Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
нима учун
Ўзбекистон
Ҳукуматининг
истеъфосини
талаб қилади?
III
Қисм
Энди сиёсий
адолатсизликлар
ҳақида
бир оғиз сўз.
Ўзбекистон
Ҳукуматини
истеъфосини
талаб қилишимизнинг
энг асосий
сабабларидан
бири айнан
ана шу нарса,
яъни
Ўзбекистонда
сиёсий
адолатсизлик
ва унинг
Марказий ва
Маҳаллий ҳокимиятнинг
барча
тизимларида
чуқур илдиз
отиб, ажириқ
ўтдек чор
тарафга тарқалиб
кетгани ва
жамиятнинг
барча таармоқлари
ва соҳаларини
ўз
исканжасига
тортиб
олганидир.
Бу
сиёсий
адолатсизликларни
бошида шахсан
фуқаро Ислом
Каримовни
ўзи турди. Ўз
меҳнат
фаолиятини
Тошкентдаги
самолёт қуриш
заводи “ТАПОИЧ”да
инженер
сифатида иш
бошлаган бу
одам жуда
эрта бир
нарсани
равшан
тушунди: Мансаб
пиллапояларидан
юқорига
кўтарилиш
учун энг
аввало ҳокимиятга
ва унинг
сиёсатига яқин
туриш керак.
У сиёсат қандай
бўлишидан қатъий
назар бу
сиёсатни
кўзларни
чиртта юмиб, қўллаб
қўвватлаб
боравериш
керак. Ана
шундагина Совет
Иттифоқи деб
аталмиш буюк
давлатда
мансаб
пиллапояларидан
секин аста юқори
кўтарилиш
мумкин. Бу
учун у фуқаро
биринчи
навбатда
КПССга, яъни
Совет Иттифоқининг
Коммунистик
партиясига
аъзо бўлиши
керак. Ислом
Каримов мақсад
йўлида ҳеч
нарсадан қайтмади,
керак бўлса
дўстларига,
партия талаб қилса
яқинларига ҳам
қўл силтаб, ҳар
қандай йўл
билан
бўлмасин раҳбарларнинг
назарига
тушишга
уринди ва ниятига
етди.
Аввалига
уни
Москвадан
Ўзбекистонга
юборилган ЎзКПнинг
иккинчи
котиби ўзига
яқинлаштирди
ва
Каримовнинг
билими
етарли бўлмасада,
содиқлиги
етарли
бўлгани учун
унга масъул
вазифалар
топширила
бошланди.
Аввалига
Госплан,
кейин эса
Вазирлар маҳкамаси,
кейин Қашқадарёга
партия
котиби, кейин
яна Тошкентга,
Марказқўмда
юқори
лавозимларга
ва ниҳоят
КПССнинг
олий органи
бўлмиш
Политбюро
таклифи
билан
Ўзбекистон
Коммунистик
партиясига
1нчи
котибликка
тайинланди.
Ана
шундай
йўллар билан ҳокимиятга
келган фуқаро
Ислом
Каримов бир
нарсани аниқ
ва тиниқ
тушуниб олди:
Партия ва ҳокимиятдаги
гаплар бир
нарса, реал ҳаётдаги
нарсалар бошқа
нарса. Ҳокимиятда
ўтирган
одамларнинг
гаплари асосан
содда халқ
учун,
уларнинг ҳурмат
эътиборини қозониш
учун
гапирилади, ҳаётда
эса давлат
сиёсати ҳокимиятни
мустаҳкамлаш
учун керак
бўлган барча
чоралардан,
улар ҳатто
айрим қонунлар
ва айтилган
гапларга зид
келса ҳам,
фойдаланилади.
Ана
шунинг учун ҳам
бугун, орадан
22 йил ўтиб ҳам
фуқаро Ислом
Каримовнинг
давлат
сиёсатини юритиш
услуби
ўзгаргани йўқ.
У уни
ўзгартира
олмайди ҳам.
Чунки у ўз
сиёсатини
ўзгартирса у ҳолда
тўғри яшаши,
Ўзбекистоннинг
ҳамма қонунларига
ва ўзи чиқарган
беҳисоб
фармонларга
ўзи ҳам риоя қилиши
керак бўлади.
Бу дегани эса
бошни кундага
қўйиш
деганидир.
Чунки
Ўзбекистон қонунларини
бузиш бўйича
28 миллионли фуқаролар
ичида Ислом
Каримов
рекорд
ўрнатган фуқародир.
Ҳеч бир ҳазилсиз
унинг номини
шу бугуноқ
Гиннес
Рекордлар
Китобига
тавсия қилишингиз
мумкин. Бу
учун сиздан
фақат 2 нарса –
чидам ва меҳнат
талаб қилинади
холос. Сиз
Каримов
бузган қонунлар
ва у оёқ ости қилинган
барча қонунларнинг
барча
моддалари
бўйича барча
фактларни
эринмай
тўплаш учун
бир неча ой
ишлашингиз
лозим.
Охирида сиз ҳам,
Гиннес
Китобида бу
нарсаларни ўқиган
одамлар ҳам
бир давлат раҳбарининг
бу қадар қонунбузарлиги
ва бир
жиноятчи
сифатида
ашаддий
рецидивист
эканлигидан ҳайратда
тушишлари
табиий.
Шундай
бўлгач
Ўзбекистондаги
сиёсий адолатсизликлар
чуқур илдиз
отганига ҳайрон
қолмаса ҳам
бўлади. Балиқ
бошидан
айнишни
бошлаганидек,
Ўзбекистон ҳукуматининг
вакиллари ҳам
ўз раҳбарларидан
қонунларни қандай
ҳолатларда қўрқмасдан
оёқ ости қилиш
мумкинлигини
пухта
ўрганиб
олишган.
Айнан
ана шу хроник
касаллик
тусини олган сиёсий
адолатсизликлар
туфайли
Ўзбекистонда
бирорта
мухолиф
сиёсий
партия, ҳукумат
сиёсатидан
буткул мустақил
бўлган
бирорта инсон
ҳуқуқлари
ташкилоти,
бирор бошқа
мустақил
жамоат
ташкилоти
расман
руйхатга
олингани йўқ.
Бу
дегани ноқонуний
равишда
ўзини
Президент
деб атайдиган
аммо аслида
ўзи оддий фуқаро
бўлган Ислом
Каримов ва
унинг Адлия
вазирлигидаги
мутассадилари
Ўзбекистон
Конституциясини
ҳам, “Жамоат
ташкилотлари
ҳақидаги қонун”ни
ҳам 20 йилдан
бери
тинимсиз
равишда
бузиб келаётганини
англатади.
Расман
руйхатдан
ўтмаган
партиялар ва
жамоат
уюшмалари
сайловларда қатнаша
олмайдилар
ва демак,
улар ҳарчанд
уринмасинлар
ва истамасинлар
давлатни қуриш
ва уни
ривожлантириш
ишларида қатнаша
олмайдилар.
Бу
нарсалар бир
нарсани -
Ўзбекистонда
жамиятни
ривожланиши
учун улкан ҳисса
қўша
оладиган ва
давлат
сиёсатини
доимий равишда
соғлом, ёш ва
талантли
кадрлар
билан
тўлдириб бориши
мумкин
бўлган ва
демак,
жамиятни
гуллаб яшнаши
учун улкан
имкониятларга
эга ва уларни
амалга
оширишга қодир
миллионлаб
фуқароларнинг
орзу
истаклари
йўлига ўтиб
бўлмас тўсиқлар
қўйилганини
англатади.
Сиёсий
адолатсизлик
ортидан эса
бошқа
адолатсизликлар
худди вулқон
ортидан
отилиб чиққан
лавадек чиқа
бошладилар
ва бу
лаванинг ўз
йўлида дуч келган
ҳамма
нарсани
ёндириб,
куйдириб
кетадиган кучи
Ўзбекистон
жумҳуриятидаги
барча соҳаларда
қонунлар
эмас, балки Қонунсизликлар
Ҳукмронлигини
ўрнатилишга
олиб келди.
Ана
шунинг учун ҳам
Ўзбекистон Ҳукумати
бугун
истеьфога чиқиши
шарт.
Ўзбекистон
Қонунларини
сурункасига
бузиб
келаётган ашадддий
давлат
жиноятчилари
эса фуқаро
Ислом
Каримов
билан баб
баробар
адолат суди
олдида жавоб
беришлари
керак.
Давоми
бор...
Ҳазратқул
Худойберди