Ҳаёт сўқмоқлари,
III
Қисм
Темп, яъни
шашт ҳақида
Бугун
ўрмондаги сўқмоқлааримдан
кетар
эканман
ёнимдан
шахдам қадамлар
билан икки
ёш, бир йигит
ва бир қиз
ўтиб кетишди.
Мени шаштим
баланд десам
уларники
мендан ҳам
баланд экан.
Аммо уларни
ёшида менинг ҳам
шаштим худди
уларникидек
эди.
Одамларнинг
шашти
турлича.
Биров аста
юради, биров
тез, биров
ишларни бир
пасда қилиб
ташласа, бошқа
биров
шошмасдан,
бамайлихотир
қилади
ишларини. Бу
инсонларни
шаштини/ҳоврини
пасайтиришга
ёки
тескариси, уни
тезлатишга уриниш
бефойда.
Сиз балки
бировни ҳоврини
пасайтиришга
ёки тез
ишлашга бир муддат
мажбур қилишингиз
мумкин, аммо
доимий
равишда уни ўз
шаштини
ўзгартиришига
барибир
эриша олмайсиз.
Нима учун?
Чунки у
онасини қорнидан
шундай туғилганда
биродар! Нима
қиласиз
бечорани қийнаб
“Ҳа бўлақол,
тезроқ бўлақол,
мен шошиб
турибман.
Мени вақтим ҳам,
тоқатим ҳам
йўқ сени
имиллашинга!”
деб фъели фил
мисол оғир
бўлган
одамни енгил
оҳуга
айлантираман
деб.
Ёки шашт
билан
ишлаётган
одамга “Ҳееей!
Сал ўпкангни
босиб олсангчи!
Қаёққа
шошасан
бунча? Тез
юрган жойга
аста юриб ҳам
борса
бўладииии.
“Яхши от
секин
чопадии “ дейдилар
эй оғайнииии!”
деб бечорани
шаштидан қайтариб.
Бу унинг
фъели, у
шундай туғилган
ва бунга у
айбдор эмас,
балки унинг
ўзига
ўхшаган ва
авлодида
ўтган ота
боболари ва
бобокалонлари
айбдор.
Сирасини
айтганда
улар ҳам
айбдор эмас
аслида. Оллоҳ
таоло ва она
табиат
бизларни ҳар
биримизни
турлича қилиб
яратган ва
бизларга
турли туман
хусусиятлар ҳам
берган.
Мен ўзимни
ўзим
тенгиларга
солиштириб
кўриб шундай
бир хулосага
келдим: Мени
шаштим
тенгдошларимнинг
“нормал”
шаштидан 1,25:1,0
экан. Мен ҳам
тез юраман,
5кмга 15
минутда
бораман.
“Нормал”
шаштли
одамлар 30..35
минутда
боришади у
ерга.
Мендан ҳам
шашти тез
одам раҳматли
Бобир
Шокиров (Аллоҳ
раҳмат
қилсин)
эди.Уни биз
“Миллий
Мажлис” деган
бир сиёсий
проектга
тортган эдик
бир пайтлар
ва бечора шу
сабаб кўп азиятлар
чекди (бу ҳақда
google.com ни
ковлаштирсангиз
бир дунё
маълумот
топасиз).
Бўйи мендан ҳам
паст, ёши эса
3ёш катта
бўлишига қарамай
унинг шашти
мендан 1,25
тезроқ эди. Ҳамма
жойга бир
пасда борар, ҳамма
ишларни бир
пасда аммо қойиллатиб
бажарар эди.
Бечорани
юрак хасталиги
йиқитган
бўлса керак.
Аммо ҳамма
шашти
тезларни
юраги тез
уравермайди.
Мени юрагим
шаштимга
солиштирилса
у ҳайрон қоларли
даражада
секин, минутига
54..58та уради. Шу
сабаб қон
босимим ҳам
нормадан сал
пастда
туради. Ана
шу нарса,
яъни шашти
тез одамнинг
юраги секин
уриши ҳозирча
менга
парадоксал
туюлади. Вақти
соати
келганда
буни ҳам тадқиқ
қиламиз
иншооллоҳ.
Шашт
тезлигини
фойдали ва
зарарли
томонлари ҳам
бор. Гоҳида
керагидан
ортиқча, вақтидан
олдин
(бировлар
наздида
албатта, ўзингиз
буни
билмайсиз,
сабаби, сиз
буни ўзингиз
учун “нормал”
деб ҳисоблайсиз)
ишлар қилиб қўйиб,
кейин
балоларга қоласиз.
Шунақа
пайтлар
русларнинг
“сукут
олтиндир” дегани
гапи эсимга
тушиб кетади.
Гоҳида “Э, ўша
сен муаммо
деб билган
нарсалар ўт
олиб, ўша
муаммоларни
барчаси ёниб,
кул бўлиб
кетмайдими!
Сенга нима!”
дегим келади
ўзимга. Аммо
дея олмайман.
Яна ўша
лаънати шашт
халақит
беради
менга....Балки
бошқаларга ҳам.
Буни ёлғиз
яратганни
ўзи билади...
Шаштнинг
фойдали
томони
шундаки, сиз
кўпроқ ишлар қилишга
улгурасиз.
Балким
одамлар
ўзларига
касб
танлашда ана
шу
шаштларига
эътибор бериб
танлашса
яхши
бўлармиди...Масалан,
ёзнинг иссиқ
кунида музқаймоқ
сотадиган жойга
шашти тез
одамни қўйиш
керак. Акс
холда, агар у
ерга шашти
паст одам
тушиб қолса
борми, ҳам
музқаймоқларни,
ҳам унга
ташналарни ҳолига
маймунлар йиғлайди.
Ва аксинча,
тиш дўхтири
бўлиб
ишлайдиган одамнинг
шашти паст
бўлгани яхши.
Акс холда ғайрати
ичига сиғмаган
дўхтир
сизнинг
тишларингизни
патирлатиб
буралаб
ташлаб,
касалига қўшиб
соғ тишларни ҳам
шартта
шартта олиб
ташлаши ҳеч
гап эмас! J
Айниқса
такси ҳайдовчи
сифатида
ишлайдиганлар
шашти паст
одамлардан
бўлиши керак.
Агар худо
кўрсатмасин,
бир шашти тез
ҳайдовчиси
бўлган
таксига
минсангиз, то
манзилингизга
етгунча она
сутингизни оғзингизга
олиб келади
у, кўчалардан
зип зип қилиб
машинани зинғиллатиб
ҳайдаганда!
Менга қолса
газни
босмайдими
охиригача,
аммо ҳамма ҳам
бунга
чидамайдида
биродар.
2011 йил 28-июн
Ҳазратқул
Худойберди
(Мақоланинг
боши бу
ерда)