Фидоийлик
ҳақида
Инсон
озодлиги,
унинг эрки ва
ҳур фикрлай
олиш
эркинлиги
дунёдаги энг қимматбаҳо
нарсалар
бўлса керак.
Албатта бу
нарсаларни қадрини
тушунадиган
ва уларни
эъзозлайдиган
инсонларгина
уларнинг нақадар
бебаҳо
эканлигини
биладилар.
Айримлар
“Биз ҳаётга
бир марта
келамиз. Шу
учун имкон қадар
яхшироқ
яшашга
уринишимиз
керак. Қиламан
десангиз бу
дунёнинг
ишлари кўп,
уларниинг ҳаммасига
вақтингиз ҳам,
умрингиз ҳам,
имкониятлару
кучингиз ҳам
барибир
етмайди. Агар
сизни ўз
юртингизда
тинчгина
яшагани қўйишмаса,
ишлаган ҳақингизни
адолат билан
беришмаса,
сизни ноҳақдан
ноҳақ ҳибсга
олишса,
асоссиз қамоққа
ҳукм қилишса
ва азиз
умрингизни қийноқлар,
касалликлар, ҳижрон
ва азобларда
сўниб, йўқ
бўлиб кетиши
учун бир гуруҳ
гумроҳлар
эртаю кеч ҳаракат
қилишса
кимни ҳам
бундай
давлатда
яшагиси
келади?
Бундай давлатни
тезлик билан
тарк этиб
бирор ўзга
давлатга
бориб, ўша
ерда
тинчгина, ҳалол
ишлаб ўз
нонингизни
топиб қолган
умрингизни
осуда
ўтказишингиз
лозим”
дейишади.
Уларнинг
бундай
дейишга ва шундай
яшашга 100% ҳақлари
бор.
Айни
пайтда мени
бошқа
саволлар қийнайди...
Агар
ҳали сизга
тегмаган
бўлишса, бу
азобу уқубатлар
фақат
сизнинг
атрофингиздаги
одамларгагина
тегишли
бўлиб келган
бўлса, демак
сиз Аллоҳга
шукурлар қилиб,
ўша жойда
тинчгина
яшайверишингиз
керакми?
Сизга
ҳам қачондир
ўша бечора қўшнингиз,
синфдошингиз,
маслакдошингиз,
ҳамкасабангиз,
дўстингиз
ёки сизга
умуман таниш
бўлмаган
оддий бир фуқаронинг
бошига
тушган
кўргуликлар
тушмайди деб
ишонч билан
ўша жойда
яшайвериш мумкинми?
Ёки
қачондир, кунлардан
бир куни,
тўсатдан юз
бериши мумкин
бўлган
бундай ноҳақликларга
қарши тайёр
туришингиз
керакми? Ўзи
бундай ноҳақликларга
қарши
олдиндан
тайёргарлик
кўриб туриш
мумкинми?
Бошқа
бировларга қилинаётган
ноҳақлик ва
зўравонликларга
эътибор
бермай, кўзни
чиртта юмиб, қулоқларни
маҳкам
беркитиб
яшашни иложи
борми ўзи?
Ёки бошқа
давлатларга
бориб, у
ерларда
тўлалигича фуқаролик
ҳуқуқларига
эга
бўлмасдан,
ярим қул,
ярим озод
инсондек
яшаш ўз
юртингизда қулдек
яшашдан кўра
маъқулроқми?
Ахир қандай қилиб
умр бўйи
яшаган қишлоғинг,
шаҳринг,
таниш боғу
бўстонларинг,
таниш қушларингу,
ўзингга ёқадиган
мўҳитни, қариндошларинг
ва ёру
биродарларингни
ташлаб
индамай чиқиб
кетаверасан
ўз она
юртингдан?
Ахир ҳамма ҳам
мамлакатни
ташлаб кета
олмайдику? Қари
ота оналар нима
бўлса ҳам қолган
умрини ўз
юртида
яшашни
исташади. Гўдаклар,
ёш болалар ва
аёлларни
номаълум давлатларда,
токи бир
хилватроқ,
тинчроқ ва
хотиржамроқ
жой
топилмагунча
судраб олиб
юра олмайсизку
бу шовқин
суронли
замон ва
нотинч
дунёда?
Зулм,
адолатсизликлар,
ноҳақликлар,
зўравонликлар
давом
этаверишига қарамасдан
мамлакатни
тарк этишни
иложини топа
олмаган
миллионлаб
бечоралар
нима қилсинлар?
Агар
бундай
кўргуликлар
борган сари
кучайиб
кетаверса
оддий фуқаролар
нима қилишлари
керак?
Ким
оддий фуқарони
бундай
зўравонликлар
ва
адолатсизликлардан
ҳимоя қилиши
керак? Ахир
давлатнинг
иши эмасми мамлакатда
тартиб
ўрнатиш, фуқароларни
турли туман
зўравонликлар,
ўғрилар,
каллакесарлар
ва босқинчилардан
ҳимоя қилиш?
Агар
давлатнинг
масъул
вакиллари
ўзларига топширилган
ишларни қилмасалар
ёки уларни
уддалай
олмасалар, у ҳолда
нима қилиш
керак?
Ёки
ундан ҳам
бадтарроқ ҳолат
юз берсачи,
масалан,
давлат
одамларининг
ўзлари фуқароларга
қарши
зўравонлар, ўғрилар,
босқинчилар қиладиган
ишларни қилаверсалар,
у ҳолда нима қилиш
керак?
Ўшанда
ҳам токи
калтак ейиш,
пора бериш,
асоссиз ҳибсга
олиниш ва ҳеч
бир гуноҳингиз
бўлмай туриб
узоқ
муддатли қамоққа
ҳукм қилинмагунингизча
тинчгина, ўз
навбатингиз
келишини
кутиб, Аллоҳга
шу берган
тинч кунлари
учун
шукроналар айтиб
яшайверишингиз
керакми?
Немис
фашист босқинчилари
бир пайтлар
ягона
мамлакатимиз
бўлган Совет
Иттифоқига
бостириб
кирганда
торчи торини
деворга, деҳқон
омочини
омборга илиб қўйди,
шоир қаламини
тортмага
ташлади, қурувчи
теша ва болғасини
устахонасига
қўйди ва
уларнинг
барчалари қўлларига
қурол олиб
босқинчи ва
зўравонларга
қарши бир
жону бир тан
бўлиб
курашга
отландилар.
Ўшанда
ҳеч бир фуқаро
ўз жони ҳақида
қаттиқ қайғурмади
балки кўпроқ
ўз ёри,
болалари,
уйда қолаётган
қари ота
онаси ва ниҳоят
ўз эрки ва
озодлигидан
ажралиб қолиши
ва бир босқинчи
миллатнинг қулига
айланиб қолишидан
қўрқди.
Бугун
буюк ўзбек
халқини бир
босқинчи
миллат эмас
балки бир
тўда
маънавий жиҳатдан
бузуқ бўлган ғаламислар
тўдаси эзмоқда,
уни қулга
айлантириб,
истаган фуқарони
истаган
пайтда,
истаганича
таҳқирламоқда.
Ўзлари бор йўғи
20...30 минг
атрофида
бўлган ва
турли туман
мансабларни
эгаллаб
олган бу ғаламислар
28 миллион халқни
қўрқўвда
ушлаб
турибдилар.
Агар
ана шу 28
миллион халқнинг
жилла қурмаса
мингдан бири
кўтарилса ҳам
бу ёвўз ғаламисларни
тилка
порасини чиқариб
ташлай олади.
Ана
ўша халқнинг ҳар
мингтадан
жилла қурмаса
биттаси
бугун
фидоийлар
сафига
кириши ва бир
замонлар ота
боболаримиз
босқинчиларга
қарши, ҳеч
иккиланмай қандай
курашга
отилган
бўлсалар, бу
фидоийлар ҳам
бугун ички
босқинчи
зўравонлар
тўдасига қарши
ҳеч
иккиланмай
курашга
отилишлари
керак.
Ана
шундагина биз
- фидоийлар ҳам
бир пайтлар
ота
боболаримиз
каби ғалабага
эришамиз ва Оқ
сарой узра ўз
байроғимизни
мустаҳкам
ўрнатамиз!
Зулм ва
истибдоддан қутилишнинг
ўзга чораси
йўқ
биродарлар.
Бу
сатрларни
ёзар эканман
тилимга
Норозилик
Намойишимиз
учун ёзган
сатрларим қуйилиб
келдилар...(Мен
уларни сал
ўзгартириб,
Шерали
Жўраев
куйлаган
шъерга мосладим)
Инсон
ўзинг, инсон
ўзинг... (Илоҳим
Шерали
Жўраев бир
куни келиб диктаурадан
озод бўлган
ўзбек
халқининг Мустақиллик
майдонида,
миллионлар
олдида шундай
деб
куйласин.Омин!).
Ҳазратқул
Худойберди
2011
йил 8-октябр