Диктатура
илдизлари ва
устунлари ҳақида
Бугун тонгда булбуллар
Хонишлар бошлаганда
Мен сани эсга олдим
Юртим Ўзбекистоним
Бугун
тонг саҳардан
мени
ўйлантирган
нарса, бу
Ўзбекистондаги
Ислом
Каримов
Диктатурасининг
қай даражада
тузилгани ва
унинг ёввойи ўтга
ўхшаб, чор
тараф - бутун
мамлакатга
тарвақайлаб
кетган
илдизлари ҳақидаги
масала бўлди.
Сизларни
билмадиму
аммо “ҳоким”
деган сўзни
мен ёқтирмайман.
Ҳоким дегани
хўжайинларнинг
хўжайини дегани.
“Жиннини
жинни десанг
терак бўйи
ўсади”
дейдилар, бу ҳокимларга
“Жаноби ҳоким“
деб мурожаат қилсанг,
ҳойнаҳой бир қоп
семирса
керак ҳар
сафар.
Ўзининг ҳоким
эканлигини
бутун вужуди
билан ҳис қилувчи
бир инсон
ўзини фуқаролар
билан тенг
тута оладими?
Кеча
биродаримиз
Исломиддин
Долимов (Фасебокда)
ёзганидек
бирор туман ҳокими
отда ўтирар
экан пиёдага
салом
берармикин
ёки халқ
пулларига
олинган ҳашаматли
“Мерседес”
машинасида
савлат тўкиб
ўтирар экан,
машина чорраҳада
тўхтаганда, ҳоким
деразадан
бошини чиқариб
йўл
чеккасида
нос сотиб
ўтирган отахонга
салом
берармикин?
Осмон
узилиб ерга
тушса тушади
аммо на Ислом
Каримов, на
унинг ҳокимлари
оддий халққа
биринчи
бўлиб салом
берадилар.
Чунки улар
оддий бир
камбағал
чолга
биринчи
бўлиб салом
берсалар тўсатдан
ўзлари
осмондан
пастга тушиб
кетадилар-да.
Бунга йўл қўйиш
эса мумкин
эмас. Улар ҳамиша
ғўддайиб, кеккайиб,
бўзрайиб,
уларни турқини
кўрганда
бечора от ҳам
ҳуркадиган даражадаги
кўринишда
юришлари
керак. Агар
халқ сени
кўринишингдан
зир
титрамаса
сен ҳақиқий ҳоким
эмассан деб ўқитса
керак
Каримов
ўзининг
жойлардаги
малайларини.
Бу
ердаги бир
парадоксал
нарса шундан
иборатки, бу
инсонлар ҳамиша
икки ўт
орасида
ёнишга маҳкумлар(Бу
ҳам
Аллоҳнинг
каромати
аслида!). Бир
томондан
улар
ўзларини
оддий халқ
олдида ҳамиша
ғўддайган ва
кеккайган ҳокимлар
сифатида
тутишлари ва
айни пайтда Ислом
Каримов
олдида итга ўхшаб
ялтоқланиб,
уни
оёқларига
суйкалишлари,
ҳамиша ўзларини
инсоний
қадру
қиммматларини
ерга уриб,
диктатор
қаршисида икки
букилган ҳолда
туришлари, ўзлари
суйиб
атайдиган “юрт
отаси” “гаҳ”
деса уни қўлига
қўнадиган,
“Ёт” деса ётиб,
“Тур!” деса
турадиган итдан
бадтар
малайдек
тутишлари
керак
ўзларини.
Рўҳий
касалликлар
энциклопедиясида
шундай бир
тушунча бор.
Унинг номи
шахснинг
иккига
бўлиниш
синдроми¹,².
Бевосита,
шахсан Ислом
Каримовнинг
“каромати”
билан бугун
Ўзбекистонда
шахснинг
иккига
бўлиниш
касалига
барча туманлар,
шаҳарлар ва
вилоятларнинг
200дан ошиқ ҳокимлари
мубтало қилинганлар.
Бу касаллик
сунъий
йўллар билан
яратилган ва
унинг
азобини 28
миллионли Ўзбекистон
халқи тортмоқда. У
касалликнинг
қай оқибатларга
олиб
келганини
бугун халқ
кўриб, уни
азобини ҳар
куни тотишга
мажбур бўлиб
яшамоқда.
Хўш,
бу
касалликнинг
зарарлари қанақа
кўринишда
бўлиши
мумкин? Бу
саволга вақти
келиб рўҳий
касалликлар
бўйича
мутахассислар
жавоб беришар,
аммо
уларнинг
кўзга ташланиб
турган
зарарлари
бор, улар - ана
шу ҳокимларнинг
Диктатор
олдида ерга
топталган
шахсиятларининг
аламини оддий
халқдан
олишдадир.
Чунки
ҳаётдан
маълумки энг қопоғон
ит - бу ҳар
куни жиғига
тегиладиган
итдир. Бир
катта бола ўзидан
кичикроқ
болани
туртиб
суртиб
ранжитса,
ранжитилган
бола ўз
навбатида
ўзидан
кичкина
болаларни
ранжитиб ўз ҳовридан
тушиши, шу
йўл билан ўз
дардига ўзи “малҳам”
қўйиши
мумкин.
Бундай
пасткашликни
ёш болалар қилса
уларни
тергайдиган
катталар бор.
Аммо бу
ишларни
катталар қилса
уларни
тергайдиган
ким бор?
Қамоқхоналарда
шундай бир
тартиб бор:
Агар бирор
бир “овул”да
бирор бир маҳбус
умумий
тартибни
бузса, қамоқхонадаги
пахан (яъни
маҳбуслар
тан олган бир
лидер маҳбус)
ўша маҳбус
билан
пачакилашиб
ўтирмайди,
балки ўша
“овул”га
жавобгар
юзбошини чақириб
уни 10 дарра
(ёки бошқа
бир жазо)
билан
“сийлайди”.
Кейин дарра
еган юзбоши
ўз “овул”ига қайтиб
бориб бояги
таартиббузарни
20 дарра билан
“сийлайди”. Маҳбус
бузган
тартиб арзимаган
бўлиши
мумкин,
масалан
тамакини
ўзгалардан қизғаниб,
яшириб чекиш,
уйидан
келган
нарсаларни
бошқаларга
камроқ бериб
ўзига кўппроқ
олиб қолишга
уриниш ва ҳоказолар.
Буларку
майли, қамоқхона
бўлгандан
кейин у
ердаги
тартиб қоидалар
ёввойи
тартибда
бўлиши
мумкин. Аммо
ана шундай
тартиб қоидалар
кундалик ҳаётда
бўлса ва бу
ишларни
туман, шаҳар
ва вилоят ҳокимлари
қилсалар, бу
нарсалар
миллат
фожеасидир.
Ислом
Каримовдан
сўкиш эшитиб,
ундан калтак
ва тепки еб
келган бирор
бир вилоят
ёки шаҳар ҳокими
нима учун
чорраҳада
тўхтаган
машинаси
деразасидан
башарасини
чиқариб нос
сотаётган
отахонга
салом беролмасигини
бир сабаби
уни калтакдан
кўкарган
кўзи бўлса,
иккинчи
сабаби
таъбини
тирриқлигидан
бўлиши
мумкин. Ҳозиргина
Каримовдан
сўкишлар
эшитган қайси
бир ҳоким халқққа
маданиятли
муносабатда
бўла олади?
Булар
Ўзбекистон ҳукумати
вакилларининг
умумий
маданиятлари
масалаларидаги
муамммолар. Аммо
бундан ҳам
бадтарроқ
нарсалар
борки, улар
ана шундай
муаммолар яратилишига
замин
яратадилар.
Булар - Диктатуранинг
қонунлаштирилган
асосларидир.
Кўпчиликка
маълумки,
демократия -
бу халқ ҳокимияти
деганидир.
Демократиянинг
ғирт
тескариси
бўлмиш
Диктатура
дегани эса бу – бир шахс ҳокимияти
деганидир.
Хўш,
Ислом
Каримов ўз
диктатурасини
қандай
йўллар билан қонунийлаштириб
олган?
Биз,
Ўзбекистон
Халқ Ҳаракати
вакиллари,
Ўзбекистондаги
Ислом Каримов
Диктатурасига
қарши
курашга
кирар
эканмиз, нима учун
бу курашга
кирганимизни,
Диктатуранинг
қайси
томонлари, қайси
хатолари ва қайси
жиноятлари
халқнинг аҳволини
тобора
ёмонлашаётганига
сабачи бўлаёганини,
қандай
йўллар билан
бу Диктатура
барпо этилгани
ва унинг
устунлари
нималар
эканлигини
аниқ ва
конкрет
кўрсатиб
беришимиз
керак. Шундай
қилсак ана
ўша
устунларни топиш ҳам,
уларни ағдариш
ҳам иншооллоҳ
осонроқ
бўлажак.
Ислом
Каримов
Диктатурасининг
қонуний
асосларидан
айримлари.
Ўзбекистон
Парламенти қабул
қилган қонунлардан
парчалар:
“V боб. Вилоят
ва Тошкент шаҳар ҳокимини
тасдиқлаш
тартиби³
34-модда. Вилоят
ва Тошкент шаҳар ҳокими
номзодлари
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
томонидан
тегишли халқ
депутатлари
Кенгашларидаги
партия гуруҳларининг
ҳар
бири билан
маслаҳатлашувлар
ўтказилганидан
сўнг халқ
депутатлари
вилоят ва
Тошкент шаҳар
Кенгашига
тасдиқлаш учун тақдим
этилади.”
Энди фараз қилиб
кўринг, Ислом
Каримовнинг
“партия гуруҳларининг
ҳар бири
билан маслаҳатлашувлар
ўтказишини”.
Каримов
биров билан
маслаҳат
ўтказар
эканми? Асл ҳақиқат
шундайки,
бўлажак ҳокимни
номзодини
Президентга
яқин бўлган
турли гуруҳларнинг,
аниқроғи,
кланларнинг
одамлари
тайёрлайдилар.
Бу ерда иш
худди ким
ошди савдосидек
бўлади десак
катта хато қилмаймиз.
Узуқ юлуқ
олинган ҳабарларга
кўра туман
ёки шаҳар ҳокими
лавозими
учун 100 000 ...150 000
доллар,
вилоят тумани
ҳокими
лавозими
учун 200 000...250 000
доллар пора
тўланар экан.
Бу гап 2002...2005
йилнинг
гаплари. Ҳозир
ҳойнаҳой
инфляция
туфайли
пораларнинг
ўзи ҳам,
уларнинг
процентлари ҳам
осмонга чиқиб
кетгандир!
Аммо қуруқ
порани ўзи
билан ҳали иш
битмайди.
Порадан ташқари
ўша номзод ҳақида
яхши
характеристика
берадиган
одамларни ҳам
топиш керак
бўлади. Ҳалику
мушук бепул
офтобга чиқмайдиган
бугунги
Ўзбекистонда
бир обрўли
одам бепул
характеристика
берар эканми?
Албатта бу
одам ҳам ўз ҳақини
олади. Хуллас
калом, иш шу
билан
тугайдики,
энг катта пул
тўлай олган
ва энг кучли
характеристикани
топа олган
одам
Диктатор ҳузурига
сўҳбатга чақирилади.
Қолган
номзодлар
думларини
икки оёқлари орасига
қистириб
келган жойларига
қайтиб
кетадилар.
Диктатор аввалига
ўз ҳузурига
келтирилган
ҳокимликка
номзодни
турли
масалалар бўйича
роса
пўстагини қоқади,
кейин сиёсат
ва иқтисодда
роса
“обориб-обкелган”дан
сўнг уни ҳокимликка
тасдиқлайди.
Тасдиқламай
иложи ҳам йўқ,
чунки ўзи
аллақачон
катта наҳангдек
бу номзод
берган луқмани
ютиб юборган
ва энди бу луқмани
қайтариб қусиш
жон азобидир!
Ана шу каби
ишлар бугун
Ўзбекистондаги
диктатуранинг
тармоқларини
қуриш ва
мустаҳкамлашни
асосий
усулларидан
биридир.
Шундай
йўллар билан ҳокимликка
тайинланган
ва бу йўлда
йиллар бўйича
йиғиб қўйган
каттагина
сармоясидан
ажралган
вилоят ҳокими
ишни нимадан
бошлайди? Йўқотган
сармояларини
ўрнини имкон қадар
тезроқ қоплашдан
албатта! Шу
сабаб маъзур
тутасиз, агар
у хўмрайиб
юрган бўлса,
отахон ва
онахонларга
салом
беришни
унутаётган
бўлса. Ахир у
бечора ўз
ташвиши
билан
оворада, бўшаб
қолган
чўнтакларини
тезроқ
пуллар билан
тўлдирмаса у қанақа
қилиб бош
кўтариб юра
олади? Шу
пайт уни
кўнглига қил
сиғадими? Сиз
“у пиёдага
салом берсин”
дейсиз-а
Исломиддин.Ҳазил
ҳам эви
биланда!
“VI
боб. Туман, шаҳар
ҳокимини
тасдиқлаш
тартиби
41-модда. Туман,
шаҳар ҳокими
номзодлари
вилоят ҳокими
томонидан
халқ депутатлари
туман, шаҳар
Кенгашига
тасдиқлаш
учун тақдим
этилади.
42-модда. Туман,
шаҳар ҳокими
номзодларини
тасдиқлаш тўғрисидаги
масалани
тегишли халқ
депутатлари
Кенгаши
вилоят ҳокими
томонидан тақдимнома
киритилган
кундан
эътиборан уч
кун ичида кўриб
чиқади
Бу
ерда ҳам
спектакл юқоридагидек
давом этади.
Фарқи
шундаки,
марказдаги
театрлар ҳашаматли,
ундаги
артистлар ҳам
кучлироқ ва
буюкроқ.
Вилоятдаги театрлар
унчалик
чиройли ,
ундаги
артистлар у қадар
машҳур ва
буюк
бўлмасалар ҳам
улар ҳоким
танлаш ва
тайинлаш
спектаклларини
марказдан қолишмасдан,
юлғичлик ва
муттаҳамликда
ҳатто керак бўлса
марказдан
ҳам ўтказиб
амалга
оширадилар.
Натижа
шу билан
тугайдики, яна
Исломиддиннинг
таъби бадтар тирриқ
бўлади, чунки
энди
мамлакатда
хўмрайган, ғўддайган
ва қош қовоқлари
уйилган ҳокимлар
сони тобора
кўпая
бошлайди.
Пора ва таниш
билиш билан
кимсан Ҳоким
деган
лавозимларни
эгаллаган,
“Юртбоши”
олдида
малайга
айланадиган,
оддий ҳалқ
олдида эса
ўзини дунёни
устуни деб ҳисоблайдиганлар
сулоласи
бугун халқ қонини
сўриш билан,
уни ҳар қадамда
камситиш,
истаган
одамни турли
туман
уйдирмалар
билан қамоққа
олиш, кейин
пора эвазига
озод қилиш, ҳар
бир
тадбиркор,
ишбилармон
ва меҳнаткаш
инсонларни
маълум бир “ҳисса”
тўлаб туриш
эвазига
уларга
корхоналар
очиш ва
уларни
юритишга
имкон бериш
каби минглаб
каттаю кичик
жиноятларни
гуёки шундай
бўлиши
керакдек
бемалол
содир этаверадилар.
Қиссадан
ҳисса шуки,
Ўзбекистонда
халқ
ҳокимияти ўрнатилган
кундан
бошлаб “ҳоким”
деган сўзлар
барча
қонунлардан
олиб ташланади.
Унинг ўрнига “Халқ
вакиллари
кенгашининг
раиси” деган
лавозим
киритилса,
унинг ўзи
ҳам, халқ
вакиллари
ҳам халқ
томонидан тенг
рақобат
асосида,
бошқа
номзодлар
билан
хақиқий
сиёсий кураш
жараёнида ўзларининг
ким ва қандай
инсон эканликларини
кўрсатиб, эркин
сайловларда
сайланиш
орқали давлатнинг
маҳаллий ва
марказий
бошқарув
органларига келадилар.
Ҳазратқул
Худойберди
2011 йил
26-апрел
Манбаалар:
1.Множественная
личность — психический феномен,
при котором
человек
обладает
двумя или более
различными личностями, или эго-состояниями.
Каждая
альтер-личность
в таком
случае имеет
собственные паттерны восприятия и
взаимодействия
с окружающей
средой. Людям с
множественной
личностью
определяют диагноз
«диссоциативное
расстройство
идентичности»,
или
«расстройство
множественной
личности».
Данное
явление
известно также
под
названиями
«расщепление
личности» и
«раздвоение
личности».
2. РАЗДВОЕНИЕ
ЛИЧНОСТИ -
НЕВЕРОЯТНО,
НО БЫВАЕТ
«..Не только
народная
молва, но и
история психиатрии
даёт богатый
материал для
изучения
этого
феномена -
множественности
«я». В одной и
той же
физической
оболочке, т.е.
в одном
человеческом
теле,
сосуществуют
два, три, пять
и более
ментальных
двойников.
Они могут
«сожительствовать»
годами,
десятилетиями,
а то и всю
жизнь.
Поочерёдно
происходит
«смена власти»,
и один из
конкурентов
как бы
захватывает
господство
над телом – на
несколько
часов, дней, а
то и месяцев.
Спустя
какой-то
период
времени
случается
нечто вроде
кратковременного
обморока,
который не
всегда даже
замечают, и
человек
вдруг
становится
совершенно
другой
личностью - с
другим характером,
другими
интересами,
другими привязанностями.
Впрочем,
зачастую он и
не знает, что
минуту назад
был другим,
т.е. даже и не
подозревает
о
существовании
в себе
нескольких
«двойников».
Одно «я» может
не ведать о
том, каким
образом в
другое время
ведёт себя
второе (или
третье) «я» и
что оно
вытворяет.
Иногда,
конечно, бывает
и так, что по
каким-то
косвенным
признакам, по
рассказам
родственников
или знакомых
один «двойник»
догадывается
или даже
прекрасно
осведомлён о
других своих
«соседях», но
воспринимает
их не как
разные
проявления
своего же «я», а
как
отдельных,
независимых
людей: знает
их имена,
характер,
привычки,
симпатии и антипатии.
Как мы уже
видели на
ряде
примеров,
между собой
такие
ментальные
двойники могут
дружить, а
могут быть
настроены
друг к другу
недоброжелательно
или даже
враждебно...» http://www.sunhome.ru/psychology/1133