Швецияда
(ёки бирор
Европа
давлатида)
яшаётган
аммо ҳали
яшашга (ёки
ишлашга)
рухсат ололмаган
барча Қочқинлар
ДИҚҚАТИГА!
(Сўнгги
янгиланган
вариант)
Янгиликлар!
А) Швецияда
яшаш учун
берган Аризасига
барча
инстанциялардан
негатив, яъни
рад жавоби
олган ва бу Қарор
кучга кирган
кундан
бошлаб 2 ҳафта
ичида ҳар бир
Қочқин энди
Ишга рухсат
сўраб Ариза
бериши мумкин
ва шу йўл
билан ҳам
Швецияда қолиши
мумкин.
Бу учун қуйидаги
нарсалар
талаб қилинади:
Паспорт (ёки
сурати
ёпиштирилган
бошқа бир
жиддий ҳужжат),
Иш берувчи
билан 1
йиллик
шартнома, 6 ой
ишлагани ва
маоши камида
13000 крона
эканлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар.
Б) Бир
жамоатчи ҳимоячи
(Rättegångsbiträde)ни
ёрдамини
сўраш ҳуқуқи.
Бундай
ёрдамни дарҳол,
илк марта рад
(негатив)
жавоб
олгандан сўнг,
агар сизга
илгари
адвокат
беришмаган
бўлса, қилиш
керак.
Илк рад
жавобини
олгандан
сўнг дархол
Migrationsverketga
ўз ўзбек
тилингизда
ёки рус
тилида
Шикоят Аризаси
(Överklagan) ёзишингиз
керак. Ана
ўша Аризада
“Мен
Миграционверкетнинг
чиқарган қароридан
норозиман.
Мени
норозиликларимни
ифода қилишни
мен ўзим
танлаган
одам Rättegångsbiträdeга
топшираман.
Унинг
номи........(бу
ерда ўша одамни
номини
келтиринг). Сиз
албатта
ўзингиз ҳам
шикоят қилаверишингиз
мумкин аммо
бу учун сиз
инсон ҳақлари
ва юридик
масалаларни
аввал яхши
ўрганишингиз
хамда
Швецияни Чэт
элликлар ҳақидаги
қонуни(Utlänningslagen)ни
тўлиқ
билишингиз
лозим.
Агар
сизнинг
ишингиз
жиддий
сиёсий ёки
диний
масалаларга
боғлиқ бўлса,
сиз ҳақиқатан
ҳам
Ўзбекистон ҳукуматининг
сизга
нисбатан қилган
таъқиб ва
тайзиқлари
туфайли
мамлакатни
ташлаб чиқиб
кетишга
мажбур
бўлган
бўлсангиз, бу
ҳолда мен
сизга ёрдам
беришим
мумкин. Бошқа
масалаларда ҳам
мен ёрдам
беришим аммо
мени
мутахасислигим
асосан
инсонларнинг
фуқаролик ва
сиёсий ҳуқуқларини
ҳимоя қилишдир.
Мен аввало
ишингиз
билан
танишиб ундан
кейин қанчалик
ёрдам бера
олишим ҳақида
жавоб
беришим
мумкин. Бу
учун сиз
аввало менга
бир емайл
ёзиб, унда
ўзингизни
таништиринг
ва
бошингиздан
ўтган ҳамма
нарсани
фактлар ва
саналар
билан аниқ ва
равон қилиб
ёзиб юборинг.
Мени адресим:
saturnus04@yahoo.se .
Таржимон
масаласи.
Унутманг!
Билимсиз
таржимон
сизни тақдирингизни
ҳал қилиши
мумкин! Энг
аввало шуни
таькидлашим
керакки, сўнгги
пайтларда
жуда кўп
ўзбек қочқинлар
Швеция Муҳожирлар
Бошқармасидан
бу ерда қолиб
яшашга
рухсат сўраб
берган
Аризаларига
рад жавоби
олишаяпти.
Ўз иш
тажрибамдан
келиб чиқиб
шуни айтишим
керакки,
уларнинг
кўпчилиги
бундай
жавобни
эшитиб ҳайрон
қолишмоқда
ва уларга бу қарорни
ўқиб берган
одамга
ўзларининг
ўринли эьтирозларини
билдиришмоқда.
Бу
эьтирозларнинг
кўпчилигида қочқинлар
илк маротаба
интервью
пайтида улар томонидан
айтилган ҳамма
гаплар тўлиқ
ва аниқ
ёзилмаган
дейишмоқда.
Маълумки аниқ
ва тўлиқ
бўлмаган ҳар қандай
Аризага рад
жавоби олиш эҳтимоли
жуда юқори.
Сабаби
шведлар
тартиб,
интизом ва
аниқликни
яхши
кўришади. Ҳар
қандай ноаниқлик
уларни
таъбини
тирриқ қилади
ва ноаниқликларга
тўла Ариза
рад жавоби
берилишига
сабаб бўлади.
Аммо уларни
ўзлари ҳам
кўп ҳолларда
хатоларга
йўл қўйишади.
Масалан,
ўзбекистонлик
қочқинларга
рус тилида
ёзилган “Қочқиннинг
ҳақ ва ҳуқуқлари”
ҳақидаги
китобчани
беришади. Бу
ўринда ҳамма қочқинлар
улардан
бундай
китобчани
ўзбек тилига
таржима қилиб
беришларини
илтимос қилишлари
керак.
Албатта
бирданига
улар бундай қитобчани
қила
олмайдилар
аммо
сизларни
талабингиз уларни
секин аста
шундай қилишга
мажбур қилади.
Энди айрим мўҳим
маслахатлар.
1нчи мўҳим
маслаҳат:
Энг
аввало ўз ҳақингизда
хотиржам ва
аниқ
сўзлашга ҳаракат
қилинг.
Асосий
эътиборни
нима учун
бошпана сўраб
келганингизга
қаратинг.
Камбағаллик,
ночорлик,
рекетерларнинг
шантажлари
ва
амалдорларнинг
зўравонликлари,
бедодлиги ва
порахўрликлари
устидан
нолиш, арз қилиш
ёрдам
бермайди - агар
сиз ана шунақа
бедодликлар
устидан ўз
юртингиздаги
барча давлат
тизимлари,
милиция ва
судларга ёрдам
сўраб
мурожаат қилмаган
бўлсангиз.
Буларнинг
талаби
Сиз
Ўзбекистоннинг
туман
судидан
бошлаб Олий
Судигача чиқиб
қилган арзларингиз
ҳеч қандай
натижа
бермаган
бўлса ва
буларни ага
ўша
ташкилотларнинг
жавоблари орқали
исбот қила
олсангиз ана
шу холдагина
Швеция Миграция
ташкилоти
сизни жиддий қабул
қилиши
мумкин.
Агар сиз
сиёсий ёки
диний қарашларингиз
учун таъқиб
ва тайзиқларга
дучор бўлган
бўлсангиз гу
нарсаларни исбот
қиладиган
бирор
хужжатлар
топакат қилинг.
Балки
интернетда
бу ҳақда
ёзилгандир
ёки айрим
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилувчи
ташкилотлар
сиз ҳақингизда
ёзгандир.
Улар қандай
муносабат қилишидан
қатьий назар
сиз энг
аввало ўз
юртингизда
давлатнинг ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи
барча
ташкилотларига
мурожаат қилган
бўлишингиз
керак. Ана
шундай
кейингина,
агар улардан
натижа чиқмаган
бўлса, ўз ҳужжатларингиз
билан буни
исботлаб
кейин чэт
элдан ёрдам
излашингиз
мумкин. Бу Ўзбекистондаги
умумий
вазиятни
билмаган ва
билишга қизиқмаган
швед
мулозимининг
барча қочқинларга
қўядиган
умумий бир
талабидир.
2нчи мўҳим
маслаҳат:
Таржимани
аниқ ва тўлиқ
бўлишини
талаб қилинг.
Кўпинча
шундай
бўладики, ҳали
швед тилини
3нчи синф
даражасида ҳам
ўрганмаган,
ўзбек тилини
эса фақат
6нчи синф
даражасида
биладиган
айрим “уддабуронлар”
таржимонлик
ишига кириб
олган бўлади.
Таржима
ишлари билан
шуғулланувчи
ташкилотлар
эса бу
нарсага панжа
орасидан қараб,
имкон борича
кўпроқ
одамни ишга
олишга ва
улар туфайли
ўзлари пул
ишлашга ҳаракат
қилишади.
Натижада бу
икки муттаҳам
ва бир ўта
талабчан
швед давлат
амалдорини
орасига
тушиб қолган
бечора қочқин
азият чекади,
унинг ўз
Аризасига
рад жавоби
олиши
эхтимоли
кучаяди.
Шу сабаб ҳар
бир қочқин ўз
ҳуқуқларидан
тўлиқ
фойдаланишни
билиши керак
ва билимли
таржимонни
талаб қилиши
керак. Агар
сиз
таржимонни
шведча гапларида
тутилиш,
ўзбекча
гапларида
эса қўпол
таржима, тез
тез учраб
турадиган
Тошкент ёки
бирор вилоят
шеваси ва
ўзбек тилини
бузиб
гапиришини сезсангиз
ва уни
тушунишга қийналсангиз,
у ҳолда сиз ҳеч
тортинмасдан
сўҳбатни
тўхтатинг ва
швед давлат
ходимига аниқ
ва равшан қилиб
“Мен
таржимондан
норозиман. У
аниқ таржима қила
олмаяпти. Шу
сабаб
таржимонни
ўзгартиришингизни
талааб қиламан”
денг.
Албатта
бу ҳолда ана
ўша саводсиз
таржимон
шумлик қилиши
ва сизни
гапларингизни
швед амалдорига
тўлиқ
етказмаслиги
мумкин. Шу
учун сўнгги
гаапларингизни
инглиз
тилида
айтганигиз
маьқул, у ҳолда
сиз “I am categorically dissatisfied with translation
quality” деб айтинг
ёки шу
сўзларни бир қоғозга
ёзиб амалдорга
топширинг.
Яна бир
бошқача йўл
тутсангиз ҳам
бўлади, яьни
сўҳбат
давомида
швед
амалдори сиз
айтган гапларни
протоколга
туширишига
эьтибор беринг.
Агар у сиз
айтган
гапларни
ёзиб бормаса
буни талаб қилинг.
Кейин сўҳбат
охирида у
протоколни
сизга битта
битта ўқиб
бериши, сиз
эса ҳамма
гапларингиз
тўғри
ёзилганини
тасдиқлашингиз
керак. Агар
сиз
протоколдан
хатолар
топсангиз, у ҳолда
қайта сўҳбат
ўтказилишини
талаб қилинг.
Чунки бу сўҳбат
давомида
таржимон кўплаб
хатоларга
йўл қўйган
бўлиши
мумкинлигини
айтинг.
Унутманг!
Билимсиз
таржимон
сизни тақдирингизни
ҳал қилиши
мумкин! Нотўғри
таржима сиз ҳақингизда
швед
амалдорида
нотўғри
таасурот ва
нотўғри
маьлумот қолдириши
ва демак
сизга рад
жавоби
келишига
замин
яратиши
мумкин.
3нчи мўҳим
маслаҳат:
Айрим ҳолларда,
қачонки қочоқ
ўз юртидан қочишга
сабаб бўлган
нарсаларни
айтганда Швециянинг
Миграция
ташкилоти
амалдори бу
сабабларга
унчалик ишонқирамаса
аммо
бирдагина
рад жавоби
бериб ҳатога
йўл қўйишни
истамаса у қочқинга
адвокат
ёрдами
таклиф қилиши
мумкин. Кейин
адвокат ва
билимли таржимон
ёрдамида
(ундай
таржимоннинг
номини бошқа,
сиздан
олдинроқ
келган қочқинлардан
сўраб ёзиб
олинг, кейин
швед амалдори
ва
адвокатингиздан
ана шу
тааржимонни
беришларини
илтимос қилинг!)
ўз ҳақингиздаги
ҳамма
гапларни
адвокатга
айтиб
берасиз. Адвокат
билан сўҳбатингиз
ўта муҳим.
Адвокат
сизнинг
ишингизни қанчалик
яхши ёза олса
сизнинг
ижобий жавоб
олишингиз
имконияти
шунчалик юқорироқ
бўлади.
4нчи
маслаҳат: Агар Сизнинг
Швециядан
бошпана сўраган Аризангизга
рад жавоби
келган бўлса, у ҳолда ўзингиз
ёки адвокатингиз
ёрдамида
Миграция
идорасига
Шикоят Аризаси ёзинг.
Имкон борича Ўзбекистондаги
ўз
аҳволингизни тўлароқ очиб берадиган
маьлумотлар
беринг.
Швеция ҳукумати асосан қуйидаги ҳолларга кўпроқ эьтибор беради:
1. Агар
сиз ва
сизнинг оила аьзоларингиз
дини, дунёқараши,
бирор партияга аьзолиги ва хукуматга
нисбатан
танқидий
фикрлари
учун Ўзбекистон
ҳокимиятининг турли органлари
томонидан
таьқиб қилинган ёки тайзиққа
олинган бўлса;
2. Агар
сизга нисбатан айрим шахслар
жиноий ҳаракатлар, рэкэт, қўрқитиш, пора талаб
қилиш ва
ҳар хил таҳдидлар
қилган бўлса
ва сиз
ундай одамлар устидан шикоят қилиб ҳокимият органларига
мурожаат
қилиб ҳам бирор
бир ёрдам
ололмаган ёки ўша
жиноятчи
одамлардан
ҳимоя қилинмаган бўлсангиз;
3. Агар
сизнинг миллатингиз
ёки келиб
чиқишингиз
сабаб сиз ҳар хил таьқиб
ва тайзиққа
дучор бўлган аммо ҳокимият
органлари
сизни ҳимоя қилмаган
бўлса;
Энг муҳим нарса - бу сиз айтган гапларни тасдиқлайдиган бирор бир далил ва исботлар келтирилган ҳужжатлардир!
Швеция хукумати вакиллари
қуруқ гапга
ишонмайдилар.
Шу учун
имкон қадар гапларингизни
тасдиқлайдиган
ҳужжатлар топишга ҳаракат қилинг, мас.,
милиса, прокурор, суднинг чақирув қоғозлари, ва ҳатто бирор одамнинг
сиз айтган
гапларни
тасдиқлайдиган
хати, Амнисти
Интернационал,
Хьюман Райтс Вотч
ёки бошқа
инсон ҳақларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар
ёки партияларнинг
сизни гапларингизни
тасдиқловчи
ҳужжатлари ва ҳоказолар.
Сиз 3 марта Швециянинг
турли ташкилотларига
бирин кетин (миграционверкетга,
миграционовердумстолга
ва провнингсенҳетга)
Шикоят қилишингиз мумкин.
Хар бир Шикоятга
рад жавоби
келгач навбатдаги(юқоридаги)сига яна
Шикоят ёзавериш керак.
3 марта
ҳам рад жавоби
келгач сизни Швециядан
чиқариб юбориш ҳақида қарор чиқади.
Аммо бу қарорни тўхтатиш мумкин. Бу учун
сиз уз
аҳволингизни
ва айтган
гапларингизни
тасдиқлайдиган
бирор бир янги
ҲУЖЖАТни Миграционверкетга
топширишингиз
кера!.
Бу аризани
оти (Inhabition)
Инҳабитион,
яьни Тўхтатиш
дейилади.
Агар Швециядаги
бирор расмий ташкилот сизга ёрдам
бера олмаса,
нихоят сиз энди
Амнисти
Интернационалнинг
швед бўлимига(http://amnesty.se/ ) ва
айни пайтда Европа Инсон Ҳақлари Судига мурожаат
қилинг. Унинг
адреси: http://www.echr.coe.int/ECHR/EN/Header/Applicants/Apply+to+the+Court/Application+form+online/ . Бу
электрон
Ариза. Уни тўғри
тўлдириб
жўнатгач
эртасигаёқ
унинг
интернетдан
ёзиб чиқариб
олиб , бир нусҳа
кўчириб
олинг. Кейин
эса асл
нусхасини имзолаб
Европа
Судига
жўнатинг. У Страсбургда
жойлашган.
Адреси ўша саҳифада
бор.
Уларнинг
иккаласига ҳам
ҳамма Аризаларингиз,
Шикоятларингиз
ва Рад
жавобларини
нусхаларини
жўнатиб, сизни Ўзбекистонга
мажбуран
жўнатсалар сиз қийноқларга солинишингиз
ва қамоққа олинишингиз
мумкинлигини
ёзиб, шулар
сабаб Швецияда бошпана олишга ёрдам беришларини
сўрашингиз
керак.
Бундай
Аризаларни
ёзиш тартиби
ва мўҳим
талабларини
мана бу ерда
ўрганинг:
Обращение в Европейский
Суд
Айрим
мисоллар: http://europeancourt.ru/2010/09/01/3323/
,
5нчи
маслаҳат: Агар
сизнинг
паспортингиз
бўлса ва
Швецияда
бирор иш
топган
бўлсангиз, у ҳолда
сизнинг
Яшашга
рухсат сўраб
берган Аризангизга
рад жавоби
берилгач, уни
ўрнига
Ишлашга
рухсат сўраб
янги Ариза
топширинг. Бу
ҳолда сиз
ижобий жавоб
олишингиз учун
иш
берувчидан
икки ҳужжат
олиб келинг:
Бири у ерда 6
ойдан бери ишлашингиз
ҳақида,
иккинчиси
яна бир йил у
ерда
ишлашингиз ҳақида
Контракт! Ва
камида 13000
крона маош
олишингиз
керак. Ана шу
талабларни
бажарган
одам бу ерда қолиб
ишлашга
Рухсат олиши
мумкин.
Агар Швецияда
қолишнинг
бирор қонуний
йўли ёрдам
бермаса у ҳолда
сўнrги чора
қолади. У ҳам бўлса шуки сиз
энди бу
ерда ноқонуний
яшаб юришга ҳаракат
қилишингиз
мумкин. Бу
масалада sweref.org ёки
caritas.se ташкилотларига
мурожаат
қилишингиз керак. Улар
сизни бу ерда
олиб қолишга
ёрдам
беришлари
мумкин аммо бу энди
норасмий
бўлади, яьни сизга
расмий ҳақ ва
ҳуқуқлар,
ҳужжатлар
берилмайди,
аммо бу
ташкилотлар
сизни энг зарур
нарсалар
билан таьмннлаб тура
оладилар.
Улар Одамийлик
ва Инсонпарварлик
ташкилотларидир.
Сизларга
бу
ишларингизда
омадлар
тилайман.
Ҳазратқул
Худойберди
2010 йил
8-ноябр
p.s.Бу
маслахатлар
нафақат
Швецияда
балки Европа
давлатларининг
бирортасида
бошпана
сўраб келган
барча қочқинларга
ҳам
тегишлидир
зеро Европа
давлатларида
қочқинлар ҳақидаги
қонунлар
деярли бир
хил.