Айрим давлатлардаги бугунги оғир вазият ва уларнинг ечимлари ҳақида

 

Кўпчиликка маълумки, тадбиркор ишбилармонлар ва умуман эркин бозорга асосланган очиқ жамиятларда «касод» (банкрот) деган бир сўз бор. Ва бу сўз у жамиятларда тез тез ишлатилиб турилади.

Бу сўздан ҳеч ким уялмайди, бирор хусусий ёки давлат корхонасининг касод бўлиши, яъни синиши бу табиий бир ҳол деб қаралади. Корхонани синиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, мас., унинг эгаси қарилик ёки касаллик оқибатида ишни давом эттира олмаслиги мумкин ёки бошқа корхонада ишни юритиш самарали бўлмаслиги мумкин. Фойда келтирмайдиган корхонани энг аввало уни эгаси қарзга ботмасдан, тезроқ ёпишга ҳаракат қилади. Ўз корхонасининг самарасиз эканлигини вақтида англаб етмаган ва шу сабаб қарзга ботиб қолган корхоналарни эса унга қарз берган конхоналарнинг талабига асосан давлатнинг махсус органи касод деб эълон қилади. Касод деб эълон қилинган корхонанинг барча асбоб ускуналари очиқ савдога қўйилади ва сотувдан тушган пуллар қарз берган корхоналарга қайтариб берилади.

 

Айни пайтда ҳукуматни ҳам бир корхона деб қарасак уни ўз ичида юзлаб корхоналарни бирлаштирган улкан  бир концернга таққослаш мумкин. Хўш, ана шу концерн ҳам касодга учраши мумкинми? Жудаям мумкинда! Агар АҚШнинг Lehmans Brothers деган улкан банкининг касодга учраши натижасида у бутун бошли бир қудратли давлатда иқтисодий инқирозни бошлаб бергани, кейин эса бу инқироз эса худди занжирли реакция каби бутун дунёга табсир қилганини эсласак бу инқироз бутун бошли бир давлат ҳукумати инқирози олдида ҳеч гап эмас!

 

Аслида АҚШда бошланган ва кейин бутун дунёга худди даҳшатли вабо касаллигидек бир зумда тарқат кетган иқтисодий инқирознинг илдизлари Дж.Буш даврида бошланди ва унинг асосий сабаблари аслан АҚШ давлатининг бир пайтнинг ўзида икки давлат(Ироқ ва Афғонистон)га қарши очган урушлари оқибатида давлатнинг жуда ҳам катта сармоялари қурол яроғ ишлаб чиқариш, минглаб оғир қуролларни ва миллионга яқин фуқароларини урушга сафарбар қилиш ва бу урушларнинг ўн йилларга чўзилиши каби сабаблардир. Lehmans Brothers қилган иш бу ана шу чуқурлашиб бораётган инқирознинг сўнгги томчиси бўлди десак адашмаймиз.

 

Хулласи калом, қиссадан ҳисса шуки, нафақат улкан корхоналар балки бутун бошли давлатларнинг ҳукуматлари ҳам нотавон ҳукумат, нотўғри сиёсат каби сабаблар оқибатида касодга учрашлари мумкин.

Юқорида айтиб ўтилгандек, касодга учраган корхоналар махсус давлат органлари томонидан ёпилади ва улар эгаллаб турган нарсалар тортиб олинади.

 Аммо касодга учраган ҳукуматлар билан ҳеч кимнинг иши йўқ! Сиз шу ҳақда бирор марта ўйлаб кўрганмисиз?

Мен бу ҳақда ўйладим, тўғрисини айтсам, жуда кўп ўйладим ва ниҳоят қуйидаги тўхтамга келдим:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўзининг Хавфсизлик Кенгашларидан бирида БМТга аъзо айрим давлатлардаги ҳукуматларнинг мамлакатни бошқариш қобилиятлари ва имкониятларини текшириш бўйича Махсус Тафтиш Комиссияси тузиш зарурати ҳақида махсус муҳокама ўтказишлари керак.

Бундай чоралар ҳақида гапириш ва уларни керакли жойда қўллаш БМТга аъзо ҳар бир давлат учун самаралидир.

Чунки оддий ҳақиқатни ва оддий адолатни ҳамма жойда ҳамма истайди ва бу  нарсалар ҳаммага бирдек керак!

Ҳатто ўша гуноҳ қилиб қўйган диктаторлар ҳам вазият талаб қилганда адолат сўраб нола қилишади касалланиб қолган диктатор Пиночет ва Мубораклар каби.

Бугун халқаро қуршовдан талвасага тушган Қаддофий ҳам, кенг жаҳоннинг лаънатларидан қалтираётган ва Европа Иттифоқининг санкцияларидан уйловга тушган Б.Асад ҳам барибир бир куни келиб исёнкорларни қўлларига тушганларида адолат сўрашга мажбур бўладилар!

Шу сабаб воқеалар ривожини худди бугун Сурия, Ливия, Баҳрейн, Яман, Зимбабве, Жанубий Корея, Куба, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва бошқа давлатлардаги каби оғир ва таҳликали аҳволга тушишини кутиб ўтирмасдан БМТ ўзининг Хавфсизлик кенгашида ”Айрим давлатлар ҳокимиятларининг мамлакатни бошқаришдаги қобилият ва имкониятларини тафтиш қилиш масалалари” деган махсус бир Дастур қабул қилишлари лозим.  

(Давоми бор)

 

Ҳазраткул Худойберди

www.stopdictatorkarimov.com

2011-05-10