Опа сингил Маҳбуба Зокирова ва Дилором
Абдуқодировалар
ҳаётида ўзбек халқининг
акси
Ўша машъум
13 майда (2005й.)
бу икки
опа сингил
ҳам минглаб
бошқа андижонликлар
қаторида
болаларини
етаклаб Андижоннинг Бобур
майдонига
боришди. Ҳамманинг
оғзида 23 айбсиз қамалган, минглаб андижонликларни
иш билан
таъминлаган,
ишбилармон
йигитларнинг
тақдири, уларнинг озод қилиниши
ва гуёки
Президент
Каримовнинг
келиши ҳақидаги узуқ юлуқ
гаплар эди.
Маҳаллий ҳукумат
вакилларининг
кундан кунга авжига
чиқаётган
адолатсизликларидан
жони бориб
бўғзига тиқилган инсонлар
"Каримов
келиб бизни оҳимизни
тингласа,
кейин уни ўзи
адолатсиз,
золим вилоят ва шаҳар
ҳокимларини
танобини
тортиб қўяди" деган фуқароларнинг
давлат раҳбаридан
кутган оддийгина
бир умиди
бор эди.
Аммо ҳукумат
яна ҳар
доимгидек
йўл тутди:
Халқнинг
талабини
эшитишни
истамади.
Аксинча Халқнинг ўз ҳақ
ва ҳуқуқларини
талаб қилиб намойишга
чиққанидан
қаттиқ ғазабланди.
Чунки Совет мактабини
ўтаган Ҳукумат бошлиғи Каримов ҳам, унинг
барча югурдак вазирлару
генераллари
ҳам бир
оддий нарсани, яъни Халқнинг
зулм ва
жаҳолатга
қарши намойишлар
қилишга юз фоиз
ҳақлари борлигини
билмас ҳам, тушунмас
ҳам эдилар.
Золим Ҳукумат
вакилларининг
қотиб қолган догматик фикрлашлари
бўйича халқ бу
бир оломон
ва бу
оломонни
гуёки подани бошқаргандек
бошқариб
туриш керак. Улар
подадан сал
четга чиққанни
уриб, сўкиб,
тепиб подага
қайтариш ,
ўта
қулоқсизларини
томоғига
шартта пичоқ
тортиб
юбориш,
пешанасидан
отиш, калтакдан
сўнг таслим
бўлганларини
эса оғилхонага
қамаш деган
кўрсатмалар
асосида ишлашни
билар эдилар
холос.
Ҳукуматнинг
қонли
режаларидан
бехабар оддий
халқ
майдонга
йиғилаверди,
йиғилаверди....Бобур
майдони бир
неча соатда
одамларга
лиқ тўлиб
кетди. Айтишларича у ерда тахминан
25 000 одам тўпланган
ва уларнинг
кўпчилиги
аёллар, болалар ва қариялар
бўлган. Бунинг сабаби шуки, кўпчилик
эркаклар
ишда бўлган.
Майдондаги
эркакларнинг
асосий қисмини 23 қамоқдаги
биродарларини
куч билан
озод қилишга
муваффақ
бўлган исёнчилар,
озод қилинган
бир талай
маҳбуслар
ҳамда исёнчиларга хайрихоҳ
бўлган йигитлар ташкил қилган.
Ўрни келганда
шуни айтиб
ўтиш керакки,
исёнкор йигитлар аввал шаҳар
биқинидаги
ҳарбий қисмга ҳужум қилиб
у ердан қурол яроғларни
олганлар,
кейин Андижон қамоқҳонасига
бостириб
кириб ўз биродарлари
ва уларга
қўшилиб бир неча
юз бошқа
маҳбусларни
ҳам озод
қилганлар,
кейин вилоят хокимияти
босиб олинган ва нихоят МХХ
вилоят Бошқармасига
бостириб
кириш учун уни
оғир ва
қалин темир дарвоазаларига
оғир юк
машинаси
билан бир неча
марта ҳужум қилинган. Бу
ишларнинг
барчаси
табиийки
халқ
норозиликларини
тушунишни
истамаган
Марказий
Ҳукуматни
қаттиқ
дарғазаб
қилган.
Ўзининг
маҳаллий ҳукумат
органлари
бундай
хужумлар
оқибатида
исёнкорлар
қўлига
ўтганидан
ҳайратга, шок
ҳолатига
тушган
Каримов ҳам,
МХХ раиси
Рустам Иноятов
ҳам, ИИВ
раҳбари Зокир
Алматов ҳам
зудлик
билан Андижонга
етиб
келишган. Улар
Андижон
Аэропортида
ўзларига
зудлик билан
Бошқарув
Штаби тузиб ,
ўша ердан
ҳарбийлар,
МХХнинг
сараланган
мерганлари,
ИИВнинг
сараланган
ички қўшинлари
ва Армиядан
ҳарбий
машиналар ва
вертолетларни
зудлик билан
Андижонга
етиб
келишларига
буйруқлар бериб,
вазиятни ўша
ердан
кузатиб
туришган.
Ҳукуматнинг
бундай
тайёргарликларидан
бехабар
исёнкорлар
ва майдонга
ҳали ҳанўз тўпланаётган
халқ майдонда
стихияли
равишда
митингни
бошлаб
юборишган.
Митингда
сўзга чиққан
ёшу қарилар,
аёлу
эркаклар
ҳукумат
вакилларини
зўравонликлари,
ҳаёт
кечиришнинг
кундан кунга
оғирлашиб
кетаётгани
ҳақида
бирини
кетидан иккинчилари
сўзга чиқиб
турганлар.
Айни пайтда
барча керакли қўшинларини
Андижон атрофида тўплашга улгурган Ҳукумат энди шаҳарни
ана шу
қўшинлар
ёрдамида
3 халқа билан ўраб
олган. Андижон қамал остида
қолган. Ана шундан
сўнг Ҳукумат
вакиллари
исёнкорлар
билан телефон орқали боғланиб улардан қуролларни
топширишни
ва таслим
бўлишни талаб қилган.
Аммо исёнкорлар
ўз навбатида
Ҳукумат олдига ўз талабларини
қўйган.
Асл мақсади
намойишчиларни отиш
ва шу
йўл билан
халқни қаттиқ қўрқувга солиш бўлган
Ҳукумат исёнкорлар
билан музокарании
хўжа кўрсинга
олиб борган -
вақтдан ютиш ва
иссёнкорларни
чалғитиш
учун.
Кейинги фожеа
ҳаммага маълум, 25 000 кишилик
улкан
намойиш
аёвсиз ўққа
тутилди, минглаб
инсонлар,
бола қари,
аёлу эркаклар
ер тишладилар ва
бу қирғин
ҳақида бир
неча китоблар ёзилди, видеотасмаларга қўйилди....
Булар ичида
опа сингиллар
Маҳбуба Зокира ва Дилором
Абдуқодироваларнинг
бошларига
тушган кулфатлар
барча андижонликларнинг
бошларига
тушган кулфатларнинг
кичик аммо яққол
бир мисолидир.
(http://www.facebook.com/note.php?note_id=434664329044&comments&ref=mf )
Қиссадан ҳисса
шуки, Ўзбекистон
ҳукуматининг ана
шу машьум
жиноятлари, бу
жиноятларни
на текшириш,
на
жиноятчиларни
жазога
тортишни
қила
олмайдиган Ўзбекистон
Олий Суди ва Бош Прокуратурасининг олий
мансабдаги
амалдорларининг вақти
келганда сўроққа
тутилади.
Бугун
эса мамлакатнинг
турли шаҳар
ва қишлоқларида
турли туман
жиноятларга йўл
қўйилаётгани
ҳақида
маҳаллий ва марказий
ҳукумат
вакиллари ва
давлат
органларига
доимий
равишда
конкрет сўровлар
ва саволлар
билан
мурожаат
қилишлар
давом
этавериши
керак. Уларга
Ўзбекистон қонунлари
ва
Конституциясининг
қайси моддалари
кимлар
томонидан ва
қандай
кўринишда
бузилаётганлигини
аниқ фактлар
ва собитқадамлик
билан гапириб
боравериш
керак.
Улар бу
каби
сўровларга
жавоб
бермаслиги ва
бу каби
жиноятларга
қарши бирор
чора кўрмасалар
ҳам, уларни
вакиллари ўз қонунбузарликларни
давом
эттираверсалар
ҳам фуқаролар
ўз
бурчларини
бажаришда
давом этаверишлари
ва бу
жиноятлар
ҳақида баралла
гапираверишлари
жуда мўҳим
нарса.
Кўринишидан
фойдасиздек
туюладиган
бундай
гапларнинг
аҳамияти
аслида
олганда жуда
катта.
Чунки
Ҳукуматнинг
турли олий
мансабларида
ўтирган
амалдорлар
ёлғиз
қолганларида
барибир ҳеч
кимга
билдирмай
бўлаётган
ишлар ҳақида
фикрлашга
мажбурлар.
Улар ё ўзлари
қилаётган,
ёки ҳукуматнинг
бошқа
вакиллари
қилаётган
каттаю кичик
қонунбузарликларни
ҳам гуноҳ,
ҳам жиноят
эканликларини
барибир ўз
таналари ва
зеҳниятлари
билан англашади
ва бўлаётган ишлардан
ҳам ўйловга,
ҳам маълум
дааражада
қийноққа ҳам тушишади.
Агар улар ўз дардларини
мену сизга
очиқ кўрсатмаса
бу дегани уларда
ҳис туйғу ва фаросат
умуман йўқ дегани
эмас!
Эртами,
кечми ГАП
ЭГАСИНИ
ТОПАДИ!
Эртами, кечми
ҲАҚИҚАТ
ҚАРОР ТОПАДИ.
Ҳазратқул
Худойберди
2011 йил 7-май