Каримов
пенсияга чиқишни
истамайди
Бу
мени
“Озодлик”Радиосида
қуйилган
саволга(“Каримовнинг
пенсияга чиқишга
ҳақи йўқми?”)
жавобимдир.
Ҳа,
Каримов
пенсияга чиқишни
истамайди.
Чунки у шундай
тарбия
топган.
Советларнинг
раҳбарлар
олий
мактабларида
ана шунақа
тарбия
беришар эди. Қарийб
барча совет
раҳбарлари
то ўлимигача
ўз раҳбарлик
курсисини
тарк этмаган.
Фақат табиий
ўлим туфайли
ўз
курсисидан ағанаган
улар.
Ленинга
суиқасд
бўлгач,
орадан бир
неча ой ўтгач
ўлди. Сталин ҳам
ўлгунича
тахтида
ўтирди. Фақатгина
Хрушев 70ёшга
кирган йили,
у дам олишга
кетганида ”соғлиғи
туфайли” деб
ишдан олишди.
Ундан кейин
раҳбар
бўлганлар
Брежнев,
Андропов,
Черненколар ҳам
то
ўлгунларича
раҳбарликда қолдилар.
Совет
Иттифоқи
парчаланиш
арафасида
Москва
томонидан республикаларнинг
Компартияларига
биринчи
котиб этиб
тайинланганлардан
бугун Ислом
Каримов ва
Нурсултон
Назарбоевлар
ҳамон ўз раҳбарлик
курсиларида
ўтиришибди.Озарбайжонда
эса Москва
томонидан
худди Каримовдек
тайинланган Ҳайдар
Алиев ўрнига
илк бора
комммунистик
диктатура
меросхўрлиги
амалга
оширилиб, отаси
ўрнига ўғли
Илҳом Алиев
диктааторликни
мерос қилиб
олди.
Энди
булар ҳам
худди совет
раҳбарлари
каби то
ўлгунча ўз
курсиларини
бировга
бўшатиб бермайдилар.
Ҳаттоки 90
ёшга
кириб(агар
ўшангача оёқларини
узатиб,
асфаласофилин
бўп кетишмаса),
тиллари ғўлдираб,
эслари кириб-чиқиб
қолган,
хизматкорлар(аниқроғи
қўриқчилари
орасидан энг
ишончли 4
аскар)махсус замбилда
кўтариб
юришмаса
ўзлари юра
олмайдиган аҳволга
тушганда ҳам
улар ўз раҳбарлик
курсиларидан
ўз
ихтиёрлари
билан пастга
тушмайдилар.
Чунки
тахтга меҳр қўйиш
бу ўта оғир
бир
касалликдир. Қўвватсиз,
шарти кетиб
парти қолган
бир чолнинг ҳокимиятнинг
энг олий
даражасида
ўтириши ҳокимиятдаги
бошқа вазирлар
ва
депутатларни
ташвишга
солмайдими
деган савол
туғилиши
мумкин.
Ташвишга
солади. Аммо
бу чолнинг
мамлакат ва
халқни яхши
бошқара
олмаётгани
эмас, балки
унинг ҳокимиятни
тарк этиши
мумкинлиги
уларни кўпроқ
ташвишга
солади. Чунки
мавжуд ҳокимиятда
ўтирган
вазирлар ва
депутатларни
мана шу давлат
ишларига
бепарволиги
кучайиб кетаётган,
хатоларни,
катта
камчиликларни,
вазирлар ва
депутатларнинг
ўз хизмат
вазифаларини
яхши бажара
олмаётганликларини
англай
олмаётган қари
чол кўпроқ қониқтиради.
Чунки
унинг ўрнига
ёшроқ, қаттиққўл,
ҳамма
нарсани
кўриб
турадиган ва
яхши тушунадиган
раҳбар келса
у бу ношуд
вазирлар ва
калтафаҳм
депутатлар
учун жиддий
хавф туғдириши
мумкинда! У
бунақа
вазирлар ва
депутатларни
дарҳол ишдан
бўшатиб
юбориши аниқ!
Бу
қари чол эса
уларнинг
хатолари ва ҳатто
жиноятларини
на кўради, на
тушунади, на
мамлакатда
нималар
бўлаётганини
билгиси
келади. Ҳар
замонда, халқнинг
кўзига ҳали ҳам
қаттиққўл ва
кучли раҳбар
сифатида
кўриниб
туриш
учунгина гоҳ
бу вилоят ҳокимини,
гоҳ бошқасини
ўз атрофида
ўралашиб
юрадиган
лаганбардорларнинг
маслаҳатларига
биноан ишдан
олиб
ташлайди.
Аммо аслан
мамлакатдаги
ҳақиқий
вазият қанақа
эканлигини
Ўзбекистон
Президенти,
аниқроқ қилиб
айтсак
Ўзбекистоннинг
22 йиллик якка ҳукмдори,
Марказий
Осиёда энг жоҳил
диктатор деб
ном чиқарган,
дунёдаги энг
шафқатсиз
10та
диктаторлар
ичида “шарафли”
5нчи ўринни
эгаллаб
турган Ислом
Каримов билмайди,
билишни ҳам
истамайди.
Унинг
бугунги
кундаги яшаш
тартиби
барча қари
одамларга
хос бўлган
истак ва эҳтиёжга
асосланган.
Аммо бу
нарсага
унинг бир
давлатнинг
олий раҳбар
даражасидаги
қария
эканлигини ҳисобга
олиб қарасак
унинг
кундалик ҳаёти
тахминан қуйидагича
кўринишда:
- Истаган
пайтида
тинчгина
мудраб олиш,
телевизор
кўриш, танлаб
олиб
келинган раққосаларнинг
рақсларини
томоша қилиш,
доимий
равишда
дўхтир
назоратидан
ўтиб туриш,
массаж,
муолижа, дам
олиш, маишат, боғда
айланиш,
кунига бир
марта 2
соатгина ўта мўҳим
ишлар
билангина
олдига
киритиладиган
ўз маслаҳатчилари
билан давлат
ишлари ҳақида
сўҳбатлашиш.
Қиссадан
ҳисса шуки, 73
яшар
диктатор
Каримовнинг
бугунги
ночорлиги
туфайли
юзага келган
аҳволи ва унинг
ўта
фаолиятсизлиги
уни ўзига ҳам,унинг
бу аҳволидан
усталик билан
фойдаланаётган
амалдорларга
ҳам жуда қўл
келади.Шундай
экан ким ҳам
бу қариянинг ҳокимиятдан
кетишини
истайди? Ҳокимиятдагилардан
ҳеч ким! Аммо
яшаш
шароитлари
кундан кунга
оғирлашиб
кетаётган
халқ бундай
аҳволга яна
қанча вақт
чидаб туриши
мумкин? Менимча
бу савол Каримов
пенсияга
чиқадими,йўқми
деган саволдан
кўра мўҳимроқдир!
Ҳазратқул
Худойберди
2011
йил 16-сентябр
“Каримовнинг
пенсияга чиқишга
ҳақи йўқми?”
Бу
савол билан
"Эркин
микрофон"га
Ўзбекистон
президентининг
андижонлик
тенгдоши
мурожаат қилди.
Саволга
жавобимиз йўқ
эди.
- Менинг
битта саволим
бор сизга.
Ишчилар бор,
олимлар бор,
бошқалар бор.
Одамларни
бошқаришлик
энг қийин иш
деб биламан.
Масалан¸
менинг
оиламда
олти-еттита
одам бўлса,
бола-чақани
бошқариш
жуда қийин.
Бирига у,
бирига бу
дейсиз. Мана
милициялар
ишлар экан. 25
йил ишлаб секин
пенсияга чиқиб
кетар экан.
Мажбурий чиқарар
экан.
Буларнинг
иши калтакни
ушлаб олиб у ëққа
бориб, бу ëққа
келиб юриб
кунни
ўтказиб
пулни олар
экан. Битта қоровул
ҳам ойликни
олар эканда у
ҳам 60 га кириб
пенсияга чиқиб,
роҳат қилиб
юраркан.
Озодлик: Демоқчисизки,
бу дунëда ҳамма
песнияга чиқади
агар ўлмай
етиб олса.
- Ҳа, етса чиқади.
Озодлик: Буни
айтишдан мақсад
нима?
- Айтишдан мақсад¸
подшойимиз
Ислом ака
Каримовни
нимага
пенсияга чиқармайди
экан? Кимда
айб шуларни
чиқармасликка.
У киши ҳам
мана 70 дан
ошиб кетди.
Бу қийин
ишда. Бу
кишининг ҳаққи
йўқми¸ эл қатори
оддий қоровулчалик
ëки оддий
милиция
сингари дам олиб,
невараларини
ўйнатиб
дамини олиб қариган
вақтида роҳат
қилишга ҳаққи
йўқми,
дейманда.
Депутатлар
чиқармасмикан
дейманда.
Озодлик: Демак,
сизнинг
фикрингизча
шуни
пенсияга чиқармаслигига
депутатлар
айбдор.
- Депутатлар
айбдор бўлса
керакда. Ëки
бўлмаса
атрофидагилар
“Йўқ, Ислом
ака. Сиз
пенсияга чиқсангиз,
биз ҳам чиқишимиз
керак. Энди
сизнинг паноҳингизда
турибмиз”
деган мақсадда
илтимос қилиб,
100 хил баҳона қилиб
маҳкам ушлаб
туришармикан
дейманда. Сиз
кўпчилик
билан
гаплашгансиз.
Сабабини
билсангиз,
айтиб
берсангиз,
саволимизга
жавоб бўлиб қоларди.
Озодлик: Мен ҳам
у киши нимага
пенсияга чиқмаëтганининг
сабабини
билмайман.
Энди ҳар ким
пенсияга чиқар
экан,
ишхонасининг
раҳбари чиқаради.
Каримовнинг
ишхонасининг
раҳбари йўқ.
У кишидан
катта одам йўқ.
Шунинг учун
пенсияга чиқа
олмаëтган
бўлса керак.
- Ҳа, ҳа, ҳа,
дейди
андижонлик
суҳбатдош.
Андижонлик
суҳбатдошимизчининг
саволига жавобан
ҳазил қилганимизни
тушундингиз,
албатта.
Ҳазил – ҳазилу
лекин чинини
чиндан ҳам
билмаймиз.
Балки, Сиз
муштарий
биларсиз
чинини?
Билсангиз,
бизга айтинг.
Биз қолганларга
айтамиз.
«Озодлик
« Радиоси, http://www.ozodlik.org/content/article/24330735.html