Нега
шумлик
йўлини
танладинглар
жаноби ватандошлар?
Халқнинг
асл
ўғлонлари ва
қизлари хоҳ
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
сафларида
бўлсин, хоҳ
бошқа бир
ташкилот,
гуруҳ ёки
якка ҳолда бўлсин
Ислом
Каримовнинг
Жиноий
Тўдасига
қарши
курашар экан
уларга
тасаннолар
бўлсин, Аллоҳ
уларнинг
барчаларини
халқ озодлиги
йўлида олиб
бориб
бораётган
ҳаракатларида
мададкор
бўлсин!
Аммо айни
пайтда
ўзлари ҳам
муҳожиротда
яшаётган ва
"Замондош"
деган сайтни
бошқараётган
Бобир
Маликов(собиқ
Адлия
вазири), Жаҳонгир
Маматов(собиқ
Олий Кенгаш
депутати),
журналистлар
Ризо Обид,
Угуғбек
Бакировлар
нима
сабабдандир
жаҳолатга
қарши
курашнинг
олдинги
сафларида
кетаётган
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракатига,
унинг раҳбарларига
қарши
душманлик
рўҳида бўлмоқдалар,
уларга қарши
турли туман
одобсизлик,
ҳурматсизлик,
ерга уришга
уринишлар
қилмоқдалар
(Сайтнинг
бугун 9
август
сонида "СМС и
Фейсбук Революций
в
Узбекистане
не будет,
"Золотая
Амнистия" к
20-летию
Независимости
тоже под
вопросом деган
бир мақола
рус тилида
чоп этилган http://zamondosh.blogspot.com/2011/08/20_08.html#ixzz1UVy5z3xg ).
Шу сабабдан
мен улардан
очиқчасига
сўрамоқчиман:
Сизларга
нима
бўлаяпти ўзи
инсонлар?
Нега сизлар
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракатини
"Салай
Мадаминов
Группаси",
"соқолли
псевдодемократлар"
деб
ҳақоратлаяпсизлар?
Сизларда УЯТ,
ОРУ НОМУС,
ФАРОСАТ,
ВИЖДОН деган
нарсалар
борми ўзи?
Ахир
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати бир
ёки бир неча
одамнинг
томорқаси
эмас, бир партия
ёки
гуруҳнинг
гегемонияси
ўрнатилган
ташкилот ҳам
эмас балки ўз
номи билан
халқ
ҳаракатидир.
Унинг
сафларида
Жинояткор
Каримов
Тўдасидан
азият чеккан,
ҳеч бир сабабсиз
ва айбсиз
қамоқларга
солинган ва
ниҳоят
сизлар каби
ватандан
чиқиб
кетишга мажбур
бўлган аммо
сизлардан
фарқли
ўлароқ
таслим
бўлмаган,
жаҳолат ва
зулмга қарши
курашдан
чекинмаган
ТУРЛИ ТУМАН
ПАРТИЯ,
ЖАМИЯТ,
УЮШМАЛАР
ҳамда
МУСТАҚИЛ
ШАХСЛАР ва
МУСТАҚИЛ ЁШЛАРнинг
минглаб
вакиллари
бор.
Муҳаммад
Солиҳ ана шу
Ташкилотлар
вакилларидан
иборат
Муассислар
Мажлисининг
раиси этиб
Ҳаракат
Қурултойида 1
йил муддатга
сайланди,
холос. У бу
Мажлисда бир
овозга эга ва
Муассислар
Мажлиси ўз
қарорларини
ҳамиша
демократик
усулда,
кўпчилик
овоз билан
қабул қилиб келмоқда.
Ҳаракатимиз
Раиси
Муасссислар
Мажлисидаги
кўпчиликнинг
(биз у ерда 7
кишимиз)
қарорига
рози бўлишга
мажбур ва у
ҳали бирор
марта
кўпчиликнинг
қарорига
қарши бирор иш
қилган эмас,
қила олмайди
ҳам.
Хўш, айтингларчи
ҳурматли
Бобир
Маликов, Жаҳонгир
Маматов, Ризо
Обид, Улуғбек
Бакиров: Сизларнинг
мақсадларингиз
нима ўзи -
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракатига,
унинг раҳбарлари
ва фаоларига
орқаравотдан,
"Замондош"
сайтингиз
орқали тош
отишлардан?
Сиз Улуғбек
Бакиров, ўзингиз
бизнинг
Қурултойга
Берлинга
бордингиз,
бизнинг
ҳамма
аъзоларимизни
ўз кўзларингиз
билан
кўрдингиз.
Нега энди
кўрган кечирганларингизни
ўз
акахонларингизга
айтиб
юқоридаги ва
унга ўхшаган
ифлос мақолаларни
чоп
этишларига
тўсқинлик
қилмайсиз?
Мен барча
соф виждонли
инсонларни
Ўзбекистон
Халқ Ҳаракатига
қарши ишлаётган,
унинг фаолларига
қарши турли туман
ифлос мақолалар
чоп этаётган
"Замондош",
"Янги Дунё" каби
сайтлар билан алоқа
қилмасликка
чақираман.
Агар биз бепарволик
қилаверсак,
муттаҳамликларга
эътибор бермай ўтиб кетаверсак,
у ҳолда ҳалол ва
ҳаром аралаш қуралаш бўлиб кетади,
яхши билан
ёмон яқинлашиб
кетади. Охир оқибатда
эса қозонга
яқин юрганларнинг
ё этаклари,
ё башаралари
қора бўлиб_
улар элу
юрт кўзига
тик қарай
олмай, фақат ва
фақат шарманда бўладилар
холос.
Ҳазратқул
Худойберди
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
Муассислар
Мажлисининг
аъзоси
Ўзбекистон
Инсон
Ҳуқуқлари
Халқаро Жамиятининг
президенти
http://stopdictatorkarimov.com
http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/f1-forum
2011-08-09