Ўзбекистон Xалқ Ҳаракати (ЎXҲ)
НИЗОМИ
1.
Ўзбекистон Xалқ
Ҳаракатининг
асосий
мақсади – бу
Ўзбекистон
Жумҳуриятида
эркин ва очиқ
демократик
жамият
барпо этилиши
учун
курашишдир.
Бу кураш
йўлида
Ҳаракат
ўзини барча
аъзоларининг
интеллектуал
кучу-қудратлари,
заковатлари,
билимларини
мамлакат
фуқароларининг
сиёсий,
ижтимоий ва
иқтисодий
ҳақ ва
ҳуқуқларини
тўлиқ таъминланишига
замин яратиш
учун
сафарбар
қилади; Бу
йўлда тўла
тўкис ғалабага
эришиш учун
Ҳаракат ўз
аъзоларининг
фаолиятини
бир нуқтага
қаратилган
кучларнинг
мужассамлаштириш
каби
усулларни қўллайди
ва улар
ёрдамида
фуқаролик
жамияти учун
зарур бўлган
барча
қонунлар
мажмуасини
яратилишига
асосий
эътиборини
қаратади;
Қабул
қилинган
барча
қонунларнинг
бажарилиши,
фуқароларнинг
барча ҳуқуқларини
тўла тўкис
таъминланиши
учун жамиятда
зарур бўлган
фуқаролар
назоратини
ўрнатилишига
эришишни
ўзининг олий
мақсадларидан
бири деб ҳисоблайди;
Давлат
ҳокимияти
барча тизимларининг
қонунларга
сўзсиз амал
қилишларини
таъминлаш
учун барча
зарурий
чораларни
кўради;
Жамиятда ва
ҳокимиятда сўз ва
иш бирлигини
давлатнинг
тамал
тошларидан
бирига
айлантирилиши
йўлида
собитқадамлик
ила кураш олиб
боради.
Ҳаракатга
аъзолик
2. Ҳаракатнинг
Дастур ва
Низомини
эътироф этган,
уларга риоя
қилиш
мажбуриятини
олган ҳар
қандай
жамоат
ташкилоти,
нодавлат ва нотижорат
ташкилотлар
ёки мустақил
шахс (ирқи,
миллати, дини
ва жинсидан
қатъий назар)
Ҳаракатга ихтиёрий
равишда
аъзоси бўлишлари
ва
аъзоликдан
чиқишлари
мумкин.
3. Ҳаракатнинг
барча
аъзолари
Ҳаракат
фаолияти ва
сиёсатига
таъллуқли
масалаларни
муҳокама
қилиш,
қарорлар
ишлаб
чиқаришда қатнашиш,
таклифлар
киритиш,
сайлаш,
сайланиш ва
номзод
кўрсатиш (Ҳаракатнинг
Ўзбекистон
давлати
қонунлари
доирасида ишлашига
қарамасдан
унинг
аъзолар
ҳаётига хавф
хатар
соладиган оғир
норасмий
ҳолатда ишлашга
мажбур
бўлган
вазиятлар
бундан
истисно)
сиёсий ва
ижтимоий
тадбирларни
тайёрлаш ва
уларда
қатнашиш,
Ҳаракатнинг
босма ва электрон
нашрларида
иштирок этиш,
Ҳаракатнинг
юридик ва
молиявий
ёрдами ҳамда
хизматидан
фойдаланиш
ҳуқуқига
эгадирлар.
4. Ҳаракатнинг
ҳар бир
аъзоси
Ҳаракатнинг
жамиятдаги
обрўсига,
унинг ижобий
имиджини
шакллантиришга
ўз ҳиссасини
қўшмоғи,
унинг сиёсатини
амалга
оширмоғи,
унинг
дастури, ғоя
ва мақсадларини
ташвиқ
этмоғи лозим.
5. Ҳаракат
сафига
ташкилотларни
қабул қилиш
Ҳаракатнинг
раҳбар
органи (яъни
Муассислар
Мажлиси)
тарафидан
кўриб
чиқилади.
Ҳаракат
сафига қабул
қилиш
ҳақидаги
қарор жамоат
ташкилоти
ёки сиёсий
партия бош
раҳбарининг
аризаси
асосида,
Муассислар
Мажлисида оддий
кўпчилик
овоз билан
қабул
қилинади.
Мустақил
шахсларни
қабул қилиш
эса, Ҳаракат
икки аъзосининг
тавсиясига
биноан
Ҳаракатнинг
жойлардаги
бўлимларида
амалга
оширилади ва
уларга
аъзолик
гувоҳномалари
берилади.
5.1. Ҳаракат
сафига киришни
истаган шахсларнинг
Аризаларини кўриш
ва уларни Ҳаракат
сафига қабўл
қилиш ишлари
Ҳаракатнинг жойлардаги
ҳудудий
ташкилотлари
раҳбарлари
томонидан
олиб
борилади.
Қабўл
қилинган янги
яъзоларнинг
умумий
руйхатлари
Ҳаракатнинг
хар ой ёки
кварталда
ўтказиладигаан
Маҳаллий
Мажлисда оддий
кўпчилик
овоз билан тасдиқланади.
Ҳаракатни
тарк этишни
истаган
аъзолар бу ҳақда
қисқача
Ариза ёзиб
уни
Ҳаракатнинг
ҳудудий
раҳбарига
топширадилар
ва шу дақиқадан
бошлаб улар
Ҳаракат
сафидан
чиққан деб
ҳисобланадилар.
6. Ҳаракатнинг
жамиятдаги
обрўсига
путур етказган,
Низомига зид
ҳаракатларни
амалга оширган
аъзо (ташкилот
ёки шахс)
Ҳаракат
сафидан
ўчирилади. Бу
ҳақда
Муассислар
Мажлиси
йиғилишида оддий
кўпчилик
овоз асосида
қарор қабул
қилинади.
Бундай
ишларни
содир этган
Ҳаракатнинг
мустақил
аъзолари эса
уларни Ҳаракатга
қабул қилган
Ҳаракатнинг Маҳаллий
Мажлислар
томонидан аъзоликдан
ўчирилади.
7.Ҳаракат
сафига қабул
қилиш
тартиби ва
аъзолар
рўйхати (ҳамда
ушбу
руйхатнинг
махфийлиги) Муассислар
ва Маҳаллий Мажлислар
тарафидан
юритилади ва
таъминланади.
8. Ўзбекистон Xалқ
Ҳаракати (ЎXҲ)
ҳар 2
йилда
Қурултой
ўтказиб, раҳбар
органларини
қайта
сайлайди.
Зарурий
ҳолларда
Муассислар
мажлиси
навбатдан
ташқари
қурултой
чақириши
мумкин.
ҲАРАКАТ
ТУЗИЛИШИНИНГ
ТАШКИЛИЙ
ПРИНЦИПЛАРИ
9. Ҳаракат
ўз
фаолиятини
ғоявий
жиҳатдан фикрлар
хилма-хиллигининг
дастур
бирлиги, ташкилий
жиҳатдан эса
якка ҳолда
ҳамда биргаликда
ўз-ўзини
идора
қилишдан
иборат умумий
принципларга
асосланган
ҳолда олиб боради.
Ўз
фаолиятида
фикр-мулоҳазалар
эркинлигини
таъминлайди,
ошкоралик ва
самимийликка
амал қилади. Ҳаракат
фаолияти
асосан Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида,
заруратдан
келиб чиқиб,
унинг
ташқарисида ҳам
олиб
борилади.
10. Ҳаракатнинг
барча
маҳаллий
бўлимлари ва
раҳбар
органларининг
иш услублари
ўзаро маслаҳатлашиш,
эркин фикр
баён қилиш,
қарорларни
очиқ овоз
бериш йўли
билан қабул
қилиш қоидаларига
асосланади.
Қабул
қилинадиган
ҳар бир ечим
ёки қарор
лойиҳани
шакллантириш
босқичидан
тортиб, то
тасдиқлашгача
эркин
муҳокама ва
ошкоралик
асосида қабул
қилинади.
11.
Ҳаракатнинг
барча раҳбар
органлари
сайлов
натижасида
шаклланади.
Ҳаракат
раҳбариятига
сайлов
системасини
ишлаб
чиқишда, уни
амалга
оширишда ва
ўзгартиришлар
киритишда
Ҳаракатнинг
барча
аъзолари
фаол қатнашиши
таъминланади.
12.
Ҳаракат
раҳбар органларининг
асосий вазифаси
улар
раҳбарлик
қиладиган
харакат
аъзоларининг
талаблари,
эҳтиёжлари,
фикрларини
мужассамлаштириш,
мужассамланган
шаклдаги
мулоҳазаларни
қарор ёки
ечимга
айлантириш
ҳамда
уларнинг
ижросини йўлга
қўйишдан
иборатдир. Ҳаракатнинг
ҳамма қарорлари
овозлар
сонининг
оддий
кўчилиги
билан кабул
килинади.
Қабул
қилинган қарорларни
Ҳаракатнинг
барча
ташкилотлари
ва аъзолари
бажаришга
масъулдирлар.
ҲАРАКАТНИНГ
ТАШКИЛИЙ
ҚУРИЛИШИ
13. Ҳаракат
аъзолари – сиёсий
партиялар,
жамоат
ташкилотлари
ёки нодавлат
нотижорат
ташкилотлар
ҳамда
ҳаракатга
қўшилиш
истагини
билдирган ва
уни
дастурини
эътироф
этган якка
фуқаролар
Ҳаракатнинг
негизидир.
Бундан
ташқари ушбу
ташкилотга
аъзо бўлмаган,
аммо унинг
ҳаракатини
қўллаб
қувватлашга
тайёр ва Ҳаракатнинг
Низом ва
Дастур
вазифаларига
ҳамоҳанг
фикрлайдиган
мустакил
шахслар Харакатнинг
жойлардаги
суянчиқлари
бўлиши
мумкин.
Ушбу
гуруҳларнинг
ҳисоб-китобини
олиб бориш, ҳамда
уларнинг ҳаракатига
кўмак
бериш (керак
булса –
махфий
тарзда) Ҳаракатнинг
Марказий
Котибиятига
юкланади. Узларининг
ташкилий
тузулмаларини
ушбу гуруҳлар
амалий
вазиятга қараб
Ҳаракатнинг
Дастур ва Низомига
зид келмаган
ҳолда мустақил
тарзда
тузадилар.
14. Ҳаракатнинг
Маҳаллий
Мажлислари
ўзининг
мавқеи ва
маҳаллий
шароитидан
келиб чиқиб, Ҳаракат
Дастури ва
Низомига асосланиб,
ўз
фаолиятларини
мустақил тарзда
олиб
борадилар.
Ҳаракатнинг
олий Бошқарув
органи - Муассислар
Мажлиси,
Марказий
Котибият ва Тафтиш
Комиссияси, уларга
сиёсий,
ташкилий ва
иқтисодий кўмак беради.
Бу қоида
Маҳаллий бўлимларнинг
турли
туман фаолиятларига
(ташкилий,
молиявий
масалалар,
сайловлар ва ҳоказо)
боғлиқдир.
15. Ҳаракатнинг
Марказий
Котибияти
аъзолари, негиз
ташкилотлари
(маҳаллий
бўлимлар) ҳамда Ҳаракатнинг
жойларда
барча ҳамфикр
гурухларнинг
ҳисобини
олиб боради.
ҲАРАКАТНИНГ
РАҲБАР
ОРГАНЛАРИ
16.
Ҳаракатнинг
олий раҳбар
органи — Курултойдир.
Уни чақириш
муддати ва ўтказиш
жойи
курултойнинг
қарори билан
белгиланади.
17. Курултой
қарори курултой
қатнашчиларининг (оддий
кўпчилик)
розилигига
асосланиб
қабул қилинади.
17.1.
Харакатнинг
рахбар
органлари –
Муассислар
Мажлиси,
Мараказий
Котибияти ва
Тафтиш Комиссиясидир.Бу
органлар уз
карорларини (оддий
кўпчилик) розилигига
асосланиб
қабул қилади.
17.2.
Харакатнинг
учта раисдоши
харакат
фаолиятини
бошкаради.
Улар
Муассислар
Мажлиси
раиси,
Марказий Котибият
раиси ва
Тафтиш
Комиссияси раисларидир.
18. Курултой
вазифалари:
- Ҳаракат
Дастури ва
Низомини
қабул қилади,
уларга
ўзгартиришлар
киритади;
- Ҳаракатнинг
Раҳбар
органларини
сайлайди, уларнинг
фаолиятини
назорат
қилади ва Раҳбарият
ҳаракат
дастури ва
низомига зид
фаолият олиб
борганида уларни
лавозимидан
четлаштиради
- Ҳаракатга
янги
ташкилотларни
қабул қилади, Дастур
ва Низомни
бузган
ташкилотларни
Ҳаракат сафидан
ўчиради.
- Ҳаракат
фаолиятининг
асосий
йўналишларини
белгилайди;
- Ҳаракат
бюджети ва
унинг
ижросини
тасдиқлайди;
- Ҳаракатнинг
Марказий
Котибиятини
тайинлайди
ва унинг
фаолиятини
баҳолайди;
- Ҳаракатнинг
Тафтиш
Комиссиясини
тайинлайди
ва унинг фаолиятини
баҳолайди;
- Ҳаракатнинг
рамзий
белгиси ва
тамғаларини
тасдиқлайди.
19. Харакат
Рахбарларининг
вазифалари:
Раҳбарлар(3
раисдош)
Ҳаракат
фаолиятини
бошқариш
ҳамда мувофиқлаштириш
функцияларини
(вазифаларини)
амалга
оширадилар.
20. Ҳаракат
Марказий
Котибияти -
ЎХҲ нинг ишчи
органидир ва
унинг олдида
масъулдир. У
Курултой оралиғида
фаолият
юритиб,
курултойга
ҳар йиғинда
ҳисобот
беради. Курултой
қарорларини
ижро қилади.
21. Ҳаракат
фаолиятини
бошқариш
Марказий Котибият
тарафидан
бамаслаҳат олиб
борилади.
Марказий
Котибият
Ҳаракат манфаатларини
ифодалашга
вакилдир.
Ҳаракат
аъзолари
фаолиятига
умумий
раҳбарликни
ҳам амалга
оширади.
22. Марказий
Котибият
таркиби
Ҳаракат Қурултойида
умумий
сайлов
орқали
тасдиқланади.
Марказий
Котибият аъзоларининг
ҳар бирини
аниқ
вазифаси
белгиланиб, улар ўз
функциялари
доирасида фаолият
олиб борадилар.
Бири
иккинчисининг
вазифасини
такрорлашига
йўл
қўйилмайди.
23. Марказий
котибият ўз
аъзолари
орасидан унинг
раисини
сайлайди.
Марказий
Котибият Ҳаракатнинг
уз аъзолари
ичидан ҳам
раҳбар
органларга
номзод кўрсатиши
ва уни
сайлаши
мумкин.
24. ЎХҲ
Тафтиш
Комиссияси - Харакатнинг
Курултойда
кабул килган
барча
карорларини
бажарилишини
назорат
килиб боради,барча
булимлар
фаолиятини
тафтиш килади
ва уз таклифларини
Харакат
рахбарияти
ва Курултойга
етказиб
туради. У
Курултой оралиғида
фаолият
юритиб,
курултойга
ҳар йиғинда
ҳисобот
беради.
25.Тафтиш
Комиссияси
Курултой
карорлари асосида
иш олиб
боради.
26.
Тафтиш
Комиссиясининг
таркиби
Ҳаракат
Қурултойида
умумий
сайлов
орқали
тасдиқланади.
ҲАРАКАТНИНГ
МОЛИЯВИЙ
МАБЛАҒЛАРИ
ВА МУЛКИ
27.
Ҳаракатнинг
маблағлари
Ҳаракат
Низоми ва Дастурига
асосан
аьзолик
бадаларидан, ўтказилган
тадбирлардан
тушган
фойдалардан
ҳамда
фуқаролар,
корхоналар,
ташкилотлар
ва
муассасаларнинг
ихтиёрий
хайр-эҳсонларидан
таркиб
топади.
Ҳаракат
мулк соҳиби
бўлишга
ҳақлидир.
Ҳаракат
ўз
маблағларини
банклардаги
ҳисобларида
тутади.
Маблағлар харажати
ва мулк билан
ишлаш
тартиби Марказий
Котибият
томонидан
белгиланади.
28.
Ҳаракатнинг
Марказий
Котибият
аъзолари ва
Ишчи
Котиблари
жамоатчилик
асосида иш юритадилар.
Айрим
ҳолларда
уларга
(Марказий
Котибиятнинг
алоҳида
қарорига
биноан) маош
таъйин
қилиниши
мумкин.
29. Зарурат
туғилганда,
Ҳаракат
Марказий Котибияти
ташкилий-техникавий
ходимларни ўз ишига
жалб этиши
мумкин, ва
уларнинг иш
тартибини
белгилайди.
ҲАРАКАТНИНГ
ҲУҚУҚИЙ
МАҚОМИ
30. Ҳаракатнинг
Дастур ва
Низоми
қурултойда тасдиқлангандан
бошлаб
юридик шахс
мақомига эга,
унинг банкларда
ўз ҳисоб
рақамлари,
ўзининг тўла атамаси
ва бошқа
зарур
белгилари
акс эттирилган
тамға ва
муҳри бўлади.
31. Ҳаракат
ўз босма ва
электрон
нашрларини
чиқаради.
Ҳаракат
нашрларининг
Муҳаррирлари
Марказий Котибият
томонидан
тайинланади.
Улар ўз фаолиятини
улар
жойлашган
давлатларнинг
матбуот
ҳақидаги
қонунларига
асосланиб, нашрнинг
таҳрир
ҳайъати
фикрига
таянган ҳолда
амалга
оширадилар.
ҲАРАКАТНИНГ
ЎЗ
ФАОЛИЯТИНИ
ТЎХТАТИШ
ТАРТИБИ
32.
Ҳаракат ўз фаолиятини
қуйидаги
ҳолатларда
тўхтатади:
- Платформа
муқаддимасида
кўрсатилган
мақсадларга
тўлиқ
эришилганда;
- Ҳаракат
Муассислар
мажлиси
қарори
асосида.
33. Бу
ҳолатларда
Муассислар
Мажлиси
тугатиш
комиссиясини
таъйинлайди,
ва унинг иш
тартибини
тасдиқлайди.
"Ўзбекистон Xалқ
Ҳаракати (ЎXҲ)
таъсисчилари:
1. Ўзбекистон
“Эрк”
демократик
партияси
2. ”Андижон
– Адолат ва
Тикланиш” ташкилоти
3. ”Таянч”
Маданий-маърифий
жамияти
4. Ўзбекистон
Ёшлар
Ҳаракати
Уюшмаси
5. Ўзбекистон
Демократик кучлари
форуми
6. Ўзбекистон
инсон
хукуклари
жамияти
7.
Мустақил
шахслар
вакили(Намоз
Нормўмин)
2011-05-24, Берлин