Берлин,
Брюссель
ва Тошкент
ўртасидаги
ифлос ўйинлар
Аввалига Европа
Иттифоқи
Комиссиясининг
раиси(ЕИнинг
Ҳукумат бошлиғи) жаноб Мануэль
Баррозо Ўзбекистон
диктаторини
қабул қилиб ва
у билан илиқ ва
дўстона сўҳбатлар
ўтказиб Европа Иттифоқининг
Ўзбекистон
диктатурасига
нисбатан
ҳеч қандай
эътирози
йўқлигини
очиқ ойдин
кўрсатди.
Кейин эса
Тошкентда
ЕИнинг доимий офисини очиш ҳақида
келишиб олинди. Бир қараганда
ҳамма нарса рисоладагидек,
гуёки бу оддий
ҳолат, давлатлар
ўртасидаги
нормал муносабатларни
мустаҳкамлаш.
Аммо бу ерда сиёсат
ўйини кетаяпти. "Ҳа,
энди сиёсат
бўлгандан
кейин унинг пасту
баланди, уйдим чуқури
бўлади. Гоҳида бу томон,
гоҳида у томон қандайдир
чекинишлар
қилиши, бирор натижаларга
эришиш учун нималардандир
воз кечишига
тўғри келади. "Сиёсатда
зўр чора
- Муросаю мадора!" деб эътироз
билдиришингиз
мумкин.
Тўғри, нафақат
сиёсатда,
балки кундалик ҳаётда ҳам эру
хотин, ёру биродар,
ака ука,
опа сингиллар
ҳам ўзаро
маслаҳатлашиб,
муроса қилиб яшамасалар
бўлмайди.
Бунга гап йўқ.
Аммо
ҳамма бало
шундаки, ҳар
нарсанинг ўз
ўлчови бор.
"Сендан
угина, мендан
бугина" каби
сиёсий
келишувлар
кимларнидир
азият чекиши ҳисобига
бўлиши керак
эмас.
Нафақат
сиёсатда
балки ҳаётнинг
бирор
масаласида
ўзаро
келишув кимларгадир
зарар
етказиш
эвазига
бўлиши керак
эмас.
Масалан., сиз
бозорга
мутасадди одамсиз.
Сизни
ёнингизга ҳар
куни
сабзавот,
кўкат, мева
чевалар
сотишга
келадиган
50тача деҳқонлар
келишади ва
бозорда ўз маҳсулотларини
сотишга
сиздан жой ва
изн сўрайди. Сизда
эса бор йўғи
40та сотиш
растаси бор.
Хўш, сиз
уларни қайси
бирига у
расталарни
бўлиб
берасиз? Албатта
навбати
билан,биринчидан
қирқинчигача
бўлганлар
ўша
расталарни
олишлари
керак.
Аммо
бозор раиси
биладики
навбатнинг 40
ўрнида
бўлган одам
узоқ қишлоқдан
қовун
тарвузларини
сотишга олиб
келган оддий
деҳқон. 41
ўринда эса
доим
кунда-шунда
олиб сотарчилик
билан кун
кўрадиган
бир одам.
Ана шу
олиб-сотарчи
тортишиб
кетади бозорком
билан ва улар
иккаласи
бечора деҳқонни
туртиб
суртиб четга
чиқаришади,
ва пора
эвазига
олиб-сотарчи
40нчи растани
олади. Бечора
деҳқон эса ўз
маҳсулотларини
сув текин
арзон нархда
ана ўша
олибсотарчига
топшириб
уйига қайтишга
мажбур
бўлади.
Ҳўш, мана
шунақа
"муросаю
мадора"
адолатданми?
Йўқ албатта.
Умуман, ҳар
қандай
муроса
адолат
асосида
бўлмас экан у
барибир узоқ яшамайди.
Бу аслида
муроса эмас
муғомбирона
келишувдир.
Диктатор
Каримов ҳукумати
ва
демократик
Европа
ўртасида ҳам
бугун муроса
сиёсати эмас
балки муғомбирона
келишув
сиёсати олиб
борилмоқда.
Шу сабаб
диктатор ўзи
истаган ЕИ
парламенти
аъзоларини қабул
қилади,
расмиятчилик
юзасидан
калласини лиқиллатиб
уларни
тинглайди,
истамаганларини
эса қабул ҳам
қилмайди,
тингламайди ҳам.
Келишув шунақа.
Ана шу
сабаб кеча
Ўзбекистоннинг
диктаторлик ҳукумати
Европа
парламентинининг
Инсон Ҳуқуқлари
комиссияси
вакиллари
билан
учрашишга вақти
йўқлигини
айтди. Буни
ЕИнинг Ҳукумат
бошлиғи
Баррозо ҳам,
ЕИнинг
президентию
ва барча 560дан
ошиқ
депутатлари ҳам
кўриб
туришибди.
Аммо
уларнинг
бирортаси миқ
этгани йўқ,
этмайди ҳам.
Чунки
келишув шунақа
диктатор
билан.
Диктатор
Каримов ЕИ, АҚШ
ва
Коалицияга
аъзо 52та
давлатга Афғонистонга
кириб чиқиш
учун очиқ
коридор
беради,
бунинг
эвазига эса
диктатор
уларнинг
"бошни оғритувчи
вакиллари"ини
эшикдан
киритмаслик ҳуқуқини
олади.
Бир
гап билан
айтганда бу
нарса
Диктатор Каримов
ва Ғарб
дунёсининг
шармандали
сиёсий ўйини.
Падарига
лаънат бунақа
муғомбирона
сиёсатчиларни
дейди ҳар қандай
адолат ва ҳақиқатпарвар
одам ва шунга
қараб иш
тутади.
Аммо бу
ерда айрим,
ўзларини
демократ деб ҳисобловчи
сиёсатчиларнинг
ахмоқлиги
шундаки, улар
ўзлари қилаётган
ишлар охир оқибатда
уларга,
уларнинг
сайловчиларига
ва умуман
инсониятга
улкан
зарарлар
келтириши
мумкинлиги ҳақида
уйламайдилар
ҳам.
Шу учун
гап одамнинг
демократик
давлатнинг
демократик
вакили деб
аталишида
эмас балки
унинг виждони
қанақа
эканлигида,
шахсан унинг қандай
инсон
эканлигидадир.
Ўрисларнинг
бир мақоли
бор: "На Бога
надейся но
сам не
оплошай",
яъни
"Худодан
умид қилаверу
аммо ўзинг
хато қилма".
Агар
бу гапларни
ўз
фаолиятимизга
ағдарсак,
"Америкага
ҳам, Европаю
Россияга ҳам
умид қилиб
яна 1000 йил
яшайвериш
мумкин аммо
бу билан
аҳвол ўз
ўзидан
ўзгариб
қолмайди -
токи биз
ўзимиз барча
кучларимизни
тўпламагунча,
жинояткор тузумга
"БЎЛДИ! БАС!"
деб
ҳайқирмагунча,
токи унинг ўз
қўлидаги
қуролларига
ишониб гердайган
муттаҳам
олифталарига
қарши улардан
ҳам зўрроқ
куч билан -
МИЛЛИОНЛАРНИНГ
ШИДДАТЛИ
ҒАЗАБЛАРИ
билан, бир дона
ҳам қуролсиз,
фақат ва
фақат ўз
ғазабимиз ва
норозилигимиз
билан
бостириб
бормагунча!
Ана
ўшанда
кўрасиз
уларнинг асл
башаралари
ва қудратлари
қанақа
эканликларини!
Ана
шунинг учун
ҳам БИЗ КУН
САЙИН, ҲАФТА
САЙИН ЎЗБЕКИСТОН
ХАЛҚ
ҲАРАКАТИ
САФЛАРИГА КИРИБ,
УНИНГ ОХИР
ОҚИБАТДА
ДАМБАНИ
БОСИБ КЕТАДИГАН
ҚУДРАТЛИ КУЧ
ШАКЛИГА олиб
келишимиз
керак.
Ундан
кейинги
барча ишлар
тўсатдан ва
шиддат билан
ўзгара
бошлайди,
иншооллоҳ.
Биз,
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракатини
тузганлар ва
унинг
фаоллари бунга
аминмиз ва
сизларни
катта
курашга
бошлаб
боришга ҳар
кун, ҳар соатда
тайёрмиз.
Ҳазратқул Худойберди
2011.07.02
www.stopdictatorkarimov.com