Янги Ҳаракат ва айрим аросатда қолганлар ҳақида

 

Бундан роппа роса 40 кун олдин мен Ўзбекистондаги мустабид тузумга қарши курашиш учун мухолифатнинг бирлашган Янги Ҳаракати тузилгани ва бу ҳаракатга нисбатан турли туман муносабатлар пайдо бўлгани ҳақида айрим фикрларимни ёзган эдим (http://stopdictatorkarimov.com/Kurash_va_Tanlov.htm ). Хусусан у ерда қуйидаги сатрлар бор эди:

Режим вакилларининг аҳволику аниқ, хўш, бошқаларнинг аҳволи қанақа? Бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига 4 хил муносабат мавжуд:

1.   Ҳаракат сафларига дадил кириб уни янада кучайтиришга ҳисса қўшиш

2.   Ҳаракат фаолиятига қарши турли туман йўллар билан халақит бериш, унга қарши тиш тирноғи билан қаршилик кўрсатиш

3.   Ҳаракатнинг жоҳил ва золим тузум билан бўладиган оғир курашларини фақат томошабин сифатида кузатиб ўтириш

4.   Ҳаракатнинг фаолиятини умуман қўллаш аммо курашнинг оғирлигини тушунган ҳолда, иссиқ жонни ва яна алламбалоларни уйлаб бу курашга қўшилмаслик

Ҳар бир даврда, ҳар бир инсон ҳаётида, турли муаммолар намоён бўлаверади ва у бизларни ТАНЛОВ қилишга мажбурлайверади. Ана ўшанда ҳар бир инсон қандайдир бир йўлни, ечимни танлашга мажбурдир. Бизнинг бугунимиз ва эртамиз, ҳаётимизнинг мазмуни, бахту саодатимиз ҳар куни қабул қилаётган ана шу ечимларимизга чамбарчас боғлиқдир”.

 

Чамаси собиқ биродарим Баҳром Ҳамроев менинг бу мақоламни ўқимаган кўринади, акс холда у ўзининг islamnews.ru-га берган интревьюсида қуйидаги ахмоқона гапларни айтмаган бўлар эди: “Заявленная на 1 июля сего года революция в Узбекистане не состоялась. Народ не вышел стройными рядами на улицы городов, провозглашая лозунги «Долой тирана» и «Мы хотим смены системы».Как отметил в беседе с ИА IslamNews узбекский политэмигрант, а ныне эксперт российского правозашитного центра «Мемориал» Бахром Хамроев, «иначе и не могло быть. Ведь о дате предполагаемой революции объявили в конце мая на своем собрании в Германии представители так называемого «Народного движения Узбекистана».В состав этой группы вошло несколько узбекских демократов, проживающих в ряде стран Запада. По утверждению Хамроева, «многие из них просто шарлатаны, оторвавшиеся от своего народа и не имеющие достоверных сведений о чаяниях мусульман Узбекистана».«У этих людей нет ни чёткой программы изменений, ни понятия о методе смены власти в Узбекистане», - считает эксперт. http://www.islamnews.ru/news-67441.html “.

 

Астағфирулло! Одам деган фикрлаганда сал ўпкани босиб олмайдими! Акс ҳолда мана шунақа гоҳ боғдан, гоҳ тоғдан келиб, нима деяётганини, нима демоқчи бўлганини на ўзи, на бошқалар тушунади.

 

1нчидан, Ўзбекистонда демократик жамият қуриш учун умрининг энг мазмунли йилларини оғир курашга сарфлаган собиқ биродарларингизни, улардан сўнг эса дини ислом йўлида ҳақиқат излаб юрган маърифатчиларни ва ниҳоят ўз яқинларини 13 май 2005 йилги қотил Каримов уюштирган Қатағонда йўқотиб, энди адолат излаб Берлинда тўпланган 50дан ошиқ тажрибали ватандошларингизни “уларнинг кўпчилиги ўз халқидан ажралиб қолган ва Ўзбекистондаги мусулмонларнинг дардларидан бехабар шарлатанлар” деб аташ сизнинг қип қизил ахмоқ эканлигингизни, бир гапни уйламай нетмай шартта гапириб юборадиган довдир одамлигингизча қолганингизни кўрсатиб турибди. Афсус, 17 йиллик муҳожирликдаги ҳаёт сизниинг инсон сифатида ривожланишингизга кўзга кўринарли даражада ёрдам бермабди.

2нчидан, биз ҳеч қанақа муддат ҳақида гапирмаганмиз, гапира олмаймиз ҳам. Чунки ҳар қандай инқилоб секин аста етиладиган бир жараёндир, уни қачон етилиб, қачон портлашини ёлғиз Аллоҳ таоло билади. Уни сиз ҳам, биз ҳам ана ўша қудратли ва гулдуросли портлаш бўлганда биламиз холос.

Аша ўша буюк кунларни яқинлаштиришга уриниш Ўзбекистонда ҳур ва озод фуқаролар жамияти қуришни истаган ҳар бир мўмин мусулмонни ҳам, ҳар бир демократнинг ҳам буюк мақсадидир. Менинг бу курашда топган янги дўстим ва елкадош биродарим Муҳаммадсолиҳ Абутов сизга ўхшаган бир довдир “сиёсатчига”:  “Мен демократ эмасман аммо мен Ўзбекистонда демократия қурилиши учун курашаман!” деб ўша, ўзини “демократ сиёсатчи” деб ҳисоблайдиган аммо Ўзбекистонда мусулмонларга қарши кураш олиб боришини очиқ айтган муттаҳамни бир зарб билан ерга тиқиб юборди.

 

Шу учун сизга менинг маслаҳатим: Бундан кейин уйламасдан суйламанг. Чунки бир гап бор халқда “Уйламай гапирган оғримай ўлади” деган. Аллоҳ сизга сиҳат саломатлик ва кучли заковат ато этсин.

 

Ҳазратқул Худойберди

2011 йил 6-июл