Масофадаги
оталар ва
болалар
Мен
илмий тадқиқотчи
бўлиб ишлаб
юрган кезларимда
иш бўйича сафарга
кетишга
мажбур
бўлардим. Бу
сафарим кўпи
билан 1 ойга
чўзилса ҳам у
мен ва менинг
болаларим
учун бир йилдек
туюлар эди.
Доим кўчада
ўйнаб
юрадиган
болаларимни
кўзлари ҳар
куни йўлда
эди. Улар
мени узоқдан
кўришлари билан
ўйинларию
ўйинчоқларини
ташлаб мен томонга
жон жаҳдлари
билан
югуришар,
менинг “Ҳой, секинроқ,
қоқилиб
кетманглар”
деб мен
зорланишимга
парво ҳам
қилмай елдек
учиб келишар,
мен эса айрилиқнинг
ўртадаги
сўнгги масофасини
қисқартириш
учун юкларимни
ерга қўйиб
улар
қаршисига
қараб югурар
эдим. Кенжатойим
кичкина
бўлгани учун у
ортда қолиб
кетар ва ўзи йиғлагудек
ҳолатда
бўлса ҳам югуришдан
тўхтамас эди.
Уларни
ҳаммасини
битта қилиб,
бир даста
гулдек
қучоғимга маҳкам
босиб олгандагина
бизнинг
кўнгилларимиз
ниҳоят
таскин топа
эди. Ўша
сонияларда
ҳаммамизнинг
бир ойлик
соғинч дардларимиз
секин аста
ёйилиб,
чекина
бошлар эди...
Бугунги
кунда Ислом
Каримов
режимининг нотўғри
давлат
сиёсати
туфайли айрилиқда
яшашга
мажбур
бўлган оталар
ва болалар сони
бир неча
миллионни
ташкил
қилади.
Бугунги
оталарнинг
хизмат
сафарларининг
муддатлари
ҳам, уларнинг
борар манзиллари
ҳам узоқ.
Улар
Россиянинг
узоқ ва
изғиринли
совуқ
тундраларидан
Туркиянинг
энг чекка
ўлкаларигача
бориб ҳар
қандай
меҳнат бўлса
ҳам қилиб,
ёлғизликда
яшаб юришибди.
Оталар
у ёқда, оғир
меҳнатда
сўнг ҳаловат
ўрнига мукка
тушиб
болалари
дардида
куйса,
уларнинг
уйда қолган
ширин шакар
болажонлари дадажонларини
дийдорини,
уларнинг
эркалашларини
соғиниб
яшашади.
Оталар ва
болаларнинг
узоқ муддатли
айрилиқда
яшашлари ҳам
болаларга,
ҳам оталарга
қандай оғир
таъсир
қилишини сиз
улардан
сўранг!
Мен
ўйлайманки,
Ислом
Каримов
режимининг энг
оғир
жиноятларидан
бири ҳам
айнан ана шунда,
яъни
миллионлаб
Ўзбекистон гўдаклари,
болалари ва
ўсмирларини
ота меҳридан
суньий ва
мажбурий равишда
ажратиб
қўйганлигидир.
Ватанда иш
йўқ бўлгани
учун ва
болаларини бир
бурда нонга,
кийим
кечакка зор
қолдирмаслик
учун 4
миллиондан
ошиқроқ
Ўзбекистон
фуқаролари
бугун чет
элларда
ишлаб юрибдилар.Уларнинг
асосий
қисмини ёш
болали оталар
ташкил
қилади.
Ўзбекистон
ҳукумати эса
бу оталарни
қандай қилиб
Ватанга
қайтариш,
мамлакатда янги
иш жойлари
яратиб кейин
уларни янги
иш жойларига
жалб қилиш
ҳақида эмас
балки
уларнинг чет эллардан
ўз
болаларига юбораётган
миллиардлаб
долларлари
ҳақида
қайғўради
холос. Бу
режим
корчалонлари
уялмай, нетмай
ҳатто ана шу
пулларга ҳам ўзларининг
оч кўзлаарини
олайтирадилар,
бу пулларни
ушлаб туриш,
улардан ўз процентларини
олиш,
оборотга
қўйиб фойда
кўриш каби
жиноятларга
боришдан ҳам
қўрқмайдилар.
Аммо
гап бу ерда
пулда эмас.
Лаънати
пулни бир
амаллаб
топса бўлади,
банкдан уни
кечикиб
бўлса ҳам
олса бўлади.
Бу
ердаги энг
машъум нарса бу
болалар ва
оталарнинг
соғинч
дардларидир. Эндигина
ўсиб
келаётган
гўдаклар ва
ёшгина
болаларни
ҳатто
катталар
учун оғир
бўлган Айрилиқ,
Ҳижрон,
Соғинч каби дил
ва юрак дардларига
мубтало
қилишдир. Ота
меҳрини
кўрмай
ўсаётган
болалар
келажакда
қандай
инсонлар
бўлиб вояга
етар эканлар?
Уларнинг жажжи
ва соф қалблари
доимий ва
узоқ давом
этадиган айрилиқлар
ва соғинчлардан
ногирон
бўлиб қолмасмикин?
Балки
якка ёлғиз
ҳолда яшаб,
оғир
қурилишларда
ишлаб,
кечалари эса
ўзини ҳам,
узоқда
қолган ёри ва
болажонларини
ҳам
изтиробга
қўймасдан
уларни ҳам ўз
ёнига олиб
боришни
ўйлаб кўриш
керакдир?
Бу
дунёга инсон
бир марта
келади. Ҳаётнинг
асосий
мазмуни, бу
севган ёринг,
азиз
болажонинг
ва яхши
кўрган барча яқинларинг
билан бирга яшаш,
уларни
дийдорига
тўйиб юриш
эмасми?
Агар
ана шу оддий
инсоний
бахтни бир
инсон ўз она
юртида топа
олмаса у
ҳолда у ўзини
ҳам, ёрию
болажонларини
ҳам оғир
изтиробларга
қўймасдан,
имкон қадар,
қаерда
бўлмасин
улар билан
бирга яшашга
ҳаракат
қилиши керак
эмасми? Бизнинг
ҳеч
биримизга бу
ҳаёт икки
марта берилмайди.
Ота-оналар ва
болалар
бирга яшашлари
керак.Бу
табиат
қонуни. Унга
қарши бориш
ота оналарни
ҳам, болаларни
ҳам маънавий
қийноққа
солади. Агар
нотавон
ҳукумат
сизга бундай
имкониятлар яратиб
бера олмаса
сиз жим ўтирманг.
Қўлингиздан
келса бундай
нотавон
Ҳукуматга
қарши
курашинг. Агар
нотавон
Ҳукуматга
қарши
курашиш қўлингиздан
келмаса, у
ҳолда ҳеч
бўлмаса
ширин шакар болажонларингизнинг
ҳақ ва
ҳуқуқлари
учун
курашинг,
улар билан
бирга
бўлишга,
бирга яшашга
ҳаракат
қилинг. Ана
шундагина
болажонларнинг
ҳам, сиз-ота ва
оналарнинг
ҳам ҳаётлари мазмун,
бахт ва шодликка
тўла бўлади.
Илоҳим
ҳеч кимни
айрилиқда
яшашга
мажбур қилмасин.
Ҳазратқул
Худойберди
2012
йил 8-январ