Қаттол
Каримовга бағишланган
мадҳия
Ҳайфдир
санга исм, ҳайф
сани номинг,
Ўткинчидур
барча шуҳрату-шонинг.
Куфр
тимсолидур
руҳинг-вужудинг,
Мангу азоб
ичра қийналсин
жонинг!
-----//-----//-----//----//------
Даврингни
сур, кейин
имкон
топмассан,
Азоб бўлар, ҳаргиз
омон
топмассан.
Ажалинг
етгунча
тушма
тахтингдан,
Шунда тавба
қилиб, иймон
топмассан!!
-----//-----//-----//----//------
Золим
шоҳ тирикдир,
яшар иззатда,
Сабаби
халқ ваҳимада,
даҳшатда.
Ўлгач
бошланади ҳар
ёкда қий-чув,
Мақтаганлар
сўка бошлар
албатта.
-----//-----//-----//----//------
Ҳали
юраклардан
кетмади алам,
Калтаклардан
қолган
битмади ярам.
Дилимда
яна шу
балоларга
мен,
Мубтало
бўлдиму
кетмади бу ғам.
-----//-----//-----//----//------
Бир
тинч, обод
макон бўлса,
истарман,
Зулмдан
пок замон
бўлса,
истарман.
Афсус,
ислом олам
зулумотида,
Чиқиб
ундан чароғон
бўлса,
истарман.
-----//-----//-----//----//------
Ҳамма
бир овоздан
деса-
“доносиз,
Ниҳоятда
буюк даҳо,
танҳосиз”.
Подшо
ҳам ишониб қолса,
ажабмас,
Шундай
зотлигига –
бўлса
Худосиз.
-----//-----//-----//----//------
Қари шоҳдан
давлат
кетдими
дейман,
Навбат қизларига
етдими
дейман.
Охир-оқибат
бу
Ўзбекистонда,
Эркак
зоти қуриб
битдими
дейман.
-----//-----//-----//----//------
Бу
кунлар ҳам
тарих бўлиб қоладир,
Билмадим
ким қандай
ибрат
оладир?!
Золим шоҳ
лаънатга қолар,
бегумон,
Асли чин
айбдор балки
Таня
холадир?!
-----//-----//-----//----//------
Халқимиз
аҳволи хароб
бўлдику,
Орзу-умидлари
сароб
бўлдику.
Халқ
сайлаган
подшо зулм
этса халққа,
Бу азоб
устига азоб
бўлди-ку?!
-----//-----//-----//----//------
“Халқ
сайлаган”
деган сўз
бўлдику удум,
Халқ
номидан халққа
ўқилар ҳукм.
Золим ҳам,
мазлум ҳам
халқ бўлса
агар?,
Ҳеч
тушунолмадим
– “халқ” бу ўзи
ким?!
-----//-----//-----//----//------
Бизда
бор “қаҳрамон”
деган бир
нишон,
Ҳар йили
топилар
беш-ўн қаҳрамон.
Халқни қай
оғирин енгил қилдилар?
Барчамиз
ҳайронмиз: Ким
у қахрамон?
-----//-----//-----//----//------
Дўстлар
бу ажойиб бир
замон бўлди,
Мусулмонларнинг
ҳоли кўп ёмон
бўлди.
Қанчаси қамалди,
қанчаси қочди,
Равшан
бўлди,
кимлар-ким
томон бўлди?!
-----//-----//-----//----//------
Замон
маддоҳлари,
ёзувчи,
шоир,
Ёки машҳур
юлдуз, ё
шунга доир.
Мақтовпараст
шоҳга маддоҳлик
қилиб,
Бахтли ҳаёт
завқин хўп
сураётир.
-----//-----//-----//----//------
Қаранглар
бундайин
фитна
замонга,
Не
офатлар
тушди
Ўзбекистонга!
Мусулмонлар
мусулмонлардан
қочиб,
Ҳижрат қилди
бугун
кофиристонга!
-----//-----//-----//----//------
Тожу-тахт
мафтункор
бўлсада
чунон,
Аллоҳни
наздида йўқ қадри
чандон.
Пашша қанотича
қадри
бўлганда,
Унга
эришмасди
Фиръавну – Ҳомон.
-----//-----//-----//----//------
Пасткашлар
эришиб қолса
давлатга,
Мубтало
бўларкан
ажиб иллатга.
Бу иллат
тузалмас,
бедаво экан,
Номи шуҳратпараст,
тўймас шуҳратга.
-----//-----//-----//----//------
Кўз оч
бўлса дунё
билан
тўймайди,
Қалб кўр
бўлса меҳр ҳиссин
туймайди.
Давлатига
ғурурланар
нодонлар,
”Аллоҳ
мутакаббирларни
суймайди”!
-----//-----//-----//----//------
Кўп
одамлар ётар ҳибсда
чандон,
Кўп одам
нон излаб
оввора
сарсон.
Нега
бундай дея
сўраш
мумкинмас,
Хафа
бўлар агар
эшитса
султон.
-----//-----//-----//----//------
“Чарақлади”
мустақиллик қуёши,
Куйлаймиз
– “донодир,
бизнинг
юртбоши”.
Сабр қилиб
ўн етти йил
куйлабмиз,
Куйлаймиз
етганча
элнинг
бардоши.
-----//-----//-----//----//------
Аксар
шеърларимни
ёздим
зиндонда,
Бу ҳам
бизга
берилган
оддий
имконда.
Озодликда
шеър ёзишга
вақтим йўқ,
Ўйу-фикрим
фақат бир
парча нонда.
-----//-----//-----//----//------
Керак
эмас эди
курсинг
бизларга,
Қолаверсин
мерос бўлиб қизларга.
Бизга
зулм қилмай
тинч қўйсангиз
бас,
Молу-мансаб
қолаверсин
сизларга.
-----//-----//-----//----//------
Билинг,
бизлар юртни
бузмоқчимасмиз,
Бошқача
бир давлат қурмоқчимасмиз.
Асбобсиз,
яроқсиз, тошқин
дарёни,
Оқимига қарши
сузмоқчимасмиз.
-----//-----//-----//----//------
Серқуёш…
Куйладик қорда-бўронда,
Барчамиз
жўр бўлиб шовқин-суронда.
Зўрлаб
куйлатишди қуёш
ҳақида,
Совуқ-зулмат
ичра
Ўзбекистонда.
-----//-----//-----//----//------
Ўлсанг
зулминг
камроқ бўлар
эҳтимол?,
Сенга ҳам
яхшироқ
бўлар эҳтимол?!
Ўлмай
узоқ давом
этсанг
зулмда,
Азобинг
каттароқ
бўлар эҳтимол?!
-----//-----//-----//----//------
Сен хоҳламасанг
ҳам ўласан
бир кун,
Қаро ер
билан тенг
бўласан бир
кун!
Миллионлаб
одамлар
хотирасида,
Малъун,
золим бўлиб қоласан
бир кун!
Абутов М.М.