ҚУЛАЁТГАН ТУЗУМ ва Ўзбекистон Миллий Хавф Хизматининг сўнгги пинҳоний жиноятлари ҳақида

 

Кўпчиликкка маълумки Совет тузумидан мерос қолган ва ўзини энг қонхўр ва энг жоҳил тузум хизматкори сифатида танитган НКВД/КГБ бугунга келиб МХХ/СНБ номи билан ўзининг ўша эски услубларида фаолият юритмоқда.

Совет тузуми йўқотилган бўлса ҳам унинг сарқитлари йўқотилмагани сабабли совет тузумининг энг хавфли ташкилоти бўлмиш НКВД/КГБ Россия, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь каби янги тузилган жумҳуриятларда на иш услуби билан, на да структура сифатида ҳеч бир ўзгармасдан сақланиб қолдилар. Уларнинг иш услублари эскича, уларнинг раҳбарлари эскича, уларнинг разилликлари ҳам эскича. Энди улар тайёрлаётган ёш кадрлар қанақа бўлишини ўзингиз тахмин қилишингиз мумкин.

 

Асосий вазифаси мамлакат фуқароларининг тинч ва осойишта ҳаётини турли туман уюшган жиноятчилик, мафия, рекетчилар ва ташқи душманлардан ҳимоя қилиш деб белгиланганига қарамасдан Ўзбекистоннинг КГБ/МХХси бош жаллод Ислом Каримовнинг ҳамда иккинчи жаллод Рустам Иноятовнинг оғзаки кўрсатмалари (ўзларининг кўрсатмалари жиноий эканлигини жуда яхши билган бу муттаҳам раҳбарлар уларни ёзма равишда бермайдилар агар бирор кун уларни ушлаб суд қилишганда исбот ва далиллар бўлмаслиги учун!!!) асосида ишлайди.

 

Бу кўрсатмалар эса юқорида келтирилган ва Ўзбекистон қонунларида  белгиланган ва ҳужжатларда битилган асосий вазифалар(фуқароларниинг осойишта ҳаётларини ҳимоя қилиш)дан тубдан фарқ қилади ва улар асосан Ўзбекистон Ҳукуматини ноқонуний йўллар билан эгаллаб олган Жиноий Тўданинг манфаатлари ва уларнинг ҳаётларини ҳимоя қилади.

 

Кўзлари, қўллари ва диллари қонга ботган МХХ ходимларининг кечаю кундуз уйлайдиган ва қиладиган асосий ишлари - бу "Ўзбекистон Ҳукумати" деб аталувчи аммо аслида Ўзбекистон Давлат Жиноий Гуруҳиниинг Марказий ва Маҳаллий органларида ишлайдиган каттаю кичик раҳбарлари ва ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон халқидан ҳимоя қиладилар.

Чунки бу жиноий тўда вакиллаари шуни аниқ ва равшан биладиларки, улар ўзлари эгаллаб турган ҳокимият аслида ноқонуний равишда эгалланган ва халқ истаган пайтда уларни ағдариб ташлаши мумкин.

 

Худди ана шунинг учун ҳам бу Давлат Жиноий Тўдаси ҳали Ўзбекистон мустақил давлат сифатида энди оёққа тура бошлаётган даврлардаёқ уларнинг ноқонуний Ҳукуматига таҳдид соладиган, халқни уларга қарши курашга сафарбар қила оладиган асосий кучларни йўқ қилишга астойдил киришдилар ва бунга қисман эришдилар ҳам.

Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати, Туркистон Халқ Ҳаракати, “Эрк” демократик партияси, “Ислом уйғониш” партияси, “Озод деҳқонлар” партияси, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти,  “Тўмарис” аёллар уюшмаси, “Эркин ёшлар” уюшмаси, “Миллий Мажлис” ташкилоти, “Ўзбекистон Демократик кучлар Форуми”каби ўнлаб каттаю кичик жамоат ташкилотлари тақиқландилар, уларнинг раҳбарлари ва фаоллари қамоқларга ташландилар, қолганлари эса мамлакатни тарк этишга мажбур қилиндилар. Бу ташкилотларнинг Ўзбекистондан чиқиб кетишга имкони бўлмаган фаоллари ва аъзолари қаттиқ назорат остига олиндилар.

 

Бугун ҳам МХХнинг асосий вазифаси эскилигича қолмоқда:доимий равишда фаол инсонларни аниқлаб бориш, улар билан алоқага чиқадиганларни ҳамда мухолиф кучлар таъсирига берилган инсонларни бирин-кетин аниқлаш ва йўқ қилиш каби ишлардир.

Бу ноқонуний Ҳукуматнинг 2002 йилда тузилган энг сўнгги қора руйхатларида 500дан ошиқ мухолифат кучлари намоёндаларининг номлари ва қаерларда яшашлари битилган. Кейинчалик бу руйҳат янгилангани аниқ ва бугунга келиб кундалик ҳаётда курашнинг тиғини улар ана шу мухолиф кучларга тегишли бўлиши гумон қилинган миллионлаб оддий фуқароларга қаратишган.

 

Бу оддий инсонлар қандайдир бир кўринишда ё сиёсий, ё диний қарашлари билан бирор жойда ўзларини бир карра бўлсин намоён қилган бўлсалар бас, дарҳол улар ҳақида маълумот миллат сотқинлари бўлмиш маҳалла комиссияси раислари, маҳалла посбонлари, мачитларнинг имомлари, давлат корхоналари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда  ишчи-хизматчиларнинг юриш туришини кузатиб юрадиган махсус ходимлар томонидан МХХ ва ИИВ(Ички ишлаар вазирлиги)га етказилади.

Шундан сўнг номлари берилган фуқаролар дарҳол қора руйхатга тушадилар ва улар устидан назорат ўрнатилади. Уларнинг айримлари бирданига, бошқалари эса секин аста қўлга олинадилар. Қўлга олингач эса уларни нима биландир айблаш лозим бўлади.

 

Фуқароларга "Сен ҳокимият сиёсатини танқид қилган экансан, Президент, фалончи вазир, фалончи ҳоким, фалончи имом ёки давлат ҳизматчисига қарши гапирган экансан" деб айб қўя олишмайди чунки Ўзбекистон Конституцияси ва қонунларида бундай айблов моддалари йўқ. 

Аммо ўзи ноқонуний бўлган бу ҳукуматга қарши бўлганларни қаандайдир айбловлар билан суд қилиш учун бу Жиноятчилар Тўдаси махсус жиноий моддалар ўйлаб топишган. У моддалар шундай руҳда тузилганки, улар ҳам жарангдор, ҳам ваҳимали, ҳам содда одамларни ишонтирадиган даражада юридик кўринишга эга. Аммо маълумотли ва софдил ҳар қандай оддий юрист бу қонунлар ва улар асосида тузилган айбловлар биронта халқаро стандартларга жавоб бермаслигини бир зумдаёқ аниқлай ва исботлай олади.

 

Мени «Ўзбекистон давлат ҳокимиятини ағдаришга ва ноқонуний бўлган параллел давлат тузилмалари тузишга уриниш» деб аввалига Совет давридан қолган Жиноят Кодексидаги 62 модда билан, кейин эса мен қамоққа олинган кунларда (декабрь 1992й.) қабул қилинган махсус жиноий моддалар («Конституицон тузумга тажовуз қилиш) билан айблашди.

 

Мен қонунларни ҳурмат қилганим, ўзим эса Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамиятнинг фаоли бўлганим учун ўзимни ва мен каби ушланиб, айблаанаётган биродарларимни астойдил ҳимоя қилишга жазм қилдим.

Бизнинг «айбимиз» «Миллий Мажлис» деб аталган бир ташкилот тузганимизда эди. «Миллий Мажлис» эса ўз олдига барча жамоат ташкилотларини бирлаштириб бир Жамоатчилик Парламенти тузиш(бундай Парламент орадан 10 йил ўтиб Россия ва Украинада тузилдилар) ва унинг ёрдамида халқниинг талаб ва эҳтиёжларини Парламентга ва Президентга қонун Лойиҳалари шаклида етказиб туриш эди.  

Парламент ва Президент халқнинг бу талабларини ўрганиб чиқиб, уларнинг энг мўҳимларини депутатлар ёрдамида қайта ишлаб, уларга  қонун лойиҳаси кўриниши бериб, кейин уларни аввал Парламентнинг турли туман соҳалар бўйича Қўмиталарида, кейин эса парламентнинг катта мажлисларида муҳокама қилиб, уларни қабул қилишлари лозим эди.

Бу ғоянинг нақадар мўҳимлигига йиллар ўтиб мен ҳанўз қаттиқ ишонаман, унинг мўҳимлигини тушунгани учун ҳам Россия ва Украинанинг ҳукуматлари бундай Жамоатчилик Парламентлари тузишга рухсат беришган ва бугун улар халқ ва ҳокимият ўртасидаги мўҳим боғловчилик ролини ўйнашмоқда.

    

Ўз қилаётган ишимизнинг тўғрилиги ва мўҳимлигини билганимиз учун биз ўшанда Россиядан Сергей Котов деган кучли бир адвокатни бизни ҳимоя қилишга ёлладик. У адвокат бизнинг ҳужжатларни бир кўришдаёқ уларда қонунга қарши бирор нарса йўқлигини тасдиқлади ва бизни ҳимоя қилишга розилик берди. («Миллий Махлис» ҳақидаги тўлиқ маълумотларни бу ерда ўқишингиз мумкин: Дело «Миллий Мажлиса»    , http://stopdictatorkarimov.com/Kundalik_1.htm ).

Аммо Каримов Тўдаси бизнинг ишларимиз тўғрилигини исботлашга бизга ҳатто имкон ҳам беришмади: Адвокатимиз Сергей Котовга қарши зўравонлик ишлатилиб, у мажбурий равишда полковник Одил Ҳасанов ва унинг югурдак офицерлари ёрдамида(бу ишларга шу жумладан бугун Ички Ишлар вазири ўриносари лавозимида ишлаётган Алишер Шарафутдинов ҳам аралашган эди), яширин йўллар билан Екатеринбургга учириб юборилди.

 

Орадан йиллар ўтиб Ислом Каримовнинг Жиноий Тўдаси ниҳоят асосий мухолиф кучлардан қутулдим деганда уларга қарши кураш майдонига мусулмонлар тушдилар. Улар ўзларининг режимга қарши курашларини демократик мухолифат каби майдонларда намойишлар, норозилик юришлари ташкил қилиш билан эмас, балки тинч кўринишда норозилик билдириш, ўз дуоларида тузумни лаьнатлаш, унга хизмат қилмаслик ва фақат Аллоҳ таолога бўйсунишни тарғиб қила бошладилар.

Аммо ўзини Худо, халқни эса ўзини қуллари деб ҳисоблайдиган Ислом Каримовга бу албатта ёқмади ва энди у ўз Жиноий Тўдасини мусулмонларга қарши ташлади. Ана ўша машъум 1992йилдан бери бу тўданинг демократик мухолифат ва мусулмонларга қарши кураши бир сония бўлсин тингани йўқ, тинмайди ҳам. Бу курашни тўхтатадиган фақат биргина куч бор: Бу Ўзбекистон халқидир. Бугун Ўзбекистон халқини бундай буюк курашга бошлайдиган энг уюшган куч эса Ўзбекистон Халқ Ҳаракатидир.

Бу курашнинг нақадар лозимлигини даврни ўзи, халқнинг ҳурриятга бўлган беқиёс соғинчи ва мўҳим талаби ва ниҳоят Ислом Каримов бошлиқ Жиноий Тўданинг бугунги кунда халққа қарши борган сари кучайтираётган таъқиб, тайзиқ, зўравонлик ва қатағонга асосланган аммо чириб кетгани аниқ ва равшан бўлиб қолган сиёсати кўрсатиб турибди. Ҳар қандай чинор у нақадар баҳайбат ва улкан бўлмасин унинг ҳам умрининг сўнггиси бор. Худди шундек ўзини Ўзбекистон Ҳукумати деб атайдиган, ҳақиқатда эса бир Жиноий Тўда бўлган Ислом Каримов тузуми ҳам чириб адо бўлган бир тузумдир. Чириган баҳайбат чинор қандай гумбурлаб қуласа, чириган Каримов тузумми ҳам худди шундек гумбурлаб қулайди. Қулаётган дарахт остидан вақтида қочган одамгина ўз жонини асраб қолганидек, қулаётган тузум остидан ҳам вақтида ўзини четга олганлар омон қолишлари мумкин холос. Шулар ҳақида бир фикрлашиб кўринглар ҳанўз режимга хизмат қилаётган инсонлар.  

Қуйида ана шундай қатағонлар сурункали давом этаётгани ҳақида энг сўнгги маълумот.

 

Ҳазратқул Худойберди

2011-07-08

Сообщение                  

 По 28 экстрагированным беженцам…
 
В ИГНПУ обратилась житель г. Гулистан Сырдарьинской области Акбарова Рахима мать экстрагированного беженца из Казахстана в Узбекистан Акбарова Файзуллахон Кобиловича 1990 г.р. и сообщила, что её сын содержится в следственном изоляторе городского отделения внутренних дел (ГОВД) г. Гулистан.
 
На Акбарова Ф. возбуждено уголовное дело, статьи обвинения не разглашаются. Следствие проводит следователь следственного отдела Управления СНБ Сырдарьинской области Саломов Фирдавс. Акбаровой
  Рахиме удалось 2  передать раза сыну продукты питания и одежду, в свидании было отказано.
 
Из Сурхандарьинской области обратился Болтаев Олим о том, что
  его сын Болтаев Ахмад  1968 г.р. содержится в Следственном изоляторе УСНБ Сурхандарьинской области,  следствие проводит следователь следственного отдела УСНБ Сурхандарьинской области Арзиев Бахтиёр. В передаче продуктов и одежды отказано. Свидание с близкими отказано. Выдвинутые статьи обвинения не разглашаются.
 
Из города Карши (Кашкадарьинская область) Базаров Разык сообщил, что его сын Базаров Сухроб 1978 г.р. экстрагированный 9 июня 2011 года из г. Алматы в Ташкент содержится в подвале (следственный изолятор) МВД республики Узбекистан.
 
Возбуждено уголовное дело, по каким статьям не разглашается, следствие проводит Орипов Хайрулла. Свидание сыном Сухробом отцу было отказано, разрешили передать передачу продуктов и одежду. Базарова Сухроба будет защищать Ташкентский адвокат Якубов Сабиржон.
(продолжение следует.)
 
08.07.2011 г
                                                   Сурат Икрамов                           
 

Председатель Инициативной  Группы Независимых Правозащитников Узбекистана
E -mail: surat.i@rambler.ru