Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нима учун Ўзбекистон Ҳукуматининг истеъфосини талаб қилади?

IV Қисм

ИШСИЗЛИК

Бу муаммо бугун Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларини қамраб олган улкан бир миллий фожеадир. Ҳар қандай давлатда ишсизлик масаласида энг аввало ҳукумат ва унинг юргизаётган сиёсати айбдор бўлади. Бугун АҚШда ишсизлар сони ишга яроқли аҳолининг 10%ини, Россияда 2,1%ини, Швецияда 7%ни ташкил қилса Ўзбекистонда бу рақам даҳшатли 40%ни ташкил қилади. Аммо бу аччиқ ҳақиқатни Ўзбекистон ҳукумати тан олишни истамайди ва унинг 2005 йил қўрқа писа берган маълумотига кўра мамлакатда ишсизлар сони бор йўғи 3,1%ни ташкил қилган эмиш. (http://www.marketplus.org/files/razdel8.pdf )

Авваламбор улар ҳақиқатни гапиришга ўлгудек қўрқадилар, иккинчидан эса ҳақиқатни имкон қадар халқдан ва дунё жамоатчилигидан яшииришга ҳаракат қиладилар.

Чунки аслан Ўзбекистон Ҳукумати эмас, балки Муттаҳамлар Тўдаси бўлган бу галварслар биладики, мамлакатда 40% ишсизлар борлигини тан олиш -  бу уларнинг иқтисод ва сиёсатда билимсиз ва ва тажрибасиз эканликларининг исботидир, яъни Ҳукуматнинг фуқаролар кундалик ҳаётига тегишли бўлган бу энг мўҳим масалалардан бирида касодга учраганининг исботидир. Ану шунинг учун ҳам бу Муттаҳамлар Тўдаси мамлакатдаги ишсизлар сонини мана 22 йилдирки яшириб келади.

Аммо касални иситмаси ошкор қилганидек, бу ноқобил Ҳукуматнинг Ўзбекистондаги ишсизлар сонининг дунёдаги энг қолоқ давлатлар даражасига тушириб қўйгани туфайли бугун Россия, Қозоғистон, Туркия, Жанубий Корея, Европа, АҚШ, Канада ва дунёнинг бошқа давлатларида иш излаб кетган ва ўша ёқларда фақат ишлаб бир бурда нон учун пул топишга уринаётганлар сони 5 миллионга етиб қолган. Россиянинг биргина Ростов вилоятига 2011 йилнинг биринчи ярим йилида 10 минг ўзбекистонлик ишсизлар келган!!! (http://www.ozodlik.org/content/article/24257357.html )

Ўзбекистон Конституциясининг 37 моддаси:   Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади (http://www.mahallafond.uz/mf/index.php?option=com_content&view=article&id=86%3A2011-04-08-16-16-03&catid=19%3A2011-01-13-01-49-17&Itemid=27&lang=uz ).

Афсуски фуқароларнинг меҳнат қилиб ўзини ва оиласи боқишдек муқаддас ҳуқуқи ҳам уларнинг бошқа барча ҳуқуқлари каби Ўзбекистон Ҳукуматини эгаллаб олган Муттаҳамлар Тўдаси  томонидан мана 22 йилдирки ботма бот оёқ ости қилиниб келмоқда.

Шу ўринда мен сўнгги маълумотлар излар эканман кўзим дафъатан қуйидаги ҳужжатларга тушиб қолди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯси.  

Х. Ж. ЧИНИБОЕВ : «ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ТИЗИМИДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ШАХСИЙ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ»

( http://www.akadmvd.uz/bibl/034.pdf ).

 

Китобдаги бу номни ўқишим билан кўз олдимга милисаларнинг фуқароларни кўчадан, бозорлардан, уйларидан ҳеч бир асоссиз равишда судраб олиб кетишлари кўз олдимга келди. Бу Чинибоев билармикин айнан ички ишлар ходимлари томонидан фуқароларнинг шахсий конституциявий ҳуқуқлари энг кўп топталишини! Бошқалар томонидан эмас балки уларни ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш асосий вазифаси бўлган милисалар Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини энг кўп топтайдиган давлат идорасидир!

Ҳақиқат билан ёлғонни шу биргина китобни номиданоқ сезса бўлади бугун Ўзбекистонда. Жаноб Чинибоев ўзининг бу китобида бир неча марта Ислом Каримовнинг Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди.”(Т. 13. – Т.: Ўзбекистон, 2005.) деган китобидан эҳтибослар келтиради.

Аммо кўпчилик биладиган аччиқ ҳақиқат шундан иборатки шахсан Ислом Каримов деган бир жоҳил инсоннинг “кароматлари” ва унинг Ўзбекистон халқига қарши қилган ва қилаётгаан жиноятлари туфайли бугун Ўзбекистон фуқаролари жаҳонда энг қарам халқлардан бирига айландилар.

 

Ўзбекистондаги ишсизлик ва у келтириб чиқараётган  турли туман фожеалар ҳақида ёзаман десангиз у достонларни ташкил қилиши муқаррар.

Мамлакатдаги ишсизлик муаммосидан қисқа бир хулоса шундан иборатки, Ўзбекистон Ҳукумати ўзининг фуқароларни иш билан таъминлаш каби мўҳим бир давлат сиёсатини 22 йил давомида бажара олмадилар. Бунинг оқибатида миллионлаб инсонлар ўз юртида меҳнат қилиб ўзлари ва ўз оила аъзолари билан бахтиёр яшаш имкониятидан маҳрум бўлдилар. Ўзбекистон фуқароларига нисбатан бундай сон саноқсиз ноҳақликлар ва жиноятларни амалга ошираётган Ўзбекистон Ҳукумати зудлик билдан истеъфога чиқиши керак.

 

Агар мамлакатда фуқароларниинг барча ҳуқуқлари ва эркинликлари Жумҳурият  Конституциясида ёзиб қўйилгаанидек амалга оширилса уларнинг ҳаётлари бугунгидек ачинарли аҳволга тушиб қолмас эди.

Бу эркинликлар таъминланганда энг аввало Парламентга/ Олий Мажлисга эркин сайловлар ўтказилар ва энг кўп овоз олган партия ёки партиялар бирлашмаси/коалицияси янги ҳукумат тузиш имкониятига эга бўлар эди. Янги Ҳукумат тузилгач эса унинг биринчи ва энг асосий вазифаси фуқароларни иш билан таъминлаш ва ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўлар эди. 

 

Демаак, хулоса шундан иборатки,Мамлакатдаги оғир аҳволни енгиллатишниинг ягона йўли  - бу Ўзбекистон Ҳукуматининг ёппасига исъефога чиқишидир. Бу иш қанча эртароқ амалга оширилса у халқ учун ҳам, давлат учун ҳам фақат мўҳим ижобий қадам бўлади.

 

  

Давоми бор...

Ҳазратқул Худойберди
2011.07.04