ИНСОНЛАР!
ОГОҲ
БЎЛИНГЛАР!
Ўзбекистон
демократик
мухолифати
ташкилотлари
бўлмиш
Ўзбекистон
Халқ Ҳаракати,
Ўзбекистон
Инсон Ҳуқуқлари
Халқаро
Жамияти, “Эрк”
демократик
партияси,
“Адолат
Тикланиш”,
“Таянч” ва бошқа
ташкилотларнинг
АЪЗОЛАРИ
ВА ХАЙРИХОҲЛАРИ
ДИҚҚАТИГА!
Сўнгги
пайтларда юз
берган уч мудҳиш
фожеа: Фуад
Рўстамхўжаевнинг
Иваново шаҳрида,
у турадиган
уйнинг
подьездида
ўлдириб
кетилиши, Россия(ФСБ)
ва Ўзбекистон
махфий
хизмат(МХХ)ларининг
биргаликдаги
яширин ва
зўравонларча
амалга
оширилган ҳаракатлари
туфайли Рустам Зоҳидов
ва Абдуғани
Камалиевларни
Ўзбекистон топшириб
юборилиши, “Адолат
ва Тикланиш”
ташкилоти
аъзоларининг
Ватанда қолган
қариндош уруғларининг
ҳаётларига
таҳдид қилиниши
каби воқеалар
барча
инсонларни
ўз азиз ҳаётларининг
хавфсизлиги ҳақида
жиддий
ўйлантириши
лозим.
Инсон
ҳаётга бир
марта келади
ва ҳар бир
инсоннинг бу
дунёда
бахтли
яшашга бошқалар
билан теппа
тенг ҳаққи
бор.
Ана
шундай
тенгликни, ҳар
бир
инсоннинг
бахтли ҳаёт
кечиришини
таьминлашни,
инсонларнинг
озодлиги,
эрки, бахту
саодати ва
адолатли жамият
қуришни ўзларининг
асосий мақсадлари
қилиб
белгилаган
Ўзбекистон
демократик мухолифати
ташкилотларининг
аъзолари доимий
равишда
Ўзбекистон Ҳукуматининг
душманлари
деб ҳисоблаб
келинган.
Чунки
бу
ташкилотларнинг
вакиллари Ҳукумат
қилган ва қилаётган
турли туман
жиноятларни
фош қилиш,
уларнинг
диктатурага
асосланган ҳокимиятларини
тинч йўллар
билан ағдариб
ташлашни ўз
олдиларига
мақсад қилиб қўйганлар.
Мавжуд ҳокимият
вакиллари
эса ўз ҳукмронликларини
ҳар қандай
йўллар билан
сақлаб қолишга
уринмоқдалар.
Бу йўлда улар
ҳар қандай
жиноятларни қилишга
тайёр
эканликларини
ботма бот исбот
қилиб келмоқдалар.
Кўзларингни
очинглар
биродарлар!
Содда бўлманглар!
Азиз ҳаётларингни
сақлаш учун ҳамиша
эҳтиёт
бўлинглар(Бу ҳақда “7
томон “ деган
махсус
мисралар
билан
танишинглар).
Ўзбекистонда
яшаётган
биродарлар:
Сизлар ҳеч қачон
ўзларингни
бирор бир
сиёсий
ташкилотга
аъзо
эканлигингизни
ёки уларга
хайрихоҳ
эканлигизни
овоза қилманг,
у ҳақда биров
билан гаплашманг.
Чунки бугун
Ўзбекистонда
ҳар икки
одамдан бири
айғоқчига
айлантирилган,
маҳалла
комиссияси
раислари ва
посбонларидан
тортиб ҳар
бир
ишхонадаги
касаба
уюшмаси,
кадрлар бўлими,
турли туман
бўлимлар
бошлиқлари
ва
корхоналарнинг
раҳбарларидан
уларда ишлаётган
одамларнинг
жамоатчилик
ёки сиёсий
ташкилотларда
фаолиятлари,
мачитларга
боришлари,
турли туман
гуруҳларда
иштирок
этишларини
доимий
равишда кузатиш
ва бу ҳақда Ҳукумат
идораларига
хабар бериб
туриш вазифалари
топширилган.
Мухолифат
вакиллари
учун бунинг ҳайрон
қоладиган
жойи йўқ.
Аммо
мухолифат
ташкилотларининг
миллионлаб
мухлислари
ва хайрихоҳлари
учун бу
нарсалар қоронғу
бўлиши
мумкин. Бу
нарсаларни
билмаслик ёки
билиб туриб
бундай
нарсаларга
эътибор қилмаслик
кўпчилик
инсонларнинг
ҳаётларида
улкан
фожеалар тўғдирмоқда.
Биз
бунга чек қўйишимиз
керак. Ҳамиша
эҳтиёткорликни
биринчи
ўринга, қолган
ишларни эса
иккинчи
ўринга қўйишни
ўрганишимиз
лозим.
Юқорида
айтилганидек,
бугун
Ўзбекистон ҳукумати
ўз ҳокимиятини
сақлаб қолиш
учун ҳар қандай
жиноятларга қўл
уришга
тайёрдир!
Улар
дунёда юз
бераётган воқеалардан
ҳуқуқий
жамият нўқтаи
назаридан
нотўғри аммо
ўзлари учун
тўғри деб ҳисобланган
хулосалар чиқариб,
“ҳокимиятни
куч билан
ушлаб турса
бўлади” деган
Зўравонлик
Доктринаси
асосида иш
олиб бормоқдалар.
Қадрли
биродарлар!
Ана шуларни
назарда тутиб
бугун
Фасебоок,
Одноклассники,
Твиттер, Живой
Журнал ва бошқа
интернет саҳифаларида
ўзларинга
профайл
очсанглар, у ерда
ўз
номларингни
очиқ
ёзманглар,емайл
адреслар, ўқиш
ва иш
жойларингизни,
кимлар билан
дўст, қайси
ташкилотларга
хайрихоҳ
эканлигингизни
кўрсатманглар.
Ўзбекистон
ташқарисида
яшаётган
биродарлар!
Сизлар
ўз
фаолиятларингиз
давомида
нафақат ўз ҳаётларингиз
хавфсизлиги ҳақида,
балки сиз
билан мулоқот
қилаётган,
сиз билан
дўст бўлишга
интилаётган
одамларнинг ҳаётлари
ва
хавфсизликлари
ҳақида ҳам қайғуринглар. Улар
ичида айниқса
Ўзбекистонда
яшаётган ёру
биродарларингизни
ва барча яқинларингизни
ҳукумат
уюштириши
мумкин
бўлган турли
туман тузоқлардан
эҳтиёт бўлиш ҳақида
огоҳлантириб
боринглар.
Ўзбекистон
жиноий ҳукумати
билан
курашиш жуда
оғир кураш ва
бу курашга
бугунги
кунда ўз жонини
қурбон қилишга
тайёр
инсонларгина
киргани маъқул.
Ўз олдидаги
хавфу
хатарлардан
бехабар
инсонлар
аввал ана
шулар ҳақида
керакли
маълумотларни
ўрганиб,
ундан кейин
бу курашга
кирганлари
маъқул. Бу
кураш қурбонсиз
бўлмайди,
сабаби,
Ўзбекистон ҳукуматида
ўтирганларнинг
ҳар қандай
жиноятга
тайёр
эканлигидадир.
Бу
жиноий ҳукуматни
ағдаариш
учун ҳали кўп
йиллар оғир
курашлар
олиб боришга
тўғри келади.
Шу учун бу
кураш
киришдан
олдин нафақат
ўз балки
ўзгалар ҳаёти
учун ҳам
бутун
маъсулиятни
ўз
елкангизга
олган ҳолда
киринг бу
курашга. Агар
сиз бундай
маъсулиятни
кўтара
олмаслигингизни
сезсангиз, у ҳолда
бу курашга
кирмаганингиз
маъқул.
Ҳаёт
барчамизга
бир марта
берилади, ҳар
ким уни ҳар
хил тушунади
ва ўз
тушунчасидан
келиб чиққан ҳолда
яшашга ҳаракат
қилади. Аммо қадимдан
қолган оддий
бир тартиб ҳамма
жойда бор. У ҳам
бўлса шундан
иборатки, сиз
қаерда
бўлманг ўз ва
ўзгалар ҳаёти
ҳамиша
тозалик,
яхшилик,
барчага ҳурмат
ва эътибор,
садоқат ва
вафодорлик
каби гўзал
хислатларга
асосланган
бўлишини
истайсиз.Ҳамма
ҳам ёмонлик,
ўғрилик,
зўравонлик
каби
хислатлардан
холи бўлган
жамиятларда
яшашни
истайди. Фақат
ана шундай
имкониятлар
таьминланган
жамиятлардагина
инсонлар
хотиржам
яшай оладилар.
Қаерда
бўлманг ўз ҳаловатингизни
топинг, ундан
кейин эса ўзгаларга
ҳам қўлингиздан
келганича ўз ҳаловатларини
топишга
ёрдам беринг.
Ушбу сатрларни
ёзишдан мақсад
ҳам аслида шу
эди.
Ҳазратқул
Худойберди
2011
йил 7-декабрда
ёзилди ва 2012й.5
январда
тўлдирилди