Демократия
ҳақида
Кеча мен
бир топшириқни
тугатиб
поездда
Стокгольмдан
уйга қайтар
эканман
одатдагидек
ўқиш учун
поездда тарқатиладиган
брошюралар
ва
газеталарга
кўз
югуртирдим.
Бир брошюра
мени
эътиборимни
тортди.
Брошюрани
номини ўзиёқ қизиқарли
эди: “Топшириқ
Демократия (Uppdrag
Demokrati).
Брошюрадаги
бош мақоланинг
номи Демократия - доимий
мўҳим масала (Demokrati - ständigt
angeläget) деб
аталган экан.
(http://www.skl.se/kommuner_och_landsting/demokrati/uppdrag_demokrati/standigt-angelaget )
”
Бундан 2 500 йил
олдин
демократия
бир бошқарув
услуби
сифатида
татбиқ қилина
бошланди ва
биз 200 йилдан
ортиқроқ вақт
давомида
демократиянинг
замонавий
кўринишига
эгамиз. Аммо ҳали
ҳанўз, ҳар
куни, ҳар
сонияда дунё
миқёсида,
глобал ва маҳаллий
кўринишда
демократия
масалалари муҳокама
қилиб
борилади” деб
бошланади бу
мақола.
Мақоланинг
давоми:
“Демократия
тушунчасининг
шундай узоқ
давр
мобайнида
мавжудлиги
кишини ўзига
маҳлиё қилади,
шундай
эмасми?
Биласизми қандай
узоқ
замонлардан
бери келиб чиқишлари,
жинслари,
жамиятдаги
ўринлари ва маданиятлари
турли туман
бўлган халқлар
демократик қадриятлар
учун курашиб
келганлар.
Ушбу
кунларда,
биздан
унчалик узоқ
бўлмаган
ўлкаларда ҳам
бу кураш
кетмоқда,
масалан, араб
баҳори деб
аталадиган
даврнинг
намоёндалари
демократик қадриятлар
учун ҳозир
курашмоқдалар.
Улар ўз
партияларини
ўзлари тузиш,
ўз
сиёсатчиларини
ўзлари
сайлаш ҳамда
ўзларининг
кундалик ҳаётлари
қандай бўлиши
масалаларини
ечишда
иштирок
этишни истайдилар.
Демократия
ўзгармоқда
Демократия
жамиятдаги
жараёнлар
кетишига қараб
ўзгаради.
Социал(ижтимоий)
тармоқлар
демократияга
янги ўлчов
киритдилар. Компьютердаги
бир неча
тугмаларни
босиш орқали
бугун ҳар бир
инсон ўз
овозини бошқалар
ҳам
эшитишига
муваффақ
бўлмоқда.
Диктатураларга
ўз фуқароларининг
овозларини
ўчириш
борган сари қийинлашмоқда.
Фуқароларга
ўз
сиёсатчилари
билан боғланиш
борган сари
осонлашмоқда”.
Мақола
муаллифи
бўлмиш Anders Knapeнинг(у
Швеция коммунлари(яъни
шаҳар ҳкимиятлари)
ва вилоят
кенгашлари
Бирлашмасининг
раиси
лавозимида
ишлайди) бу
гаплари жуда
тўғри.
Масалан
АҚШ, РФ, ЕИ фуқароларига
ўз
президентлари
ёки сиёсатчилари
билан Twitter орқали
боғланиш
учун бир неча
сония кифоя!
Ушбу
кунларда ҳатто
Ўзбекистон Бош
вазири
Шавкат
Мирзиёев ҳам
Фасебоокда
ўз саҳифасини
очди, аммо ҳозирча
у бизнинг
саволларга
жавоб беришдан
ҳайиқиб
турибди. У
мендан “дўст”
бўлишликни
сўради, мен
“Хўп” дедим ва
унга қуйидаги
илк
саволларимни
ёздим:
”
Ассалому
алайкум
жаноб Бош
вазир!
Фасебоокка
хуш келибсиз.
Агар ростдан ҳам
ўзингиз бу
сайтда ўз саҳифангизни
очган
бўлсангиз
марҳамат қилиб
буни тасдиқланг.Биз,
яъни
Ўзбекистон
Инсон Ҳуқуқлари
Халқаро
Жамиятида сизга
кўпгина
саволларимиз
бор. Уларнинг
энг
биринчиси:Қачон
фуқароларнинг
конституцион
ҳақ ва ҳуқуқлари
ҳурмат қилина
бошланади?
Масалан,
болаларнинг ҳуқуқларини
ҳурмат қилишни
уларни бу йил
пахтага олиб
чиқмаслик ҳақидаги
ЖИДДИЙ ВА
АМАЛИЙ БИР
ФАРМОНИ ОЛИЙ БИЛАН
ТАСДИҚЛАЙ
ОЛАСИЗМИ? Ёки
мана бу
онаизорнинг
оҳига қулоқ
тута
оласизми? http://insonhuquqlari.com/Jamiyat/Uzbekiston_Qiynoqlar_mamlakati.htm
Жавобингиз
учун
олдиндан раҳмат”.
Ҳозирча мен
жаноб бош
вазирдан бу
саволимга
жавоб
ололганим йўқ,
оломасам ҳам
керак. Янаям
ким билади.
Одамлар, шу
жумладан
сиёсатчилар ҳам
замон ва давр
талабига қараб
ўзгараяптилар...
Диктатор
Каримовнинг ҳам
социал тармоқларни
доимий
равишда ўқиб
бораётганига
мен ҳеч шўбҳа
қилмайман,
чунки у жуда
амбицияли
одам ва ўзИ ҳақида
дунё
сиёсатчилари
ва одамлар
нималар
деяётгани
билан қизиқмай
иложи йўқ.
Мен унинг
Твиттердаги
адресини
топдим http://twitter.com/#!/Islam_Karimov аммо ҳозирча
у жуда пассив
ва унинг
“дўстлари”
даврасида фақат
бир одам, АҚШ
президенти
Барака Обама
бор. Аммо қизи
Лола
Каримовани http://twitter.com/#!/lolakarimova
“дўстлари”
талайгина.
И.Каримов
24 февралда
руйхатдан
ўтибди ва фақат
2 нарса
ёзибди ҳолос,
1нчиси “Ниҳоят
мен ҳам
Твиттердаман!”
ва 2нчиси
“Муаммар,
таслим бўл!”.
Албатта
Твиттердаги
бу адрес
диктаторга
тегишлими
ёки йўқми,
буни фақат
худо билади.Аммо
унинг
пассивлигидан,
бу унинг ўзи бўлса
керак деган
тахмин уйғонди
менда.
Мен
бу ҳусусда Ўзбекистон
давлати раҳбарига
айтмоқчи
бўлган айрим
фикрлар
номи остида
алоҳида мақола
ёзган эдим ва
унда
Ўзбекистон ҳукумат
вакилларининг
халқ билан
социал тармоқлар
орқали мулоқот
қилмаётганликларини
танқид қилган
эдим. Балким
шу танқид қайсидир
бир кўринишда
таъсир қилиб ҳукумат
вакиллари
Интернетдан
фойдаланишда
бироз
жонланиб қолган
бўлсалар
ажаб эмас.
Энди
Андерс
Кнапенинг мақоласини
ўқишни давом
эттирамиз:
“...Демократия
бир томондан
фуқароларнинг
мамлакатни
кимлар бошқаришини
аниқлаш ва қарор
қилишда
бирга бўлиш
билан бир қаторда
жойлардаги
муаммоларни –
мактаб, қариялар
ёки
касалларга қараш
масалаларида
ва уларни
ечишда ҳам
иштирок этиш ҳуқуқини
англатади.
Бу ўз
навбатида маҳаллий
бошқарув ва
маҳаллий
демократияниинг
асосларидир.
У ерда
яшаётган
одамлардан
кўра ким ҳам
масалани
яхшироқ била
оларкин
Бир шаҳарчада
яшаётган
одамлардан
кўра ким ҳам
ўша шаҳарчанинг
имкониятлари
ва нималар у
ерда яхши
ишлаши ҳақида
тузукроқ
билишлари
мумкин? Ана
шунақа
билимлар
(яъни маҳаллий
аҳолининг
билимлари) тўғри
ва
самаралари қарорлар
қабул қилишда
ва шу йўллар
билан солиқ
тўловчиларнинг
пулларини
бекорга
сарфланмаслигига
ёрдам беради.
Бизларнинг
44 000 маҳаллий
сиёсатчиларимиз
билан боғланиш
албатта
Риксдагда
(Швеция
Парламентида)
ўтирган 349
депутатдан
бирортаси
билан боғланишдан
осонроқ
Айнан ана шу
нарса маҳаллий
сиёсат ва маҳаллий
демократиянинг
кучидир.
Маҳаллий
сиёсатчи
сифатида
инсонлар ўз
меҳнатларининг
натижаларини
аниқроқ кўра
оладилар. Маҳаллий
сиёсат маҳаллий
аҳолининг
кундалик ҳаётига
ҳар куни ўз
таъсирини
кўрсатиб
боради, бу хоҳ
соғлиқни сақлаш
масалалари,
хоҳ мактаб
ёки янги
темир йўл қурилиши
бўлсин.
Бизнинг
маҳаллий
сиёсатчиларимиз
яхшироқ
бўлишлари
керак
Биз маҳаллий
сиёсатчилар
сифатида
одамларга нима
қилаётганимиз,
қандай қилаётганимиз
ва нима учун қилаётганимизни
тушунтириш
ишларида яхшироқ
бўлишимиз
керак.
“Топширик
демократия”
проекти
бизнинг ана
шу
ишимиздаги
бир бўғин.
Биз бу ерда
маҳаллий
сиёсатнинг аҳамиятини
ва маҳаллий
сиёсатчиларнинг
шаҳарлар,
вилоят
кенгашлари
ва регионлар
буйича
роллари ва
вазифаларини
ёритишимиз керак.
Бу
сизнинг
кундалик ҳаётингиз
ҳақидадир. Бу
демократия ҳақидадир”.
Хулоса
ўрнида шуни
айтмоқчиманки,
бу мақолани
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракатининг
барча
вакиллари
ҳамда
Ўзбекистонда
демократик,
яъни очиқ,
эркин,
фуқароларнинг
бошқариш
ҳуқуқлари
тўла
таъминланган
жамият
қурилишини
истаган
барча бошқа инсонлар
ҳам ўқиб
чиқиб,
хулосалар
қилсалар яхши
бўлар эди,
чунки жуда
яқин кунлар, ойлар
ва йиллар
ичида бу
билимлар
бизларнинг
барчамизга сув
ва ҳаводек
зарур бўлади.
Ҳазратқул
Худойберди
2011
йил 10-август