ЙЎҚОЛСИН Жоҳил диктатор Каримов ва унинг террорист ҳокимлари!

 

Бугундан бошлаб ана шу Facebookda, Twitterda ва бошқа барча сайтларимизда жоҳил диктатор Каримовнинг жиноятчи, зўравон, маданиятсиз ва фуқароларга қарши турли туман тайзиқлар ўтказадиган барча ҳокимлари, милисалари, вазирлари ва бошқа зўравонларининг жиноий ҳатти ҳаракатларини бутун дунёга фош қилиб, шармандасини чиқариб борамиз.

 

Халқни эса бундай зўравонликларга қарши жим турмасдан дарҳол ана шу жиноятлар ҳақида бизга хабар беришларини илтимос қиламиз.

Токи бу аблаҳ зўравонларнинг исму шарифларини элу юрт олдида ва дунё жамоатчилиги олдида шармандаларини тортмас эканмиз улар ўз зўравонликларини бас қилмайдилар. Аммо бу курашнинг энг оддий ва натижаси сабр тоқат талаб қиладиган чидамли йўли.

Бу курашнинг кескинроқ ва самаралироқ йўллари эса бу Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қўшилиб ўз овозингизни биз билан бирга баралла айтиб ҳайқиришингиздир!

Ана шундагина Каримов бошлиқ Шоғоллар Тўдаси Халқ Ғазабидан қўрқишлари ва ортга чекинишлари мумкин. Ҳали инсоният тарихида Халқ Ғазабидан қўрқмаган ва бу ғазаб олдида таслим бўлмаган бирорта муттаҳам бўлмаган, бўлмайди ҳам!

Эсингизда бўлса, шоир Абдулҳамид Чўлпон шундай деб куйлаган эди:

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.

Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…

Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.

Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.

Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.

Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,

Кетсун унинг бошидаги кўланка.

Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,

Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,

Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,

Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик,

Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

 

Қуйида Жоҳил Диктатор Каримовнинг террорист ҳокимларидан бири ҳақида:

"Сурхондарё вилояти ҳокими Туроб Жўраевнинг қандай йиғилиш ўтказмасин,ҳатто селекторларда аëл киши ўтирадими, у одамга ҳеч қандай фарқи йўқ, онангни деб сўкишдан бошқа иши йўқ.Жуда қўпол.Йиғилишлар бўладиган бўлса¸ҳатто чиқариб демонстративно қилиб, уриб тепиб, жуда қаттиқ урганларига ўзимиз гувоҳ бўлганмиз" дейди исми сир қолишини сўраган музрободлик фермер. http://uzxalqharakati.com/archives/2527

Золимларга, зўравон ҳокимларга, қонунбузар амалдорларга қарши курашишнинг ягона йўли бу бир халқ, бир жону бир тан бўлиб уларга қарши курашга киришдир!

Агар ўз фуқаровий ҳақ ва ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишни истасангиз, ўз инсоний қадриятларингизни оёқ ости қилишга ҳеч кимга йўл бермайман десангиз бизга, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларига қўшиилинг!

Биз фақат биргаликда бу зўравонларни танобларини тортиб қўйишимиз ва мамлакатда тартиб-интизом ўрнатишимиз мумкин. Ҳамма нарса ўз қўлимизда!

Келди замон биродарлар курашмоқ керак!

Тонг отмоқда, уни бирга кутмоқлик керак!

Оналарнинг алласини ҳимоя қилиб,

Гўдакларнинг кулгисини эшитмоқ керак.

Бўлди етар, тегди жонга зўравонликлар!

Нокасларнинг ҳаракати, бу бедодликлар!

Бугун биз-ла қалқимоқда буюк оломон,

Бизинг мақсад адолатли, ҳам эркин замон!

ЙЎҚОЛСИН Жоҳил диктатор Каримов ва унинг террорист ҳокимлари!

 

 

Ҳазратқул Худойберди

2011.09.18