Ўзбекистонда
Ислом
Каримов
Диктатурасининг
халқ
тақдирини
зўравонларча
ҳал қилишини
тасдиқловчи
ҳужжатлардан
бири ҳақида
Биз,
Ўзбекистон
демократик
мухолифати
вакиллари ва
инсон
ҳуқуқлари
учун
курашувчилар,
кўп
йиллардан
бери
мамлакатда
Ислом Каримов
диктатураси
ҳақида
гапириб
келамиз, бу
диктатура
қилган ҳар
бир жиноят
бўйича
далилий
ашёларни
мисқоллаб
тўплаб
борамиз.
Ундан сўнг
Ўзбекистон
ҳукумати
қилган ва қилаётган
давлат
жиноятларини
кўпчилик олдида
фош қилиб,
улар ҳақида
Ўзбекистон ва
дунё
жамоатчилиги
огоҳ қилиб
борамиз.
Фақат ва
фақат ана шундай
далилий
ҳужжатлар
билангина
Ўзбекистонда
ҳокимиятни
зўравонлик
ва ноқонуний
йўллар билан
эгаллаб
олган ва уни
узоқ йиллардан
бери куч ва
турли туман
ҳийлаю найранглар
билан ушлаб
турган Ислом
Каримов
жиноий тўдасини
ҳокимиятдан
қонуний
йўллар ва халқ
иродаси
билан
четлатиш
мумкин.
Бу
ерда мен
Ўзбекистон
ҳукуматининг
бир қонуни ва
унинг амалий
қўлланиши
ҳақида биргина
мисол
келтирмоқчиман
холос. Лекин
мана шу
биргина
мисолни
ўзиёқ бу
ҳукумат вакилларининг
очиқчасига,
қонуний
равишда
мамлакатда
диктатура
ўрнатганларини
ва халқни
эзишда бу қонуний
усуллардан
амалда
қандай
фойдаланишларини
кўрсатади.
..................................................................................................................................................................................................................................................................................................
Ўзбекистон
Республикасининг
қонуни.....
Ўзбекистон
Республикасида
маъмурий-ҳудудий
тузилиш,
топонимик
объектларга
ном бериш ва
уларнинг
номларини
ўзгартириш
масалаларини
ҳал этиш
тартиби
тўғрисида (Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Мажлисининг
Ахборотномаси,
1996 й., 9-сон,
139-модда;
Ўзбекистон
Республикаси
Қонун
ҳужжатлари
тўплами, 2004 й.,
51-сон, 514-модда)
1-модда.
Вилоятларни
тузиш ва
тугатиш
Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
таклифига
мувофиқ Олий
Мажлис
томонидан
амалга
оширилади.
2-модда.
Туманларни
тузиш ва
тугатиш
тегишли вилоят
ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг
илтимосномасига
асосан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
таклифига
мувофиқ Олий
Мажлис
томонидан
амалга
оширилади.
...ва бу
қонунни
амалда
қўлланилиши:
Бор душман,
йўқ душман
ўйини
Тўлқин
Қораев,
Швеция.25
октябрь 2008й.
Ўзбекистон
Исломий
ҳаракати
лидери Тоҳир
Йўлдош
2000
йилнинг
сентябрь ойи Ўзбекистон
ҳукумати
учун анча
оғир кечган
ой эди. Ҳар
қалай,
ҳукумат ва
унинг
ахборот воситалари
шу сингари
фикрларни
ёритганди. Айни
ўша кунларда
Ўзбекистон
Исломий ҳаракати
Сурхондарё
вилоятининг
Узун ва Сариосиё
туманларидаги
тоғлик
ҳудудлардан
туриб
режимга
қарши
курашга,
аниқроғи
урушга
кириши кўпчиликни
лол қолдирди.
Ўзбекстон
телевиденияси
ҳам айни жанг
ҳақида
сюжетлар
бераркан,
лоақал бирор
асир олинган
жангарини,
жилла қурса
жонсиз жасадини
бўлсин,
кўрсата
олмади.
Расмий ахборот
воситалари
воқеликни
ёритаркан,
Исломий
ҳаракатнинг
терорчилари
ҳукумат
аскарларидан
5 нафарини
ўлдирилганлигини
билдирди.
Ўша
кезларда
айни
маълумотни
жангарилар ҳам
тасдиқлашди.
“Америка
овози”
радиосининг
ўзбек
бўлимига
интервью
берган Исломий
ҳаракат
матбуот
котиби
(исмини эслай
олмадим)
жумладан
қуйидагиларни
айтганди: “Биз Ислом
Каримов
режимига
қарши
жиҳодга киришдик
ва ҳозирда
уруш олиб
бораяпмиз. Режимнинг
беш нафар
аскарини
ўлдирдик, Оллоҳга
шукурким, биз
томондан
ҳозирча
шаҳид бўлганлар
йўқ”.
Журналист
ҳаракат
жангарилари
адади ҳақида
берган
саволига
жавоб берган
матбуот
котиби
қуйидагича
сўз юритганди:
“мен уларнинг
аниқ сонини
айта олмайман,
аммо
мужоҳидларимиз
сони юзлар
билан эмас,
балки
минглар
билан
ўлчанишини
келтириб
ўтишим
мумкин”.
Кўпчилик
қаторида мен
ҳам
Ўзбекистон
Исломий
ҳаракати
Ислом
Каримов режимига
қарши
курашга
киришибти
деб ўйладим,
аммо кейинги
ўтказган
кузатувларимиз
давомида бу
урушни шубха
остига
олишимга
тўғри келди.
Нима учун?
Гап шундаки,
режим
“урушда”
ғалаба қилиб
тоғлик
ҳудудлар
аҳолисини
Сурхондарё
вилоятининг
чўл
ҳудудларига
кўчира
бошлади.
Расмий
томонлар
фикрига кўра,
бу уларнинг
хавфсизликларини
кўзлаб қилинаётган
амалиётлар
эди. Бир
кунда тоғлик
ҳудудлардаги
5 та
қишлоқ
аҳолиси
вилоятнинг
Шеробод
туманидаги
Зарбдор қишлоғига
келтириб
ташланди.
Уларга уйларидан
бирор нарса
олиб
чиқишларига
ҳам йўл
берилмаган,
камдан кам
одамларда ўз
шахсларини
тасдиқловчи ҳужатлари
бор эди. Чўл
ҳудудида
уларга атаб
уйлар
қурилди ва
янги уйларга
ҳар бир оила
давлат
томонидан
ажратилган
арзимас рўзғор
буюмлари
билан кирди.
Тағин улар
орасидан 100 нафардан
ортиғи
террорчилар
билан тил
бириктириб
ҳамкорлик
қилганликда
айланиб узоқ
муддатлик қамоқ
жазоларига
ҳукм қилинди.
Айни
воқеаларни
ўрганишни
Ўзбекистон
Инсон
ҳуқуқлари
жамияти
Қашқадарё
вилоят бўлимининг
раиси,
раҳматлик
Шовриқ
Рўзимуродов
билан
биргаликда 2001
йилнинг 10
январида
бошладик. Шу
куни Зарбдор
қишлоғига
ташриф
буюрарканмиз,
оз эмас, кўп
эмас, 560
нафар
инсоннинг
ҳақ-
ҳуқуқлари
поймол қилиниб
чўлга
келтириб
ташланганлигига
гувоҳ
бўлгандик.
Жабрланганларнинг
бизга ҳикоя
қилганларига
кўра,
Ўзбекистон
телевиденияси
журналисти
Муҳамаджон
Обидов
уларнинг
террорчилар
билан қуда
андачилик
қилганлиги
ҳақида ҳам ўз
лавҳаларида
ҳикоя қилиб
ўтган экан.
“Уруш бизда
бўлгани йўқ,
биздан юқори
қишлоқда
бўлди. Биз
террорчиларни
кўрмадик ҳам,
қуда ҳам
бўлганимиз
йўқ”, – дерди
қишлоқликлар.
Сурхондарёда
содир бўлган бу
воқеалар ҳақида
дунё аҳлига маълумотлар
чиқара бошладик.
12 январь
кунида
Шовриқ
Рўзимуродов
Тошкентга
кетаркан, мен
Қаршида
қолиб турли
радио ва
бошқа турдаги
оммавий
ахборот
воситаларига
маълумот
тарқата
бошладим. Биринчи
бўлиб мазкур воқеа
Россиянинг “Прима
ньюс” инсон ҳуқуқлари
ахбороти сайтида
эълон қилинди,
кейин эса “Америка
овози” радиоси
тўлқинларида
янгради. Тез орада
мажбурий кўчирилган
қишлоқ аҳолиси
масаласи ҳукумат
учун бош оғриғига
айланди. Айни мана шу
воқеа сабаб Шовриқ
Рўзимуродов Ўзбекистон
ИИВ ертўласида
ўлдирилди.
Бу билан
масала
ёпилиб
қолмаганди.
Ҳукуматнинг
ўз
фуқароларга
қарши мана шу
кўринишдаги даҳшатлик
геноциди
кўпчиликни
қизиқтириб
қолди.
Албатта улар
ҳали олдинда,
2005 йилнинг 13
майига келиб
Андижонда
оммавий
қирғин
бўлишини
хаёлларига
ҳам келтиришмаган.
Уй
жойларидан
мажбурий
кўчирилганлар
масаласи
билан HRW
халқаро
инсон
ҳуқуқлари
ташкилоти,
“Қизил хоч”,
“Амнистия
интернейшнл”,
Россиянинг
“Мемориал”
инсон ҳуқуқлари
ташкилоти,
Германиянинг
“Фокус” журнали
ва бошқа
кўплаб
ахборот
воситалари қизиқарди.
Уларнинг
барчаларини
Зарбдорга
олиб бориб
муаммо билан
таништирардим.
Қишлоқ аҳолиси
тожик
эканлиги,
уларнинг
аксари ўзбек
тилида
умуман
гапира
олмаслигидан
келиб чиқсак,
менинг тожик
тилида
бемалол
суҳбатлаша
олишим бу
даҳшатни
тўлиқ
тушуниб олишда
қўл
келаётган
эди. Маълум
бўлишича, ўша
воқеалардан
сўнг жами
кўчирилган
қишлоқлар
сони
тўққизта
бўлиб
уларнинг
ҳаммасида
бир гапни
такрорлардилар:
“Уруш бизда бўлмаган,
юқоридаги
қишлоқда
эди”. Ҳукумат
террорчи гуруҳлар
жойлашган ер
атрофидаги
тўққизта
қишлоқни
кўчирибти,
унда
террорчилар
турган
қишлоқ
аҳолиси
қаерга кетди
деган савол
туғилди.
Қайсидир бир
қишлоқ
аҳолиси ёппасига
қириб
ташлангани
ҳақида бирор
маълумотга
эга бўла
олмадик.
Уй
жойларидан
мажбурий
тарзда
кўчирилганлар
Сурхондарё
вилоятининг
Денов, Қумқўрғон,
Бойсун, Шўрчи
туманларида
жойлаштирилганди.
Кейинчалик
тоғлик аҳолини
мажбурий
тарзда
кўчириш
ишлари
Қашқадарё
вилоятининг
Шахрисабз,
Китоб ва
Якабоғ туманларида
ҳам
ўтказилди ва
бу
воқеаларни ҳам
халқаро
оммавий
ахборот
воситаларида
мунтазам
ёритиб
борардик.
Ҳукумат
нуқтаи
назарига
кўра, аҳоли
террорчи
гуруҳлар
ҳужум қилиши
эҳтимоли
мавжуд
бўлган
Тожикстон
Республикаси
чегараларига
яқин
ҳудудлардан
хавфсиз
жойларга
кўчириларди.
Мазкур
акциялардаги
жабрланганлар
эса бирор
терорчини кўрмаганликларини
ва кўчириш
учун асос бўла
оладиган
баҳона
аслида
йўқлигини
такрорлашдан
чарчамасди.
Ҳукумат
қуриб берган
уйлар
маҳаллик
аҳоли тилида
“Президент
уйлари” деб
атала
бошланди.
Ўзига
қолганида
йирик кошоналар
қуришдан
қайтмайдиган
Президент
Каримов уй
жойидан
ажралган
одамлар учун
хом ғиштлардан
иситилмайдиган,
омонатгина уйлар
қуриб
бераётганди.
Бу уйлар
асосан Сухондарё
вилоятида
бир йилга ҳам
бормай тўкилиб,
аҳоли ўз
муамосига
ўзи ўралашиб
қолаверди. Бу
ерларда иш
бўлмагани
боисидан
улар чор ночор
кун
кечиришар,
нон топиш
учун ҳар
қандай ишни
бўлсин,
қилишга
тайёр
туришарди.
Улар орасида
ривожланган
турли
хасталиклар
ўлим
ҳолатларининг
кўпайишига
ҳам олиб келди.
2001 йилнинг
ёзида бўлса
керак,
Ўзбекистон
Инсон
ҳууқлари
ташкилотининг
Тошкентдаги
идорасига,
хусусан
ташкилот
раиси Толиб
ака Ёқубов
номига икки
нафар бир
бирини ҳам танимайдиган
ҳарбий
учувчилар
йўллаган хатлари
масалага
бироз
ойдинлик
киритди. Бироқ
бу хатга ҳам,
ташкилот
тарқатган
хабарга ҳам дунёнинг
бирор
мамлакати
ҳукуматлари
диққатини
қаратмади. Учувчилар
берган
маълумотга
кўра, мазкур ҳудудларда
террорчи
гуруҳлари
фаолияти бўлмаган
гап ва аслида
у ерда МХХ
(Миллий Хавфсизлик
хизмати),
ҳамда
милиция орасида
отишма бўлиб
ўтган. МХХ
нинг махсус
бир гуруҳи
тоғ
ҳудудларидан
эшакларга
ортилган
наркотика
карвонини
олиб ўтишар,
маҳаллий
аҳоли
вакиллари эса
бу шубҳалик
карвонлар
ҳақида
милицияга
хабар
беришганди. Натижада
милиция ва
МХХ орасида
бўлиб ўтган
“тушунмовчилик
отишмаси”
расмий
маълумотларда
Ўзбекстон
Исломий
Ҳаракатининг
террорчилик
хуружига,
маҳаллий аҳолини
эса мажбурий
кўчманчиларга
айланишига олиб
келди.
Халқни
уй
жойларидан
мосуво қилиш
режимга
тоғлар
орасидан
эркин
ҳаракатланадиган
наркокоридор
очиш учун
зарур эди.
Йигирма
биринчи
асрда
замонавий
қурол аслаҳаларга
эга бўлган
ўзбек
армияси
эшакларга
муҳтож
бўлиши
мумкинми?
Қашқадарё вилоятининг
Миришкор
тумани
Абдулла
Қаҳҳор жамоа
хўжалиги
ҳудудида бир
ҳарбий қисм эшак
боқиш билан
машғул
бўларди.
Маҳаллий
аҳоли
вакиллари
билан
гаплашганимизда
аскарлар
эшакка
қарашларини,
ҳар уч – тўрт
ой оралатиб
эшаклар олиб
кетилиши ва
уларнинг
ўрнига
ҳориган
эшаклар
қолдирилишини
ҳикоя
қилдилар.
Билмадим,
ҳозир ҳам ўша
ҳарбий қисм
борми, ёки
йўқ, аммо мен
мазкур
бўлинмани 2003
йилнинг куз
фаслида
кўргандим.
Президент
Ислом
Каримовнинг
Қашқадарё
вилоятига
қилган
сафари ва у
миришкoрлик
бир фермер
билан унинг
хўжалигида
учрашгани
воқеасини
“Америка
овози”
радиоси тўлқинларида
ёритгандик.
Эшак тоғда
юриш учун
қулай ҳайвон
ва айни ўша
наркокоридорда
ҳаракатланадиган
бу “транспорт
воситаси”
ўзбекнинг
шонли
армияси
томонидан
боқиб берилаётганлиги
ҳам
эҳтимолдан
узоқ бўлмаса
керак.
Бу бир
бирига
боғлиқ
бўлмаган
воқеаларни қисқа
тарзда
бўлсин, эслаб
ўтишимиз
учун қандай
зарурат бор
деган савол
ҳурматлик
ўқувчимизда
туғилиши
табиий
албатта.
Сўнгги
вақтларда
Ўзбекистон
Исломий Ҳаракати
ва Ислом Каримов
орасида
кўринмас бир
иттифоқ
борлиги ва
бунда
Ҳаракат
Амири деб
эълон
қилинган
Тоҳир
Йўлдошев
аслида Ислом
Каримовнинг
хизматидаги
шахс
эканлиги
ҳақида
маълумотлар
тарқатилоқда.
МХХ собиқ
зобити Икром
Ёқубов ҳам
Тоҳир
Йўлдошнинг
МХХ
топшириғи билан
ишлашини
келтириб
ўтди.
Авторитар
бошқарувдаги
Ўзбекистонда
мустақил
тергов ва суд
жараёнлари
ўтказилмайди.
Ёпиқлиқ
қозон одатда ёпиқлигича
қолади. Сал
кам қор
одамига айланиб
улгурган
Усама бин
Лоден АҚШ
ҳукумати
учун
қанчалар
муҳим ва
зарур
бўлгани каби,
Тоҳир Йўлдош
ҳам Ислом
Каримов учун
шунчалар
зарур ва
муҳим.
Чунончи, ҳар
қандай тоталитар
ва авторитар
режимлар
яшаб қолишлари
учун ташқи,
ҳамда ички
душманга эга
бўлишлари
даркор.
Душман йўқ
экан,
уларнинг
ўзлари
“қўлбола
душман” ясаб
олишлари ва
барча кучларни
унга қарши
курашга
сафарбар
қилишлари
бугунги
кунларда
бировга сир
эмас. Сурхондарё
вилоятининг
тоғлик
ҳудудларига
қилинган
терорчилик
хуружи
аслида йўқ
ҳодиса бўлсада,
Ислом
Каримов
ҳукумати
тарқатган хабарни
“тўғри” дея
тасдиқлаган
яккаю ягона
манба ҳам
Исломий
Ҳаракат
раҳбарлари
бўлганди.
Эҳтимол,
дустимиз
Алишер
Соипов ҳам
айни мана шу
маълумотни
қўлга
киритгану, шу сабаб у
ўлдирилгандир.
Эҳтимол
Шовриқ
Рўзимуродовга
ҳам уни
ўлдиришдан
олдин асл
воқелик баён
қилингану,
кейин
ўлдиришдан
бошқа чора
қолмагандир.
Хулласи гап
шуки, Ислом
Каримовнинг
ҳозирча қўли
баланд ва яна
кимлар,
қанчадан қанча қишлоқлар,
балкида
шаҳарлар
унинг
оёқлари
остига
қурбон
қилинаркин, буни
албатта вақт
кўрсатади.
Ҳозирча эса даставвал
Исроил, кейин
Ғарб
мамлакатлари,
ҳамда АҚШ,
Россия ва
Хитой ҳам
Ислом
Каримовни режимини
қўлламоқда.
Демак,
Ўзбекистон
олдида ҳали
катта
синовлар
турибти.
Ҳукуматимиз
ҳали анча
вақт “бор
душман, йўқ
душман” ўйинини
ўйнаб дунёни
лол қилса
керак.
Тўлқин
ҚОРАЕВ,
Швеция, Ponauz.Info
Бу
фожеанинг
давоми...
"До каких
пор нас будут
притеснять?"
Узбекские
таджики
жалуются
Э.Рахмонову
02:03 16.10.2003
|
Президенту
Республики
Таджикистан, |
Бу
каби
мисоллар биз,
Ўзбекистон
демократик
мухолифати
ва инсон
ҳуқуқлари
учун
курашувчиларда
жуда кўп.
Ислом Каримов
бошлиқ
ноқонуний
ҳукумат 22
йилдан бери қилган
ва қилаётган
давлат
жиноятлари
ҳақидаги
фактлар ва
далиллар
Ўзбекистонда
яшаётган
оддий
инсонларда
ундан ҳам
кўп. Вақти
келганда
ҳали очилмаган
у давлат
жиноятлари
ҳам бирин
кетин очиладилар.
Ўзбекистон
демократик
мухолифати
ва инсон
ҳуқуқлари
учун
курашувчиларнинг
бугунги
кундаги
асосий
вазифаларидан
яна бири – бу
Ўзбекистонда
бундан кейин
ҳар қандай давлат
жиноятига
йўл
қўймаслик ва
унинг ҳар
қандай
кўринишига
қарши
курашдир. Бу
бажарилиши
жуда оғир
аммо шарафли
ва буюк бир
кураш, бизнинг
халқимиз
олдидаги
оддий бир
бурчимиздир.
Бундай
кураш тиш
тирноғигача
қуролланган
ва ўзининг
машьум ва
жиноий
мақсадлари йўлида
ҳеч нарсадан
тап
тортмайдиган
ҳукуматни
жиловлаш
учун, ана шу
жиноий гуруҳ
томонидан
қул қилинган
халқимизни
озод қилиш учун,
Андижон,
Тошкент,
Наманган, Узун,
Сариосиё
фожеалари
қайта
такрорланмаслиги
ва ниҳоят
Ўзбекистон
халқларининг
тинч, осуда,
озод ва
бахтиёр яшашлари
учун
қилиниши
керак бўлган
буюк бир
курашдир.
Ҳазратқул
Худойберди
2011 йил
22-май