Етти
тараф
Дўстим
сенга бир
маслаҳат
Бермоқни мен
кўрдим раво
Дўст
душманни
ажратмоқлик
Эмиш
бизга мўҳим
сабоқ
Кўрган,
кечган,
билганимдан
Келиб
чиқиб ёздим
буни
Эҳтиётроқ
бўлишликни
Сендан
сўраб қолдим
бу кун
Бўлгин
ҳушёр сен
доимо
Солгин
назар етти
томон
Чор
тарафинг
етмас экан
Қилмай
десанг сен
пушаймон
“Етти
тараф? Қайси
тараф?
Ахир
эмасми чор
тараф?
Ўнгу
сўлу, орт ва қаршинг
Шундай
эмасми у
эътироф?”
Тўғри
дўстим, чор
тарафинг
Энг
биринчи
келгучидир
Аммо
яна бор уч
тараф
У
сўнггида
келгучидир
Бешинчиси
тепангдадир
Олтинчиси
остингдадир
Еттинчиси
қараб турган
Инсонларнинг
кўзиндадир!
Ҳазратқул
Худойберди
2011 йил
30-май