Унинг жасурлиги Тунис ва Араб дунёсидаги инқилобларга ўт қўйди

Туниснинг кичик бир шаҳарчаси бўлмиш Сиди Боязид марказидаги ўзининг мева чевалар сотадиган дўкончасини очгани борган Муҳаммад Боуазизига ҳар доимгидек миршаб ташриф буюрди ва пора талаб қилди.

Ҳар кунги рэкэт оддий ҳолга порахўрлик эса давлат сиёсатига айланган бу одатдаги бир ҳодиса араб дунёсини тарихида янги бир саҳифа очилишига олиб бормоқда.

Аммо бу ҳақда Боуазизи ҳеч нарса билмайди чунки 2 ой олдин у бундай давлат сиёсатига кескин норозилик билдириш учун ўзига ўт қўйди ва ҳаётдан кўз юмди. Унинг бундай даҳшатли аммо жасур қадам қўйишига сабаб миршабларнинг у пора тўлашни истамагани учун унинг мевалари ортилган аравачасини тортиб олганлари бўлди.

 Унинг куйган танасининг суратлари халқнинг беқиёс даражада кучли ғазаб тўлқинини портлашига олиб келди.Тунис кўчаларида кучли норозилик ҳаракатлари бирини кетидан иккинчиси авжига чиқа бошлади. Президент Вен Али халқни ҳар хил ислоҳотлар қилишга ваъдалар бериб тинчитмоқчи бўлди аммо вақт ўтган эди ва у қочишга мажбур бўлди.

 Норозилик ҳаракатлари Мисрга тарқалар экан мен Боуазизи ҳақида уйлайман. Бу ердаги одамларда ҳам худди Тунисдаги одамлардагидек кучу қудрат, мисрликларнинг ҳам чеҳраларида худди ўшандай тушунса бўладиган ғазаб.

Oisín Cantwell      http://www.aftonbladet.se/nyheter/kolumnister/oisincantwell/article8494763.ab

Шведчадан қисқартирилгаан таржима. Ҳазратқул Худойберди.2011.02.01