзи бориб эди, барча ишлари мен айтганимдай бўлиб бажарилди.
Ишларимнинг барини кенгаш билан юргизиб, уни битиришда тўғри тадбир қўллар эдим. Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиб чиқиш йўлларини мўлжаллаб қўяр эдим. Уни тўғри тадбир, қатъий жазм, чинлик-чидамлилик кўрсатиб, эҳтиёткорлик билан узоқни кўриб, ортини ўйлаган ҳолда охирига етказардим.


Яна тажрибамдан ўтказдимки, кенгаш эгалари бирлик, иттифоқлик билан сўзда собит, ишда чидамли бўлишлари шартдир. Қилмоқчи бўлган ишларини қилмасдан қолдирмасинлар. Агар бирор ишни қилмасликка сўз берар эканлар, унинг яқинига ҳам йўламасинлар.
Тажрибамдан маълум бўлдики, кенгаш икки турли бўлур. Бири — тил учида айтилгани, иккинчиси — юракдан чиққани. Тил учида айтилганини [шунчаки] эшитардим. Юракдан айтилган маслаҳатни эса қалбим қулоғига қуярдим ва дилимга жойлардим.
Агар [ғаним устига] лашкар тортмоқчи бўлсам, уруш-ярашдан ўртага сўз ташлаб, амирларим кўнгилларининг бу икковидан қай бирига мойиллигини билишга интилардим. Агар ярашдан сўз очсалар, бунинг фойдасини уруш зиёнига солиштириб кўрардим, агар урушга мойил бўлсалар, унинг нафъ ва фойдасини яраш зиёнига таққослаб кўрардим, қайси бири фойдалироқ бўлса, шуни ихтиёр қилардим. Сипоҳни иккилантирадиган [турумсиз] кенгашни эшитишдан сақланардим. Қайси киши ақлга сиққан бир ишни куйиниб гапирса, суйиб эшитар эдим. Кимки оқилона гапларни эрларча кескинлик билан сўзласа, унга ҳам қулоқ солардим. Ҳар кимдан сўз олиб кенгаш сўрар эдим. Лекин айтилган ҳар бир маслаҳатнинг яхши ва ёмон томонлари ҳақида ўйлаб кўргач, тўғри ва савоблироғини танлаб олардим.

 

2.      Чунончи, Чингизхоннинг набираcи Туғлуқ-Темурхон Мовароуннаҳр мамлакатини босиб олиш қасдида қўшин тортиб, Хўжанд сувидан кечиб ўтгач, менга, амир Ҳожи барлос ва амир Боязид жалойир номига ёрлиқ жўнатиб, унинг ҳузурига боришимизни талаб қилганди. Улар мен билан кенгашдилар. Ўз эл-улуслари билан Хуросонга кетиш ёки Туғлуқ-Темурхон олдига бориш ҳақида маслаҳат сўрадилар. Мен уларга шундай йўл кўрсатдим: Туғлуқ-Темурхоннинг ҳузурига борсангиз икки фойда, бир зиён бордир. Хуросон томонга ўтиб кетишнинг [эса] икки зиёни, бир фойдаси бордир, дедим. Улар менинг кенгашимга кирмай [эл-юрти билан кўчиб) Хуросон томонга кетдилар. Мен ҳам Хуросонга ёки бўлмаса Туғлуқ-Темурхоннинг олдига бориш-бормаслигимни билмай иккиланиб қолдим. Шу ҳол асносида пирим (Тойбодий)дан маслаҳат сўраб хат ёзган эдим, ушбу мазмунда жавоб ёзиб юборибдилар: «Тўртинчи халифа [ҳазрати Али ибн Абу Толибдан], унга тангрининг караму марҳамати бўлсин, бир киши сўрабдики, осмон — камон, ер — камон ипи, ҳодисалар [ва офату кулфатлар эса] ўқ бўлса, инсонлар ул ўқ-ёйларга нишон бўлса, отғучи-худойи таоло бўлса, унинг қудрати яна ҳам улуғ бўлсин, одамлар қерга ҳам қочадилар? Халифа жавоб қилиб, одамлар тангрининг қошига қочсинлар,— дебдилар. Шунга ўхшаш сен ҳам ҳозир Туғлуқ-Темурхоннинг олдига қочгил ва қўлидаги ўқ-ёйини тортиб олгил». Бу жавоб келиши билан кўнглим кўтарилиб, юрагим бундан қувват олди ва Туғлуқ-Темурхон қошига боришга аҳд қилдим.
Лекин бирон ишни қилмоқчи бўлсам, кенгашиб олға, кейин Қуръондан фол очардим ва Қуръон ҳукми билан иш қилур эдим.
Туғлуқ-Темурхон олдига боришдан аввал Қуръондан варақ очсам «Сураи Юсуф алаиҳи-с-салом» чиқди ва Қуръони мажид ҳукмига амал қилдим.

 

 

2. ТУҒЛУҚ-ТЕМУРХОН БИЛАН УЧРАШГАНИМДАН СЎНГ КЎНГЛИМГА КЕЛГАН БИРИНЧИ КЕНГАШ

Туғлуқ-Темурхон, [саркардалари] Бекчик, Ҳожибек эркинит, Улуғ Туқтемур керайит ва Жетенинг бошқа амирларидан уч фавж тузиб, уларни Мовароуннаҳр мамлакатини талон-торож қилиш учун юборганлиги, ўша уч фавж қўшин Ҳузор деган жойга келиб тушганлиги хабари менинг қулоғимга етди. Шунда Туғлуқ-Темурхонни бориб кўришдан илгари бу очкўз амирларни мол-дунё билан алдаб, Мовароуннаҳр вилоятини қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим. Тилга олинган амирларни кўрганимда уларни ҳайбатим босди шекилли, кўп ҳурмат кўрсатиб, мени ортиқча сийладилар.

Уларнинг кўзларига ўхшаш кўнгиллари ҳам тор бўлганлигидан, совға-соврун6 йўсинида уларга берилган ҳар турлик тансиқ моллар кўзларига кўп кўринди ва Мовароуннаҳрни босиб олиш ва талон-торож қилиш ниятидан қайтдилар. [Шундан сўнг] тўғри бориб Туғлуқ-Темурхон билан кўришдим. Хон келишимни яхшиликка йўйиб, [салтанат ишларида] мендан кенгаш сўради. Кўрсатган кенгашларимни тўғри деб топиб, ҳаммасини кабул килди.


Шу аснода Туғлуқ-Темурхонга хабар келтирдиларким, [юқори-лйтилган]  уч фавж амирлари, ерлик халқдан нақд пул ва соврунлар олиб, улар билан келишмишлар. Хон шу ондаёқ мол-мулк ва  иақд пулларни қайтариб олиш учун одам тайин қилди ва амирларни бундан буён Мовароуннаҳрга боришларини манъ этди. Мансабларидан бўшатди. Ўринларига Ҳожи Маҳмудшоҳ Ясовурийни тайин қилди.


Бу ҳақда амирлар хабар топгач, душманлик байроғини кўтариб юртларига қайтиб кетдилар.
Йўлда хоннинг девонбегиси ва бош маслаҳатчиси бўлмиш Ўғлонхўжани учратдилар. Уни ҳам ўзларига оғдириб олиб, Жете Томон юзландилар.
Айнан шу вақтда Туғлуқ-Темурхоннинг Дашти Қипчоқдаги амирлари ҳам исён туғини кўтаргани ҳақида хабар олинди.
Бундан хон ташвишга тушди. У мендан маслаҳат сўради ва Жете тарафга йўл олди. Мовароуннаҳрни эса менга қолдирди ва бу хусусда ёрлиғу аҳднома ёзиб берди. Амир Қорочор нўённинг Мовароуннаҳрдаги туманини ҳам менга топширди. Мен бутун Мовароуннаҳр вилоятига, то Жайҳун дарёсининг соҳилларигача ерларга ҳукмрон бўлдим. Давлат ва салтанатимнинг бошланишида энг аввал қилган кенгашим шул эди. Мен тажрибамдан шуни билдимки, юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин экан.

 

 

3. ДАВЛАТ ҚУРИШ ОЛДИДАН ҚИЛГАН ИККИНЧИ КЕНГАШИМ

У шундан иборат бўлдики, Туғлуқ-Темурхон мен билан тузган аҳду қарорини бузиб, иккинчи бор Мовароуннаҳр мамлакатига қўшин тортиб келди ва ҳукуматни мендан тортиб олиб, ўғли Илёсхожага топширди. Мени эса унга бош қўмондон (сипоҳсолор) ва маслаҳатчи қилиб тайинлади. Менга Қочувли-баҳодир ва Қобулхон томонидан битилган аҳдномани кўрсатди. Мен улуғ боболаримизнинг сўз ва номаларини қабул қилиб, сипоҳсолорлик қилишга рози бўлдим.


Ҳижрий 762 (милодий 1360—61) йили Туғлуқ-Темурхон иккинчи марта Мовароуннаҳрга қўшин тортиб келиб, мени ўз ҳузурига чорлаб нома жўнатди. Мен [рози бўлиб], унинг истиқболига чиқиб, у билан кўришдим. У орамиздаги аҳдни бузиб, Мовароуннаҳрни ўғли Илёсхожага топширди, мени эса сипоҳсолор қилиб белгилади. Бу ишга ортиқча рўйхушлик билдирмаётганимни кўриб, менинг бобом Қочувли-баҳодир ва ўзининг бобоси Қобулхон-ларнинг аҳдномасини кўрсатди. Пўлат тахтага имзоланган аҳдно-мада «хонлик Қобулҳон авлодининг қўлида, сипоҳсолорлик эса Қочувли-баҳодирхон болаларида бўлсин, улар бир-бири билан ёвлашмасин», деган сўзлар битилган экан. Буни ўқиб кўргач, улуғлар аҳдига вафолик қилиш юзасидан сипоҳсолорликни қабул қилдим.


Мовароуннаҳрда ўзбек’ларнинг жабру зулми ортиб кетди. Чунончи, саййид ва саййидзодалардан етмиш кишини асир олиб банд этдилар. Илёсхожа бўлса давлат ва сиёсат ишларида лаёқатсиз бўлгани туфайли уларнинг зулму ситамига барҳам беришга ожиз эди. Мен бўлсам ўз салобатим ва ҳайбатим билан ўзбеклар устидан ғалаба қилдим ва мазлумларни золимлар жабридан халос қилдим. Бу Илёсхожа амирлари ва ўзбекларнинг менга нисбатан душманлик қилишларига сабаб бўлди. Улар Туғлуқ-Темурхонга хат ёзиб, «Темур бизга қарши исён туғини кўтарди», дедилар. Хон бу ёлғон гапларни чин билиб, мени ўлдириб, йўқотиш ҳақида ёрлиғ юборди. Бу ёрлиғ менинг қўлимга тушиб қолди. Ундан ўлимга ҳукм қилинганлигимни билиб олдим. Бунинг иложини қилиб, қуйидаги тадбирни ишлатдим. Барлос улусининг баҳодир йигитларини ўз атрофимга тўплаб, уларни бирлаштирдим. Менга бўйсуниб кўмакдош бўлмоқлик учун розилик берган биринчи киши — Ики Темур бўлди, иккинчиси — амир Жоку барлос эди. Булардан бошқа улус баҳодирлари ҳам жону диллари билан менга бўйсунмоқчи [ва хизмат қилмоқчи] эканликларини билдирдилар.


Мовароуннаҳр аҳолиси менинг бу ишимдан хабар топиши биланоқ, тезда ўзбекларга ҳужум қилишим кераклиги ҳақида истак билдирдилар. Чунки уларнинг қалби золим ўзбеклар тоифасидан бутунлай безиган эди. Мовароуннаҳр аҳолисининг каттаю кичиги менга бирлашди. Мамлакатнинг уламо ва машойихлари эса ўзбекийа тоифасини йўқ қилиш ҳақида фатво ёзиб бердилар. Улус амирлари ва қўшун бошлиқларининг баъзилари ҳам бу ишга қўшилиб, бизга бирлашдилар. Бу тўғрида ёзилган аҳднома ва фатволарининг нусхаси бу эди: «Тўғри йўллик халифалар, Аллоҳ таоло уларнинг жамисидан мамнун бўлсин, тутган йўлларига ва қилган ишларига мувофиқ Мовароуннаҳрдаги бутун аҳли ислом, сипоҳу раият ёхуд уламою машойих бўлсин, Амир Темурга иззату икром кўрсатиб, уни Амир Темур Қутби салтанати Олий деб атасинлар ва уни Аллоҳнинг [ердаги] қудрати-салтанат тахтига лойиқ кўрсинлар. Мусулмонларнинг ери, номуси, мол-мулки ҳамда жонига зулм-ситам қўлини чўзган ўзбеклар тоифасини дафъ қилишда ва умуман йўқотишда Темурга [ёрдамлашиш учун] ўз мол ва жонларини [аямай], тиришиб харакат килсинлар. Биз ўз ахду байъатимизга содиқ қолурмиз. Агар берган аҳд-паймонимиздан қайтсак, Аллоҳнинг қудратию қуввати ва ёрдамидан чиқиб, шайтон қудрати ва ёрдами йўлига кирган бўлайлик».

Бу фатвони менга кўрсатганларидан кейин жангу жадал байроғини кўтариб, ўзбеклар устига лашкар тортишга қарор қилдим ва мазлумлар ҳақини золимлардан олмоқчи бўлдим. Лекин бир неча разил кишилар бу сирни фош қилиб қўйдилар. [Шундан кейин] ўйланиб қолдим, мабодо Самарқанд шаҳри ичида ўзбекларга қарши уруш бошласаму, бироқ Мовароуннаҳр аҳли [жанг қилишдан] қўл тортса-чи? [Унда нима бўлади?] Шундай бўлгач, яхшиси, шаҳардан чиқиб, Самарқанд тоғларида жойлашай, токи менга қўшилишни истаганлар ҳузуримга келсинлар. Шунда мен катта сипоҳ тўплаб, ўзбекларга қарши жангу жадални бошлагайман»,— деб қарор қилдим. Самарқанддан чиққанимда олтмиш отлиқдан бошқа бир киши ҳам менга эргашмади. Шундан билдимки, ўйлаган кенгашим хато бўлмаган экан.
Ўша тоғда бир ҳафтача кутиб ётдим, бир киши бўлса ҳам бизга келиб қўшилмади. Шунинг учун кенгаш тузиб Бадахшон тарафга ўтиб, у ернинг шоҳлари билан қўшилишга қарор қилдим. Отланиб, Амир Кулолнинг ҳузурларига бордим. Улар менга Хоразмга боришимни маслаҳат бердилар. Агар ўзбеклар устидан ғалаба қозонсам, Самарқанднинг бир йиллик хирожини уларга назр қилишга қарор қилдим. Улар менга зафар тилаб фотиҳа ўқигач, кетишимга рухсат бердилар. Саййид Амир Кулолнинг хизматларидан чиққанимда, ҳаммаси бўлиб олтмиш отлиқ менга ҳамроҳлик қиларди. Илёсхожа менинг Хоразмга юриш қилаётганимдан хабар топиб, Хива ҳокими Тўкал-баҳодирга хат ёзиб, менга қарши чиқишни ва мени ўлдиришни буюрган экан. Тўкал-баҳодир минг отлиқ аскар олиб, менинг устимга келди. Олтмиш отлиқ йигитим 1 йўлда менга қўшилган [қайноғам] Амир Ҳусайн билан бирга минг отлиқ кишилик ғаним лашкарига рўбарў бўлдим ва жанги киришдим. Бу жангда шундайин баҳодирлик қилиб, чидамлик кўрсатдимки, унинг минг кишисидан эллик киши қолди, менинг олтмиш отлиқ йигитимдан ўн кишигина қолди. Шундай бўлса-да зафар мен томонда бўлиб, [уларни қочирдим]. Менинг зафар қучганим хабари Илёсхожа ва Жете амирларига етгач, улар [ҳайрон қолишиб], «Темур ажаб эр киши экан, унга Тангрининг мадади етиб, бахту иқболи очилмиш»,— деб ўзаро сўзлашибдилар Мен бу урушдаги зафарни яхшилик аломати деб билдим. Ўзбеклар мендан чўчийдиган бўлдилар.

 

 

4. ЎРУСХОННИ БАРТАРАФ ҚИЛИШ ВА ДАШТИ ҚИПЧОҚНИ БОСИБ ОЛИШДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

[Дашти Қипчоқ] хони Тўхтамиш хонлик талашиб Ўрусхондан енгилиб, менииг паноҳимга қочиб келган эди. Унинг билан қўшин юборсаммикин, ё ўзим борсаммикин деб турганимда Ўрусхоннинг элчиси келиб қолди. Кенгашиб, элчининг кўнглини овлаб, [сўнг] кетишига рухсат беришни, ўзим эса Дашт томон юзланиб, элчининг кетидан лашкар жўнатишни мўлжалладим, токи элчи хотиржамлик билан бўлган воқеалардан Ўрусхоннинг мажлисида баён қилсин, эртаси куни менинг қўшинларим қўққисдан уларнинг устига бостириб борсин.
Ўйлаганимдек иш тутгандим, тадбирим тақдирга тўғри келди. Ўрусхон элчиси бўлган воқеаларни сўзлаб бераётган пайтда, менинг қўрқмас лашкарим фавжлари ногаҳон келган балодек Ўрусхон устига ёпирилдилар. Ўрусхон қаршилик кўрсата олмай, қочишни ихтиёр қилди. Дашти Қипчоқ мамлакати менга бўйсунди.

ГИЛОН, ЖУРЖОН, МОЗАНДАРОН, ОЗАРБАЙЖОН, ШИРВОН, ФОРС ВА ИРОҚ МАМЛАКАТЛАРИНИ ЗАБТ ЭТИШ БОБИДА ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

Ироқ аҳблисининг музаффарийлар ва турли тоифадаги ҳукмдорлар зулмидан шикоят қилиб ёзган аризалари қўлимга тушгач, Ироққа юриш тадоригини кўришга жазм қилдим.
Шу вақт хотирамга бу мамлакатларнинг подшоҳлари иттифоқ бўлиб,, «менга қарши урушга кўтарилсалар-чи? Демак, жангга шай бўлиш лозим!» — деган фикр келди. Амирларим ҳам жанг қилайлик деб маслаҳат бердилар. Ўзим эса буларни бирма-бир ром этган ҳолда бўйсундириш, итоатга келмаганларини эса жазолаш лозим, деган қарорга келдим.
Менинг паноҳимга келган биринчи одам Мозандарон ҳокими Амир Али бўлди. У менга пешкаш жўнатиб, мактубида «Биз ҳазрати Али авлодидан бўлган бир жамоамиз. Шу ерда қаноат қилиб кун кечираётибмиз. Бу ерни олсангиз қуввату кучингиз ортар, «Кечиб юборишингиз тақвога яқинроқ ишдир»,—деган гаплар битилган эди. Мен Мозандарон ҳокимининг бу мурожаатини яхшиликка йўйдим. [У ерни ўзларига қолдирдим] ва Гилон, Журжонга қараб йўл олдим. У ўлканинг ҳокимлари менга бўйсунмагач, қаҳрли қўшиним фавжларини уларнинг устига юбордим, ўзим эса Ироққа лашкар тортдим.
Исфаҳонни забт этдим. Исфаҳон аҳолисига ишонч билдириб, қалъасини ўзларининг қўлига топширдим. Улар бўлса исён кўтариб, мен тайинлаган доруғани аскарларимдан уч минг одам билан бирга тиғдан ўтказдилар. Мен ҳам Исфаҳон аҳолисини қатли ом қилиш ҳақида буйруқ бердим.


ФОРС ПОЙТАХТИ (ШИРОЗ)НИ ВА ИРОҚНИНГ ҚОЛГАН ҚИСМИНИ ЗАБТ ЭТИШ БОБИДАГИ КЕНГАШ

Широзни музаффарийларга қолдириб, Исфаҳонда эса уч минг одамимни тайинлаб, ўзим Тўхтамишхонни дафъ этиш учун Дашти Қипчоққа лашкар тортиб борганимда, Исфаҳон аҳолиси доруғани ўлдирди. Шу вақтнинг ўзида Широз аҳолиси ҳам менга бўйсунмай қўйган эди. Шу сабабли, уларни жазолаш мақсадида яна Ироққа юриш қилишга тайёрлана бошладим. Саксон минг отлиқ аскар тўпладим. Лекин бу катта қўшин билан бир йўла Ироқ ўлкасига кирсам, у ерга сиғмай қолиши мумкинлигини мулоҳаза қилиб, лашкаримни фавжларга бўлиб, уларни Ироқ мамлакатини босқин қилишга бирин-кетин юборишни фикрладим. Шу қарорга келиб, лашқаримни уч фавжга бўлдим ва ўзимдан олдинда боришни тайин қилдим. Ироқнинг ҳар ер-ҳар ерида тўпланган ғаним аскарларининг ҳаммаси тарқалиб кетди. Сўнг Широз устига қўшин тортдим. Шоҳ Мансур Жанг майдонида мен билан тўқнашиб, жазосини топди.

ТЎХТАМИШХОНГА ШИКАСТ ЕТКАЗИШ ҚИЛИНГАН КЕНГАШ

Лашкарларим беш ой давомида Тўхтамишхоннинг ортидан қувиб юргани сабабли кўпинча оч қола бошладилар. Чунончи, бир неча кун бошбалмоқ ўти, ов гўшти, саҳро паррандаларининг тухуми билан кун кечирдилар. Қўшиним бундай оғир аҳволга тушиб қолганини эшитган Тўхтамишхон фурсатдан фойдаланмоқчи бўлди ва чумолию чигирткадан ҳам кўп аскари билан устимизга ёпирилиб келди ва мен билан тўқнашди. Менинг аскарларимнинг очликдан тинкаси қуриганди. Тўхтамишхон аскарлари эса, тўқ ва осуда эдилар. Фарзандларим ва набираларим ҳузуримга келиб, тиз чўкиб, мен учун жон фидо қилишга тайёр эканликларини билдирмагунларича, саркардаларим, ва аскар бошлиқларим жанг қилишга рўйхушлик бермадилар. Шу пайт Тўхтамишхоннинг байроқдори мен билан тил бириктирди уруш бошлаганимда ва икки томон қўшини юзма-юз келганда, байроқдор байроғини тубан қилиши ҳақида у билан келишиб олдим. Амирларим ва нўёнларим, фарзандларим [ва набираларим] олдимга келиб, тиз чўкканини эшитгач, жасурлиги тутиб, қўрқмай жангга кирдилар. Шунда мен амирзода Абу Бакрни саккиз минг отлиқ билан ҳировул этиб тайинладим. Савашу чопиш қизишиб, жангу жадал ўти кўкка кўтарилганда, [лашкарларга] чодирлар тикиб, таом тайёрлашга киришишни буюрдим. Худди шу пайт Тўхтамишхоннинг байроғи тубан бўлди ва Тўхтамишхон саросимага тушиб қолди. У Жўчи улусини талон-торожга ташлаб, жанг майдонига орқа ўгириб қочди.

ДОРУССАЛОМ (БАҒДОД) НИ ВА ИРОҚИ АРАБНИ ЗАБТ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КЕНГАШИМ

Ироқи ажам ва Форсни забт этганимдан кейин, қутб ул-ақтоб пиримдан менга «Араб ва Ажам Ироқининг буюк қаҳрамонига [тангри таоло] Ироқи араб билан Ироқи ажамни тортиқ қилди», деган мазмунда мактуб келди.
Бағдодни забт этиш учун даставвал султон Аҳмад Жалоирий ҳузурига Бағдод волийси лашкарининг қай аҳволда эканлиги, юриш-туриши, қудрати ҳақида маълумотлар олиб келиш учун элчи юборишга келишилди. Элчи Бағдоддан менга: «Султон Аҳмад икки кўзли бир бўлак гўшт экан», деган мазмунда хат юборди. Мен тангрининг иноятига суяниб, [Бағдод устига] қараб юрдим ва тез фурсатда Бағдодга етиб бордим. Султон Аҳмад жалоир қолишдан қочмоқни афзал кўриб, Карбало томонга қараб қочди. Шу билан доруссалом Бағдод менга бўйсунди.

ТЎХТАМИШХОННИ ЙЎҚОТИШ УЧУН ҚИЛГАН КЕНГАШИМ

[Тўхтамишхон мендан енгилиб] Жўчи улусини талон-торожга ташлаб, ўзи қочган эди. Кейинроқ менинг йўқлигим фурсатидан фойдаланиб, Дарбанд ва Ширвон орқали Озарбайжонга кўп сонли лашкар юбориб, фитнаю фасод кўтарди, Бу вақтда мен ҳар иккала Ироқни ҳам эндигина забт этиб бўлгандим. Тўхтамишхонни йўқотиш учун беҳисоб лашкар билан Дарбанд йўли орқали яна Дашти Қипчоққа юришни маслаҳат кўрдим.
Юриш олдидан кўрик қилиб, лашкарим қаергача бориб етишини билмоқчи бўлдим. Қарасам, тўрт фарсанг масофада лашкарларим саф тортиб турарди. Тангри таолога шукр келтирдим. Сўнг Темур дарёсидан ўтиб, Дашти Қипчоқнинг элу улусига ушбу мазмунда ёрлиқлар йўлладим: «Кимки менга келиб қўшилса улуғлайади, кимки мен билан курашмоқчи бўлса йиқилади».
[Ҳижрий] 797 [милодий 139495] йилда Дашти Қипчоққ кирдим ва узоқ шимолида ястаниб ётган ерларигача бордим. Менга қарши бўлган Жўчи эл-улусини хароб қилиб, ўзимга тобеъ этдим. Бешинчи ва олтинчи иқлим вилоятлари, улуслари ва қалъаларини забт этдим ва ғалабаю зафар қучиб ортимга қайтдим.

[Манбаа: Туронзамин]

Темур тузуклари (5)

Wednesday, December 1, 2010

http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2007/07/amir_uz.jpg?w=150&h=112САЛТАНАТИМНИНГ ДАСТЛАБКИ ДАВРЛАРИДА ҚИЛГАН ТЎРТИНЧИ КЕНГАШИМ

Менга эргашганлар сони олтмиш отлиққа етиб қолгандан сўнг ўзимча ўйладим, агар келган манзилда тураверсам-у, мабодо ерлик аҳоли менга қарши қўзғалиб, ўзбекларга хабар бериб қўйсалар-чи, унда нима бўлади? Яхшиси, бу ердан кетиб, эл оёғи етмаган ерга бориб жойлашсам, тез фурсатда атрофимга салтанатимнинг куч-қудрати бўла оладиган қўшин тўпланар.

Шу фикрда у ердан кўчиб, Хуросон томонга юзландим. Йўл устида Моҳон ҳокими Муборакшоҳ Санжарий юз отлиқ аскари билан келиб, менга қўшилди ва яхши отлар тортиқ қилди. У ернинг жами саййидлари ва аҳолиси ҳам менга қўшилди. Ўша саҳрода отлиқ, яёв бўлиб икки юзга яқин киши ёнимга кирди. Read the rest of this entry »

Темур тузуклари (6)

Thursday, December 2, 2010

http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2010/12/amir_temur.jpg?w=118&h=150ХУРУЖ КУНЛАРИ ҚИЛГАН БЕШИНЧИ КЕНГАШИМ

Бохтарзамин ва Қандаҳор томон кетаётиб, Ҳирманд дарёсининг бўйига етганимда тўхтаб бир юрт ясаттирдим. Аскарларимни сийлаш учун бир неча кун ўша ерда турдим. Шу аснода Гармсир вилоятининг халқи ва сипоҳидан қарийб минг отлиқ турк ва тожик ҳам менга қўшилдилар. Шу тариқа Гармсир вилояти ҳам менинг тасарруфимга ўтди.

Read the rest of this entry »

 


Темур тузуклари (7)

Friday, December 3, 2010

http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2010/11/temur.jpg?w=117&h=150ХУРУЖ ВАҚТИДА ҚИЛГАН ОЛТИНЧИ КЕНГАШИМ
У шундан иборатки, Гармсир тасарруфимга ўтгач ва яраларим ҳам тузалгач, Балх сарҳадидаги тоғларда туриб, ўша ерда етарли қўшин тўплаб, Мовароуннаҳр мамлакатини бўйсундириш учун юриш қилмоқчи бўлдим.
Кенгаш шунда тўхтагач, бу ердан отланиб чиқдим. Одамлар тарқалиб кетиб қирқ отлиқ кишигина қолган эканмиз. Лекин уларнинг бариси аслзода, амирзода ва насли пок йигитлар эди. Шундайин азаматлар бу оғир кунларда нимадандирки мен каби олтину молсиз, озиқ-овқатсиз бир кишига ҳамроҳлик қилиб, менинг изнимга кириб [тоғ-тошларда эргашиб юрганлари] учун тангри таолога шукрлар айтдим. Ўзимча: «Аллоҳ таолонинг мен билан қиларлик улуғ ишлари бўлғайким, ўзим каби йигитларни менга бўйсундирмишдир»,— деб ўйладим. Давоми

http://s2.wp.com/wp-content/themes/pub/contempt/images/blog/speech_bubble.gif?m=1286132861gTemur tuzuklari,
TURONZAMIN

Темур тузуклари (8)

Saturday, December 4, 2010

http://uzbekcongress.files.wordpress.com/2010/11/temurbek.jpg?w=111&h=150ХУРУЖ КУНЛАРИ ҚИЛГАН ЕТТИНЧИ КЕНГАШИМ

Қўшинимнинг сонини ҳисоблаб кўрсам ҳаммаси бўлиб уч юз ўн уч отлиқ экан. Кенгаш қилиб бирон қалъани қўлга киритиб ўринлашишга қарор қилдим. Дастлаб Аложу қалъасини босиб олишга жазм қилдим, Илёсхожа томонидан Менгли Буғо сулдус бу қалъага қўйилган экан. У ерни озиқ-овқат ва юклар сақланади-ган жойга айлантирмоқчи бўлдим. Шу мақсадда Аложу қалъасига йўл олдим.

Шер Баҳром ва [Менгли Буғо сулдус] ўрталарида қадимдан ошнолик бўлганлигидан, у, «мен қалъага бориб, уни ўзимизга эл қилиб олсам»,— деб рухсат сўради. Бироқ Шер Баҳром қалъа атрофига етиб боргач, менга «Менгли Буғонинг сўзига қараганда, Илёсхожа қалъани унга ишониб топширган, шундай бўлгач, энди Амир Темурга эл тутиниб, қалъани унга топширса, мардлик ва мурувватдан узоқ иш бўлур эмиш. [Шунинг учун] қалъани бизга топширишдан бош тортди»,— деган хабар келди. Лекин менинг қўшин тортиб келаётганимдан хабар топгач, кўнглига ваҳима тушиб, қалъани ташлаб қочди. Илгари менинг хизматимда мулозимлик қилган, дулон жовун қавмидан уч юз йигит у билан (Менгли Буғо бирлан) шу қалъада эди, улар келиб менга қўшилдилар. [Бу ердан кўчиб] Дарайи Суф деган жойга келдим. Давоми

TURONZAMIN