Ўзбекистон
Халқ Ҳаракати
нима учун
Ўзбекистон Ҳукуматининг
истеъфосини
талаб қилади?
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
нима учун
Ўзбекистон
Ҳукуматининг
истеъфосини
талаб қилади?
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
ҳақида
эшитган, бу
Ҳаракатнинг
турли туман
ҳужжатлари,
баёнотларини
ўқиган
одамларда
табиий бир
савол
тўғилиши
мумкин. Хўш,
нега бу
Ҳаракат Ўзбекистон
Ҳукуматининг
истеъфосини
талаб қилаяпти
деб.
Албатта бу
ҳақда,
аниқроқ
қилиб
айтадиган бўлсам,
Ўзбекистоннинг
ички ва ташқи
сиёсати, оғир
ва енгил
саноати,
жамият ва
халқ
хўжалигини
юритиш каби
барча соҳалар
бўйича
Ҳаракатнинг
махсус бир
Мамлакатни
Янгича
Бошқарув
Концепцияси
ишлаб чиқилади.
Аммо бу
ҳозирча
иккинчи
ўринда
турган масала.
Биринчи
ўринда
турган
масала –
мавжуд ҳукуматни
истеъфога
чиқариш. Бу
осон иш эмас
ва у минглар
эмас балки
миллионларнинг
бу Ҳаракатни
ва унинг
фаолиятини
қай даражада
қўллаб
қўвватлашларига
боғлиқ.
Ҳозирча
бизнинг
сафларимизда
Ҳаракатимизнинг
дастури ва
бизнинг
мақсадларимизни
тушунган ва
уларни
қўллаб
қўвватлайдиган
мингларча
инсонлар бор.
Аммо бу
мингларнинг
сони
аввалига юз
мингларга,
кейин эса
миллионларга
етиши керак. Ҳозир
биз ҳамма
кучимизни
ана шу
ишларга ташлаганмиз
ва яқин давр
ичида
сафларимиз миллионларга
етишига
ишонамиз.
Бу ерда
кўтарилган
масалага,
яъни Ҳаракатнинг
Ўзбекистонни
Янгича
Бошқарув
Концепциясини
тайёрлаш
масаласига
келсак, айрим
биродарларимдан
фарқли
ўлароқ, мени
уйлашимча, бу
ишнинг
лойиҳаларини
ҳозирданоқ
бирин кетин
ишлаб
боравериш
керак. Чунки
бу ишлар жуда
кўп куч,
меҳнат ва
сафарбарликни
талаб қилади
ва уларни
қисқа
муддатларда
тайёрлаб бўлмайди.
Шу учун
бундай
келажак
режалари
билан ҳозирданоқ
кимлардир
шуғулланиб
боргани тадбири
жоиздир.
Тарихдан
маълумки,
буюк ишлар
ҳамиша оддий
қадамлар,
оддий
режаларни тузишдан
бошланган.
Инсон боласи
Ойга парвоз
қилиб, унда
сайр қилиб
юришдан минг
йиллар олдин
унга тикилиб
хаёл сурган,
“Шу Ойга учиб
борса
бўлармикин“
деб. Бугунга
келиб инсонлар
Ойни забт
этдилар ва
энди Марс сайёрасига
сафар қилиш
учун амалий
тайёргарликларни
бошлаб
юбордилар.
Машҳур рус саркардаси
Александр
Суворов
“Чўнтагида
генераллик
юлдузини
олиб юрган
аскаргина
келажакда
саркарда
бўлиб
етишиши
мумкин” деган
эди.
Ҳўш, нима
учун
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати Ўзбекистон
Ҳукуматининг
истеъфосини
талаб қилади?
Бунинг
сабаблари
талайгина, шу
учун мен бу
ерда фақат
уларнинг энг
асосийларида
тўхталиб
ўтмоқчиман.
1. Жамиятдаги
ижтимоий-сиёсий
адолатсизлик
2. Ишсизлик
3. Кенг илдиз
отган
порахўрлик
4. Ҳокимият
органлари
билан жиноий
гуруҳларнинг
бир бирлари
билан
чирмовуқдек
ўралашиб
кетганликлари
5. Маънавиятсизлик
ва унинг
борган сари,
хавфли
дааражада
кучайиб
кетаётганлиги
6. Юқорида
келтирилган
сабаблар
туфайли Ўзбекистон
давлатининг
кун сайин
чуқурлашиб
бораётган
сиёсий ва
иқтисодий
инқирози
Бу сабаблар
энг
асосийлари
холос ва
уларни
кимлардир тан
оладими,
йўқми, бундан
қатъий назар,
булар аччиқ
ҳақиқатдир.
Касал ўз
аҳволини
тўлиқ
билишга
ҳаққи бўлганидек,
Ўзбекистон
халқи ҳам ўз
аҳволини тўлиқ
билишга
ҳақлидир.
Халқнинг ана
шу ҳақ ва
ҳуқуқларини
билишда унга
ёрдам бериш ҳамда
елкамдаги
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
Муассислар
Мажлисининг
аъзоси ва
Ҳаракатнинг
фуқаровий ва
сиёсий ҳуқуқлар
масалалари
бўйича
масъул
вакили деган
вазифани
тўлиқ ҳис
қилган ҳолда
мен ушбу
лойиҳаларимни
сизлар билан
баҳам кўришни
лозим топдим.
Энди юқорида
келтирилган
6та масаланинг
ҳар
биттасига
алоҳида
алоҳида тўхталиб
ўтмоқчиман.
1.Жамиятдаги
ижтимоий ва
сиёсий
адолатсизлик.
Бу масала,
яъни
жамиятдаги
ижтимоий ва
сиёсий
адолат ҳар
қандай
жамиятнинг
энг асосий
ўлчов
белгисидир.
Айнан ана шу
критерий қай
даражада
бажарилишга
қараб ҳар бир
жамиятга
баҳо бериш,
бу жамиятда
яшайдиган
фуқаролар
қай даражада
бахтиёрлар,
уларнинг
ҳаёти қай
даражада таъминланган,
бу жамият
адолатли
жамиятми ёки
йўқми деган
саволларга
жавоб бериш
мумкин.
Бу
саволларга
берилган
жавобларга
қараб эса ҳар
бир жамият
фуқаролари
ўзларига
кераклича
хулосалар
чиқариши,
жамиятнинг
адолатли
бўлишини
таъминлай
оладиган
инсонларни
ўз ичларидан
танлаб,
уларга 3
ҳокимиятни,
яъни
Қонунлар
ишлаб
чиқарувчи,
Мамлакатни
бошқарувчи
ва
Бошқарувни
назорат қилувчи
Суд ҳокимиятларини
бошқаришни
топширишлари
мумкин.
Агар масъул
вазифалар
ишониб
топширилган
инсонларнинг
айримлари
уларга
ишониб топширилган
қайсидир
вазифаларни
бажара олмасалар,
у ҳолда улар
бу ҳақда очиқ
айтишлари ва
ўз
вазифаларидан
истеъфо
беришлари
керак. Акс
ҳолда у
ишлаётган
масъул
вазифа,
бўлим,
вазирлик ва
ниҳоят
соҳада
инқироз
бошланиши
табиий бир
ҳолдир.
Хўш, бугун
Ўзбекистонда
фуқароларнинг
ижтимоий ва
сиёсий
ҳуқуқлари
қай даражада
таъминланган?
Бир сўз билан
айтадиган
бўлсак, жуда
ёмон. Кенгроқ
таҳлил
қиладиган
бўлсак гапни
олдин ана шу ҳуқуқларнинг
маъносидан
бошлашимиз
керак.
Фуқароларнинг
ҳуқуқларини
топталишининг
асосий
сабабларидан
бири ҳам
аслида ана шу,
яъни
уларнинг ўз
ҳақ ва
ҳуқуқларини
жуда ёмон
билишлари ва
ҳатто
кўпчилик
аҳолининг ўз ҳақ
ва ҳуқуқлари
ҳақида
умуман ҳеч
нарса билмаслигидир.
Бунга
биринчи
навбатда
мутасадди
одамлар
айбдор.
Бизда
ҳуқуқлар
билан фақат
юристлар,
адвокатлар,
судьялар ва
инсон
ҳақлари
курашчилари
шуғулланадилар
холос. Аслида
эса ҲАР БИР
ФУҚАРО ЎЗ ҲАҚ
ВА ҲУҚУҚЛАРИНИ
ХУДДИ
КЎПАЙТИРИШ
ЖАДВАЛИНИ
БИЛГАНДЕК,
ЁДЛАБ ОЛИШИ
КЕРАК. Нима
учун?
Чунки ўз ҳақ
ва
ҳуқуқларини
яхши билган
одамгина
уларни талаб
ҳам, ҳимоя
ҳам қила олади.
Масалан, сиз
тўғри йўлда
тинчгина ўз
машинангизни
ҳайдаб
кетаётганда
сизни ДАН
(Давлат Автомобил
Назорати)
ходими
тўхтатса, сиз
тўхташингиз
керак. Унинг
вазифаси:
- сизнинг
ҳайдовчилик
гувоҳномангизни
текшириш;
- йўл
қоидасини
бузган
бўлсангиз,
буни сизга
тушунтириб,
жарима солиш;
- спиртли
ичимлик
ичган ёки
ичмаганлигизни
текшириш;
- ва ниҳоят
бирор гумон
остида (агар
унга шунақа
сигнал
тушган бўлса)
машинани ва
сизни тинтув
қилиш.
Бу ишларни
қилишга
унинг ҳаққи
бор. Чунки бу
унинг хизмат
вазифасига
киради. Аммо
бу ишларни
қилиш
мажбуриятидан
ва ДАН хизматчиси
сифатидаги
ҳуқуқларидан
ташқари
унинг айрим
ҳам
фуқаровий,
ҳам давлат хизматчиси
сифатидаги
мажбуриятлари
ҳам бор. У энг
аввало сизга
одоб ва
ҳурмат кўрсатган
ҳолда ўзини
таништириши
ва ДАН ходими
эканлигини
тасдиқловчи
ҳужжатини
кўрсатиши
керак – агар
унинг хизмат
кийимида ДАН
ходими
эканлигини
кўрсатувчи
белги ва
унинг шахсий
хизмат
рақами
кўрсатилмаган
бўлса. Акс
ҳолда сиз
ундан энг
аввало ана шу
нарсаларни
талаб
қилишингиз
керак. Бу
энди сизнинг
фуқаровий
ҳақ ва
ҳуқуқларингиздир.
Булардан
ташқари
сизнинг ДАН
ходимининг сизга
нисбатан
қилган ҳатти
ҳаракатлари
устидан шикоят
қилиш
ҳуқуқингиз
ҳам бор. Сиз
йўл қоидасини
бузмаган
бўлсангиз
аммо ДАН
ходими
буздингиз
деб туриб
олса, у ҳолда
ҳар иккалангиз
ҳам ўз
версияларингиз,
яъни иддаоларингизни
ёзишга
ҳақларингиз
бор. Сиз у билан
тортишмасдан,
хотиржам
равишда у
берган жарима
ёки
огоҳлантириш
ҳужжатини
олиб, кейин
уйда
хотиржам
равишда
прокурорга
ўз версиянгизни
ёзиб,
мурожаат
қилишингиз
керак.
Прокурорнинг
вазифаси эса
ҳар иккала
томоннинг
ҳам
иддаоларини
ўқиб, исбот
далилларни
кўриб чиқиб
қайси томон
ҳақ
эканлигини
аниқлашдир.
Агар сиз
прокурорнинг
ҳам қароридан
норози
бўлсангиз, у
ҳолда энди
судга ҳар иккала
қарор ҳам
асоссиз
эканлиги
ҳақида Ариза
ёзиб
мурожаат
қилишингиз
керак бўлади.
Агар
бирламчи
туман суди
прокурор ва
ДАН ходимининг
иддаоларини
ҳақ деб топса
аммо сиз
уларнинг
қарорларидан
норози
бўлсангиз,
аввалига
вилоят, кейин
эса Олий
судгача
шикоят
қилишингиз
мумкин.
Энг сўнгги
қарор - Олий
суднинг
қароридир. Агар
Олий суд ҳам
прокурор ва
ДАН
ходимининг
қарорларини
маъқулласа, у
ҳолда сиз
судга кетган
харажатларни
ҳам, жаримани
ҳам тўлашга
мажбурсиз.
Агар Олий Суд
сизни ҳақ деб
топса, у
ҳолда сиз
барча
тўловлардан
озод
этиласиз ва
айни пайтда
бу
муаммоларга
кетган
вақтингиз, чеккан
ташвишларингиз
учун товон
тўлашни талаб
қилишга
ҳаққингиз
бор.
Шу биргина
мисолда бир
фуқаро ва бир
неча давлат
вакилларининг
айрим ҳақ ва
ҳуқуқларини
кўрдик холос,
бундай
мисолларни
ҳамма
соҳалардан
келтириш
мумкин.
Энг асосийси
- бу сизнинг
ўз ҳақ ва
ҳуқуқларингизни
ҳимоя
қилишда
барча ишларни
охиригача
олиб бориш,
сизнинг ўз ҳақ
ва
ҳуқуқларингизни
билиш
даражангиз
ва уларни қай
даражада
ҳимоя қила
олишингизда.
Аммо бундан
ҳам мўҳимроқ
бўлган бир
нарса бор, бу -
давлатнинг
ўз
фуқароларининг
ҳуқуқларини
қай даражада
ҳурмат
қилиши ва таъминлай
олишидир.
Масалан, сиз
камбағал
бўлсангиз ва
суд қарорига
кўра жарима
тўлашга
мажбур
бўлсангиз, у
ҳолда
сизнинг
ижтимоий
ҳуқуқларингиз
ўртага
чиқади, яъни
жамият
камбағал
одамни ҳам
ҳимоя
қилишга
мажбур, бу
одам жиноят қилган
бўлса ҳам.
Нима учун фуқаролар
бир
жиноятчининг
ҳуқуқларини
таъминланишини
ҳам талаб
қилишлари ва
унга кетадиган
харажатларни
ҳам
қоплашлари
керак? Чунки
адолатли
жамиятда
одамлар
инсонийлик қонунларига
асосланиб
яшайдилар,
жунглидаги
қонунсизликка
асосан эмас.
Бу дегани,
жамиятнинг
ҳар бир
вакили -
бойми,
камбағалми,
ёшми, қарими,
соғми ёки
касалми,
мансабдорми
ёки ишсиз
одамми БАРЧА
ФУҚАРОЛАРНИНГ
ҲАҚ ВА
ҲУҚУҚЛАРИ
ТЕНГ
деганидир.
Ҳар қандай
жамиятда, ҳар
бир инсон
хато қилиши
мумкин, беайб
парвардигор.
Шу учун адолатли
жамият
фуқаролари
хато қилган
ҳар қандай
жамият вакилига
хатосини
тўғрилашга
ёрдам беришлари,
жиноят
қилган
вакилига эса
жиноятига
яраша
адолатли
жазо
берилишига
эришиш, у
жазо
муддатини
ўтагандан
сўнг эса
қийинчиликлардан
чиқиб
олишида унга
кўмак беришлари
лозим.
Агар юқорида
зикр этилган
ҳайдовчи
камбағал
бўлса ва суд
қарорига
кўра у жарима
тўлашга
мажбур бўлса,
у ҳолда
давлат ва
жамият унга
оғир
қийинчиликларсиз
ана шу жаримани
тўлаш
йўлларини
топишда
ёрдам бериши
керак бўлади
(масалан,
жаримани 10
ёки 20 га бўлиб,
секин аста
тўлашни
таклиф
қилади).
Бугун
Ўзбекистонда
фуқароларнинг
ана шу оддий
ҳуқуқлари
тинимсиз
равишда
поймол этилиб
келинмоқда
ва бундай
қонунбузарликларнинг
бошида энг
аввало ДАН
ходимлари,
солиқ
идораларининг
казо
казолари,
участка
миршаблари,
"Терроризмга
қарши кураш"
деган дабдабали
ном остида
тузилган
аммо асосий
мақсади
демократик
мухолифат,
диндорлар,
инсон
ҳақлари
курашчилари
ва
журналистларга
қарши
тинимсиз
таъқиб ва
тайзиқ
сиёсатини
олиб борувчи
исковуч
милисалар,
Миллий Хавф
Хизмати
ходимлари,
терговчилар,
прокурорлар,
судьялар
туришибди.
Улардан
кейин эса
туман ва
вилоят
ҳокимлари,
турли туман
вазирликларнинг
казо
казолари ва
ниҳоят
Президент Каримовнинг
ўзи турибди.
Бу давлат
идорасида
ишлайдиган
одамлар қонунларни
ҳар қанча бузишмасин
уларга биров
юрак ютиб бир
нарса дея
олмайди ва
бечора
фуқаролар
бирор жиноят
қилмаган
бўлсалар ҳам
ботма бот ДАН
ходимларига,
прокурорларга,
солиқ
идораси вакилларига,
судьяларга,
ҳокимлар ва
вазирларга
фақат пора
берибгина
қилмаган
жиноятлари
учун жазодан
қутилиб
қолишлари
мумкин холос.
Ҳокимият
вакилларининг
бу кабии
жиноятларини
юриспруденцияда
“юридик
қотиллик”
дейишади,
яъни
адолатни
рўкач қилиб
жиноят қилиш
ва шу йўл
билан
адолатни
қайта ва
қайта, ҳар бир
ҳолатда
ўлдириш
бориш.
Ўзбекистонда
фуқароларнинг
энг кўп
бузиладиган
навбатдаги
ҳуқуқлари бу
-
фуқароларнинг
ижтимоий
ҳимояланмаганлигидир.
Ижтимоий ҳимоянинг
ўзи нима?
Давоми бор...
Ҳазратқул
Худойберди
2011.07.04