Журналист
Малоҳат
Эшонқуловага
очиқ хат
Ассалому
алайкум
Зарнигор!
Илтимос, буни
аянгиз
Малоҳатхонимга,
шошмасдан,
хотиржам ва
аниқ-тиниқ қилиб
ўқиб беринг.
Ҳурматли синглим
Малоҳатхон!
Мен сизга, Саодатхонга ва
ҳатто ёш бўлишига
қарамай шундай жасур, ақлли
ва шаддод
онақизингиз
Зарнигорга
қойил қолдим. Сизлар ҳақиқатан
ҳам миллатнинг
ғурурисиз!
Ҳар қандай
соф юракли
инсонлар
сизлар билан фахрланса
арзийди. Минг раҳмат сизларнинг
ўз дадил
ҳаракатларингиз
билан Ўзбекистондаги
бугунги ҳукуматнинг
асл башарасини,
у ерда қандай инсонлар ишлаётганини
амалда яна
бир бор исбот қилганларингиз
билан.
Тўғрисини айтганда
сиз Ўзбекистон
Ҳукуматини
бу қадар
бағри тош деб
уйламаган
эдингиз.
Худди сиз
каби 25000 андижонликлар
ҳам
"Президент
келиб бизни
муаммоларимизни
ҳал қилиб
беради. У киши
билмайди бу
ерда ҳокимларнинг
порахўрликлари
ва
зўравонликларини.
Ўша учун у
киши
келмагунча
майдондан кетмаймиз"
деб 2005йил 13
майда
Андижондаги
Бобур
майдонини
бола
чақалари
билан тўлдириб
ўтиришди.
Хўш, натижа
нима билан
тугади
ўшанда?
Натижа
шундай
бўлдики,
Каримов
ҳақиқатан
ҳам
Андижонга
борди, аммо
халқ олдига эмас,
балки
Андижон
Аэропортида
тўхтади. Уни
юраги
бетламади
халқ олдига
боришга. У
халқ олдига
ўзиниинг тиш
тирноғигача
қуролланган
Спецназини, Ишчки
ишлар махсус
қўшинларини,
МХХ
ходимларини,
оғир ҳарбий
машиналарни,
вертолетларни
ва
мерганларни
жўнатди.
Улар 25000 халққа
қарши, бола
демай. гўдак
демай, қари
ёки аёл демай
ҳаммасини
тариллатиб, 10
соат
тинимсиз
ўққа тутди.
Натижада 5000
яқин
инсонлар
ҳалок
бўлдилар, минглаб
одамлар
ярадор
бўлдилар ва
уларни
касалхоналарда
гумдон қилиндилар.
Ҳатто
воқеани
гувоҳларини
ҳам ушлаб йўқ
қилдилар.
Энди, бу
аччиқ
ҳақиқатни эл
билади, чунки
тирик
гувоҳлар бор.
Аммо бу
даҳшатни
Каримов ҳам,
унинг ўша
қирғинда
қатнашган
генераллари
ва
полковниклари
ҳам тезроқ
унутишни
хохлайдилар.
Аммо халқ
буни
унутмайди ва
аллақачон
махсус
китоблар
ёзилди бу
даҳшатлар
ҳақида
( Андижон
фожеалари
ҳақида
гувоҳларнинг
кўрсатмалари ).
Хўш, ана
шундай
даҳшатли
қотилликларга
бош қош бўлиб
турган одам
сизнинг
дардингизга
қулоқ
солармиди?
Хўп майли,
қулоқ солди
ҳам дейлик.
Хўш кейин
нима бўлади?
Ишга
тиклайдими?
Анави муттаҳам
ЎЗТРК
раҳбарини
ишдан
оладими?
Олсин ҳам
дейлик. Хўш,
шундан кейин
у тўсатдан
ақлли ва
зукко раҳбарга
айланиб, элу
юртга
меҳрибонлик
қиладими,
қамодаги
мингларча
бегуноҳ
мусулмонларни
озод қиладими?
Мамлакатда
эркин ва
демократик сайловларга
йўл қўядими?
Бу қариб
қолган чол ўз
ўрнини халқ
ўзи сайлаган
бир кучли,
фаросатли.
халқпарвар
инсонга
бўшатиб
берадими?
Йўқ албатта.
Агар у сизни
қабул қилиб
ҳатто ишга
тиклаганда
ҳам энди сиз
ёлғонни
гапира
олмайсиз. Ҳақиқатни
гаапираман
десангиз
бошқаларга
ўхшаб
қамоққа
кетасиз.
Чунки бу
тузум
хақиқатпарварларни
суймайди,
уларни ўзини
душмани деб
ҳисоблайди.
Энди ўзингиз
уйлаб
кўраверинг,
шу одамни кўриш
ва унга ақл
ўргатиш
қўлингиздан
келса, уни
қабулини
кутиб
ётаверинг.
Агар унга
зиғиртдек
бўлсин
таъсир қила
олмаслигингизни
туушунган
бўлсангиз,
шунга қараб
иш тутинг.
Аллоҳ сизга
шифо ва тўғри
қарорлар
берсин!
Ҳурмат ила
Ҳазратқул
Худойберди
2011-07-13