Бундоқ
ўйлаб қарасам...
Ҳаёт сўқмоқлари.
Тонг саҳарда
одатдагидек
ўрмон кезар
эканман, хаёлимда
турли
фикрлар ғужғон
айландилар.
“Аъзу биллаҳи
минаш-шайтонир
рожийм.
Бисмиллаҳир
роҳманир роҳим. Ла иллаҳа
иллалоҳу Муҳаммади
расулоллоҳ. Қул
ҳуваллоҳу аҳад,
Аллоҳус-самад.
Лам ялид ва
лам йулад. Ва
лам якун лаҳу
куфуван аҳад”. Ниҳоят
фикрлар кенг
ўзанга
тушган
сувдек сокинлашиб,
тартибга
туша
бошладилар.
Юриб
кетар
эканман ҳаёлимга
шундай
фикрлар
келди:
Бизнинг ҳар
биримиз бу ҳаётда
аслида бир
йўловчи
эканмиз.
Гўдакликда
сал оёқни тўғри
қўйишни
ўргангандан
бери тинмай
юрамиз. Йўлларимизда
турли туман
сўқмоқлар,
турли туман
инсонлар чиқади.
Қайси сўқмоқлардан
юрганимиз,
кимларни
ўзимизга
йўлдош қилганимиз,
ўзимиз
кимларга
йўлдош
бўлганимизга
қараб ҳаётимизда
турли-туман
воқеалар
содир бўлади.
Биз
кимларнидир ҳаётида
қандайдир воқеалар
бўлишига
сабачи
бўламиз, бошқалар
ҳам айни
пайтда
бизнинг ҳаётимизда
қандайдир воқеалар
бўлишига
сабабчи
бўладилар...
“Билмаган
яқинингдан
билган узоғинг
яхши”. Шу
оддий ҳақиқатни
кашф қилишга
салкам 50 йил
сарф қилибман.
Лекин уни
кашф қилгач
ва ҳаётда
текшириб,
топганим
ёмби
эканлигини сезгач,
уни кеч
топганимга
афсусланмадим.
Ҳечдан кўра кеч.
Агар Аллоҳ
таоло менга
яна шунча йўл
юришни
иншооллоҳ
инъом этган
бўлса, демак
энди камроқ
адашарман, ва
демак камроқ
азият
чекарман.
Мени ҳайрон қолдирган
нарса шу
бўлдики, бу
топган нарсамни
сўқмоқларга ҳам,
инсонларга ҳам
бирдек қўлласа
бўлар экан. Ҳар
икки холда у
ўзининг ҳақлиги
кўрсатиб,
менга ғўддайиб
қараб
тураверди:”Хўш,
ҳақ эканманми?”
деб. “Ҳақ
экансан, тан
бердим” деб
жавоб бердим
унга, бир
неча марта. Ҳам
сўқмоқлар, ҳам
инсонлар
масаласида ҳақ
экан бу
гап...”Билмаган
яқинингдан
билган узоғинг
яхши”.
Биз
истаймизми,
йўқми, бундан
қатъий назар,
деярли ҳар
куни қаршимиздан чиқаётган
турли-туман
сўқмоқлардан
бирини
танлашга
мажбурмиз. Гоҳида
сўқмоқни тўғрисини
танлаб,
кўнглимиз чоғ,
ошиғимиз
олчи бўлса,
гоҳида нотўғри
сўқмоқни
танлаб ва сал
юргач
адашганимизни
сезсак хуноб
бўламиз, орқага
қайтишга тўғри
келса гоҳида
шунга ҳам
эринамизда
ўша қийшиқ сўқмоқда
давом
этааверамиз,
бояги тўғри
сўқмоққа қачондир,
қаердадир қайта
тушишга
умидвор
бўлиб...Аммо
ўйламаймизки
кетаётган сўқмоғимиз
аллақачон
бизники
бўлган. Биз
сўқмоқни
эмас балки сўқмоқ
бизни
танлаган...
Босган
изидан қайтмас
ўлса ҳам
арслон...аммо
инсончи? У
айтган
сўзидан қайтмаслиги
керак. Аммо у
босган
изидан қайтишга
ҳақли ва
лозим - агар
босган қадамлари
эгрилигини ё
ўзи, ё бошқалар
сезиб, ё ғойибдан
овоз буни
унга
билдирган
бўлса...
Энг
ёмони – бу
нотўғри сўқмоққа
тушиб қолганингни
на ўзинг, на
ўзгалар
билиб сен огоҳлантириши...У
ҳолда сен
кунлар, ойлар
ва йилларни
ана ўша нотўғри
сўқмоқдан чиқиб
олишга
сарфлаб, ҳаётингни
катта қисмини
бекорга
сарфлаб
юборишинг
мумкин. “Нега
энди нотўғри?
Сўқмоқ уни
танладику! Бу
энди унинг сўқмоғику”.
Ҳа, тўғри,
аммо қанақа
сўқмоқ ўзи бу
сўқмоқ? Агар
у кета
кетгунча тоғу
тошлар,
чангалзорлар,
ботқоқликлардан
иборат бўлса,
аниқки
бундай сўқмоқ
унда
кетаётган
йўловчининг
манзилини жуда
калта қилиб қўйиши
мумкин. Агар
йўловчи узоқни
кўзлаган бўлса,
у ҳолда имкон
қадар тезроқ
бундай сўқмоқдан
воз кечиб
ўзига
равонроқ бир
йўл топиши
керак.
Ҳаёт сўқмоқлари...Улар
жуда қизиқ.
Улар
ўтадиган
жойлар қизиқ.
Уларда юрган
одамлар қизиқ.
Одамларнинг
ўзлари қизиқ,
уларнинг
фикрлари қизиқ.
Аммо
инсонлар ҳам,
сўқмоқлар ҳам
қанақа
бўлишларидан
қатъий назар,
уларни бир
нарса
бирлаштириб туради.
Ҳамма сўқмоқларнинг
охири бор. Ҳар
бир
инсоннинг ўз
манзили бор.
Бировнинг сўқмоғи
калта,
бировники
узун.
Бировнинг
манзиллари
аниқ, бошқа
бировники
эса ноаниқ.
Бировни сўқмоғи
кета
кетгунча
равон, бошқаники
эса уйдим-чуқур,
паст-баланд.
Бировни сўқмоғи
гўзал боғу
бўстонлару,
жаннатмакон
далалар ва
ўрмонлардан
ўтса, бошқа
бировники тоғу
тошлар, чўлу
биёбонлардан
ўтади. Ҳар
бир сўқмоқнинг
ўз хислати,
ўз
гўзалликлари,
ўз оҳанрабосию,
ўз қийинчиликлари
бор. Аммо
уларнинг ҳар
бири
эртами-кечми,
қачондир, қаердадир
тугайди.
2011-06-27
Ҳазратқул
Худойберди
Ҳаёт сўқмоқлари.
II қисм
(Биродарим
Муҳамммадсолих
Абутовга бағишладим)
Бу сўқмоқлардан
юрар экансан
сенинг азиз
бошингга, ким
бўлишингдан қатьий
назар, турли
туман
кўргуликлар
тушади. Ҳам
яхши,
унутилмас
сониялар, ҳам
ташвишли
кунлар, ҳам
чароғон, ҳам
зулматга
ботган
кунлар,
довул, бўрон
ва қаҳратон
совуқлар,
жазирама
иссиғу, беҳаловат
кунлар...Аммо
сен уларни ҳам
босиб ўтасан
ва ҳар сафар ҳар
бир босган қадамингдан,
ўзинг буни
истайсанми,
йўқми,
барибир, қандайдир
хулосалар чиқараверасан.
Ақлинг қилмаса
кўнглинг,
кўзинг
истамаса оёқ
ва қўлинг
барибир ўз
хулосаларини
чиқаришаверади
сен босган
йўллар ҳақида.
Чунки бу
уларга хос
одат. Рефлекс
дейишади
олимлар буни.
Танангдаги ҳар
бир ҳужайранинг
ақлу
фаросати
дейман мен.
Табиат қийинчиликларику
майли, уларни
енгиб ўтса бўлади,
агар сенда
етарли
даражада
билим, тажриба,
фаросат,
излаш ва
ўрганишга
иштиёқ бўлса.
Қийинроғи
бу сени
йўлингда
учраган ўзга
йўловчилардир.
Чунки сен
уларни
кўпчилигини
билмайсан, танимайсан.
Сен билан
ўсиб улғайган
қадрон
дўстларинг
аллақачон қолиб
кетишган
сени ўша қўвноқ
болалик ва
ёшлик чоғларингда,
ўша қадрдон
кўчаларда...
Энди
улар ҳам сен
каби йўловчилар
ва улар ҳам
сен каби ҳаётнинг
турли сўқмоқларида
тентираб,
дайдиб
юришибди қаерлардадир...
Уларнинг
бирлари аллақачон
ўзларининг
равон
йўлларини
топиб олишган,
иккинчилари ҳамон
ўз сўқмоқларини
излашда
давом этмоқдалар,
учинчилари
эса адашиб
тушиб қолган
сўқмоқларидан
чиқиб кета
олмай, сарсон
саргардонлар...
Сен
албатта
уларга қўлингдан
келган
ёрдамингни
беришга ҳамиша
тайёрсан....
Аммо улар ҳамиша
ҳам сени
ёрдамингни
олишга тайёр
эмас. Бунинг
турли туман
сабаблари
бор. Масалан,
айримлар
сени
ёрдамингни
нотўғри
тушунишлари
мумкин. “Ия,
манови менга
ачинаяптими?
Ўзи ким
бўптию менга
ақл
ўргатади?” ва
шунга
ўхшаган bulshit.
Шу
сабабдан сен
гапингни
тинглаганга,
сени
сўзингга қизиққан
одамларга,
хусусан ва
энг аввало
энг яқинларингга
айтганинг
маъқул
гапларингни.
Гапинг ёқса
улар қабул қилади,
ёқмаса, сени
кўнглинг
учун “Ҳа, яхши “
дейдию аммо
барибир ўз
билганини қилаверади.
“Сих ҳам,
кабоб ҳам
куймайди”
мисол.
Руслар “Ақлли
одам ўзгалар
хатосидан,
ахмоқ одам ўз
хатосидан
ўрганади”
дейишади. Тўғри
гап. Аммо неча
марта шу
оддий ҳақиқатга
кўз юмганмиз,
буни ёлғиз
Оллоҳ таоло
билади.
Юрган сўқмоқларингда
сенга йўлдош
бўлганларнинг
аҳамияти
катта. Руслар
“Сен менга
дўстингни кўрсат,
мен сенга
кимлигингни
айтаман “
дейди. Мен бу
ақлли гапга
тан берган ҳолда
уни янада
ривожлантиришга
мажбур
бўлдим.
Сабаби - баъзи
бировларни
кимлигини
аниқлаш гоҳида
жуда қийин,
чунки мен на
уларнинг
ўзини, на
уларнингдўстларини
танийман. Бундай
ҳолларда
менинг бир
одамнинг қандай
инсон
эканлигини
билиш учун қилган
барча
уринишларим
чиппакка чиқаверади.
Ана
шулар сабаб
мен бу гапни
салгина
ривожлантиришга
мажбур
бўлдим ва
мени тадқиқотларим
сўнггида у қуйидагича
тус олди. “Сен
менга
бировни ишини(ясаган
дўмбирасими,
айтган
ашуласими, қатнашган
мусобақасию,
ёзган
нарсасими-
нима бўлса ҳам
кўрсат.
Уларнинг
айримлари менга
ўша одамнинг
кимлигини
аниқлаш
масаласида яраб
қолади”.
Одамларнинг
ишлари
уларнинг
ойнадаги дил
аксларидир.
Улар
юзларини
осон
ўзгартиришлари
мумкин. Аммо
одамлар
дилларини
осонгина
ўзгартира
олмайдилар.
Албатта уччига
чиққан
хумпарлар,
айёр
тулкилар бор,
хамелеонга
ўхшаб минг
тусда
товланадиган.
Аммо барибир,
дил
масаласига
келганда улар
ҳарчанд
уринмасинлар
қозонда бори
чўмичга чиқади
холос - сен
чўмич билан
бечора қозонни
тешиб
юборгудек
даранглатиб
ковлаганинг
билан! J
-
Хўш,
бир
йўловчининг
сизга йўлда ҳамроҳ
бўлмоқчилиги
шу қадар мўҳим
масалами? У
ким
бўлишидан қатъий
назар,
ёнингизда
гап бериб,
таёғини тақиллатиб
кетаверса
осмон узилиб
ерга тушмас!
Ахир у ҳам
Аллоҳнинг
бир ожиз
бандаси, шу
учун, “Ҳа,
бўпти. Келақол,
менга ҳамроҳ
бўлақол,
сенинг ҳам
сазанг
ўлмасин”
десак
бўлмайдими?
-
Ҳа, ҳамма
бало ана
шунда. Айнан
осмон узилиб
ерга тушади
агар бир
муттаҳам
менга ҳамроҳ
бўлса! Аллоҳ
таоло бошим
узра ўз
ёмғирини
чунонам
шариллатиб,
керак бўлса челаклаб
ташлаб
берадики, мен
қилган
ишимга минг
пушаймонлар
ейман!
-
Ия! Қандай
қилиб? Агар у бир
ёмон одам,
муттаҳам чиқиб
қолса, “Бор
жўна,
тошингни тер,
менга халақит
берма. Бу ёғига
энди мен ўз
йўлимга, сен
ўз йўлингга
кетаверайлик”
деб ундан
осон
қутулсангиз бўладику.
-
Йўқ
бўлмайди.
-
Нимага
бўлмайди?
-
Уфффффф....Бунинг
сабаби кўп.
Авваламбор мана
шунақа
саволлар тўғдиргани
учун ҳам
бўлмайди.
Ўзику уни
ёнимдан ҳайдагунча
она сутим оғзимга
келган эди, у бир
муаммо
бўлган эди
менга. Энди
эса қаёқдандир
бу қароримни
сенга
тушунтириш
мажбуриятим ҳам
пайдо бўлиб
бир муаммом икки
бўлди. Бу ҳам
майликуя,
агар сен
осонгина
тушуна қолсанг
мен айтган
гапларни.
Аммо аксига
олиб сен бу
гапларни
осонгина
тушунмасангчи?
Унда нима қиламан
мен бечора?
Унда оҳимни
кимга
айтаман? Яна
ёмғирни
остида қоламанми?
Ана ўшанда
“Ана ўзи
берди Худо,
яна ўзи олди
Худо” деб
зорланганим
билан уч
бўлган
муаммом
биттага
камаярмиди?
(Уфф...чарчаб
кетдим
тушунтираман
деб, ана кўрдингми,
уч эмас ҳатто
тўрт
бўлди мени
муаммом! Энди
бу мақолани
давоми қачон ҳўш
ёқса бўлади,
бўлмаса ўша ҳам
йўқ
энди...уффф)