Диктатор
Каримовнинг
давлат
қотиллари
Мен
марҳумани Фасебоок
орқали
танир
эдим.Унинг
саҳифаси
ҳали ҳам бор
у ерда.
Фасебоок ўзи
ҳам билмаган
ҳолда, қайсидир
бир
кўринишда бу
ёш аёлнинг
ўлимига сабабчи
бўлди...
У
бугун ҳам ўзининг
у ердаги
саҳифасидан
жилмайиб турибди:
http://ru-ru.facebook.com/Gulsumxon
Мен
Гулсумойни
эсласам, шундай
ёш, беғубор, хаёли
орзу
умидларга
тўла ва
келажак
ташвишлари
билан банд бу
ёшгина
аёлнинг энди
орамизда йўқ
эканлигини
ўйласам юракларим
қонга тўлиб
кетади.
Уни
Андижон вилояти
милиция
Бошқармасида
сўроққа
тутган иблислар
ўлдиришди.
Чегара
билмас
зўравонликни
ўзларининг
асосий
қуролларига
айлантирган Каримов
ва унинг
малай иблисларида
на инсоний
мағрурлик, на
мардлик, на
виждону на
юрак бор.
Погон
тақиб олиб
ўзларини ҳар
нарсага қодир
деб
ҳисоблайдиган
бу
инсонларнинг
тафаккурини
тушуниш жуда
қийин. Бу иблислар
мен Фасебоок
орқали танишган
бу ёшгина
аёлдан у
Фасебоок
орқали
танишган Ўзбекистон
Ҳалқ
Ҳаракати
раҳбарларидан
айримларини
ўлдиришни талаб
қилишган
экан. Бу
гапларни у
ёзиб
қолдирган
хатдан билдик.
Бугун
биз, Фасебоок
орқали бу аёл
билан
танишган барча
инсонлар,
қайсидир бир
даражада ана
шу аёлнинг
эрта хазон
бўлган умри
учун
жавобгармиз!
4
кун давомида Гулсумой
Абдужалиловани
сўроққа
тутган ва қийнаган
Андижон
вилояти
Милиция
Бошқармасида
ишлайдиган
милисалар ва
терговчиларнинг
нима
сабабдан бу аёлни
ушлашгани,
нимага уни
оғир қийноқлар
билан
сўроқларга
тутганларини
қонуний нўқтаи
назардан тушунишни
имкони йўқ. Чунки
қонун нўқтаи
назардан
Гулсумойни
сўроққа тутишга
сабаб
бўладиган
бирор нарсани
ўзи йўқ.
Унинг
Германиядаги
бир билим
даргоҳида
ўқиши
қонунга зид эмас,
бўлмаса унга
у ерга бориб
ўқишга рухсат
беришмас эди.
Таьтилга
келган
Гулсумойни уйига
нима
сабабдан
милисалар югуриб
келишди?
Буни
тушуниш учун биздан
қонун
доирасида эмас,
балки
Каримов ва
унинг малай милисалари
ўйлайдиган
паст
даражага
тушиб фикрлаш
талаб
қилинади.
Ана
шундай
даражага
тушиб ўйлай
бошласак ҳамма
нарса тезда
равшан
бўлади:
Гулсумой Абдужалилова
ва унга ўхшаб
чет элларда
ўқиётган
барча
Ўзбекистон
фуқаролари
Ўзбекистон
Миллий Хавфсизлик
Хизмати ва
Ўзбекистон
Ички Ишлар
Вазирлигининг
руйхатига
тушадилар.
Шундан
сўнг
уларнинг чет
элдаги ҳаёти,
ўқишлари ва
ишлари кузатиб
борилади.
Бундан
бехабар
кўплаб ёшлар табиий
равишда янги ҳаёт
қучоғига
шўнғиб
кетадилар,
озодлик ва
эркинлик
нима
эканлигини, чет
элларда инсон
ҳуқуқлари
қай даражада
мўҳим
эканлигини англаб
ета
бошлайдилар
ва ўзлари ҳам
жуда тезда
ана шу
эркинлардан
баҳраманд
бўлиб, кечагина
тарк этган
юртларидаги
умумий
вазият бу озод
ва эркин
жамиятлардаги
умумий
вазиятдан
нақадар
катта фарқ
қилишини
тушуна
бошлайдилар.
Айнан
ана шу нарса,
яъни
ёшларнинг
чет эллардаги
эркин ва озод
жамиятнинг
барча ижобий
тарафларини
ўрганишлари
Ўзбекистон
Ҳукумати
ёмон кўрадиган
нарсадир. Аммо
улар чет
элларда
ўқиётган
ёшларни ҳар
бир қадамию
улар
ўқиётган
китоб, улар
ташриф буюраётган
замонавий
ахборот
каналлари(ТВ,
Радио,
Интернет, китоблар,
газета ва
журналлар)ни
тўсиб қўя
олмайдилар.
Бундай
ишларни улар
фақат
Ўзбекистонда
амалга
оширишлари
мумкин.
(Сўнгги
маълумотларга
қараганда
Ўзбекистон
бугун жаҳондаги
Интернет
душманлари
ичида энг
ёмон
давлатлар
рўйхатига тушибди).
Шундай
бўлгач чет элларда
ўқиётган ёшлар
турли туман
интернет
саҳифаларига
кириб, бу
ерларда
яшаётган
бошқа
ўзбекистонликлар
билан танишиш
имкониятига
эга бўлмоқдалар.
Айниқса,
ахборот олиш
ва тарқатиш
эркинлиги
энг кучли
эркинликлардан
бири бўлган
Ғарб давлатларида
бугун бошқа
инсонларни
топиш ва дўстлаашиш
жуда осон
бўлиб қолган.
Фасебоок,
Твиттер,
Живой Журнал,
Одноклассники
каби ўнлаб
интернет
саҳифаларида
миллиардлаб
инсонлар
ўзаро
дўстлашиб,
турли соҳаларда
ҳамкорлик
қилиб,
айримлари
эса ўзларига умрбод
дўст, рафиқ
ва рафиқа ва
ҳатто
йўқолган
қариндош
уруғлари ва
эски
қадрдонларини
топмоқдалар.
Айни
пайтда
оммавий
ахборот
воситаларининг
эркинлиги бу
ердаги барча
ташкилотларга
ўз интернет
саҳиифаларини
очишга ва
улар ёрдамида
янги аъзолар
топиш, улар
билан бутун
дунё бўйлаб
алоқалар
ўрнатиш
имкониятларига
эгалар. Бугунги
интернет олами
мавжуд давр
ва замоннни
остин устун
қилиб
юборган буюк
бир кашфиёт
эканлигини
ҳамма тан
олади.
Аммо
афсуски,
интернет
олами таклиф
қилган эркинликларни
Каримов каби
диктаторлар
ҳукмрон бўлган
давлатларнинг
ҳокимиятлари
суистеъмол
қилиб, ундан
ўз
манфаатлари
йўлида фойдаланмоқдалар.Улар
Интернет,
Емайл, Скайп,
Мобил
телефон каби
хизматлардан
инсонларни
кузатиш,
уларнинг шахсий
ҳаётлари ва жамоат
ишларига аралашиш,
истаган пайтда
уларни
қаерда
эканликларини
аниқлаш
билан шуғулланмоқдалар.
Ана шундай
кузатувлар
учун
диктатуралар
миллиардлаб
доллар
пулларни сарф
қилмоқдалар.
Бундай
кузатувлардан
асосий
мақсад, бу улар
кузатувига
тушган
одамларнинг
фаолиятида
улар эгаллаб
турган
ҳокимиятларига
қандайдир
бир ўта кичик
кўринишда бўлсин
танқидий
қараш
борлигини
аниқлаш ва
шундай нарса
аниқланганда
дарҳол чора
кўришдир.
Барча диктатуралар
АҚШниинг
собиқ
президенти, Халқаро
Амнистия ташкилоти
«уруш
жиноятчиси»
деб эълон
қилган Ж.Буш
ишлаб чиққан
кураш
услубини,
яъни потенсиал
душманни енгиш
учун уни олдиндан
зарарсизлантириш
услубини
қўлламоқдалар.
Оддийроқ
қилиб
айтадиган
бўлсак, бу
жиноий фалсафага
асосан истаган
одамни
истаган
жойда тутиб,
уни қамоққа
солиш ва
кейин уни «Сен
фалон ишни
режалаштирган
эдинг» деб
айблашга
асосланган. Яъни,
бу фалсафага
асосан, агар
сизни кўчада
шошиб
кетаётган бир
одам
бехосдан туртиб
ўтиб кетса ва
кечирим
сўрамаса, ва
шунда сиз
жаҳл билан «Хаҳ
шу
кетишингда
қоқилиб ўл
иблис!» деган
фикрни хаёлингиздан
ўтказишингизни
ўзиёқ сизни
потенсиал
айбдорга чиқариш
учун етарлидир.
Агар
сиз турли
туман интернет
саҳифаларга
кириб
масалан «Пентагон»,
FBI, CIA каби
сўзларни google.com-да изласангиз
ва кейин ўша
ташкилотларни
интертнет
саҳифаларини
қизиқиб титкиласангиз,
шунинг ўзиёқ
сизни АҚШ
махфий хизмат
ходимлари
назарига
тушишингизга
асос бўла
олар эди
муттаҳам Буш
ҳокимиятда
бўлган
пайтларда.
Энди
Каримов каби
диктаторлар
ҳукмрон ва
қонунлар умуман
ҳурмат
қилинмайдиган
давлатларда
аҳвол қанақа
бўлишини
тасаввур
қилиш қийин
эмас.
Каримов,
Иноятов,
Матлюбовлар
учун бугун
Ўзбекистоннинг
ҳар бир фуқароси
потенсиал
душман
даражасидадир.
Бугун
Ўзбекистоннинг
барча фуқаролари
Каримов Жиноий
тўдаси томонидан
махсус
белгиланган турли
хавфсизлик
даражаларига
солинган.
Масалан Демократик
ёки исломий Мухолифат
раҳбарлари
ва фаоллари энг
хавфлилар
бўлмиш 1нчи
даражада.
2нчи даражада
диндорлар.
3нчи даражада
инсон
ҳуқуқлари
курашчилари
ва эркин
фикрловчи журналистлар,
4нчи даражада
юқоридагиларнинг
қариндош уруғлари,
5нчи даражада
чет элларда
яшаётган,
ишлаётган ёки
ўқиётган барча
ўзбекистонликлар.
Ҳукумат
учун ўзининг
1нчи даражали
рақибларига
қарши курашиш
осон эмас,
чунки
уларнинг
кўпчилиги,
масалан
демократик
мухолифат
вакиллари демократик
давлатларнинг
қонунлари
ҳимоясидалар.
Исломий
мухолифат
эса ўзини ўзи
қурол кучи
билан ҳимоя
қилиш
қудратига
эга, ундан ташқари
уларни улар
яшаб турган
худудлардаги
ҳамкор
ташилотлар
ҳам ҳимоя
қиладилар(гап
бу ерда
қуролли
диниий
мухоифат
ҳақида
кетаяпти).
Демократик
мухофат
вакилларининг
ҳимояланиш
даражаси уларнинг
қайси
давлатларда
яшашларига
боғлиқ.
Масалан
ғарбий
Европада
уларнинг
ҳимояси энг
кучли ва
Россия каби
собиқ совет
республикаларида
эса энг ёмон.
Шу
сабабдан
Ўзбекистон
демократик
мухолифати
вакиллари
кўпинча
айнан Россияда
энг кўп
ҳужумларга
дучор
бўладилар,
чунки
Россияда
Каримовнинг
айғоқчилари, давлат
қотиллари
ёки улар ёллаган
қотиллар СНГ
ва айниқса
Россияда бемалол
ўзларининг
қабиҳ
жиноятларини
амалга ошира
оладилар.
Бунга сўнгги
мисоллар ўтган
бир неча ой
ичида
Ўзбекистон
Халқ Ҳаракати
асосчиларидан
бири бўлган Фуад
Рўстамхўжаевни
Ивановода
ўлдириб
кетилиши, Марказий
Осиёда инсон
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш
ва Мемориал
ташкилотларининг
фаоли Баҳром
Ҳамроевни
Москвада
қаттиқ
калтаклаб
кетилишидир.
Энди
марҳума синглимиз
Гулсумойга
қайтадиган
бўлсак, у ҳам
кўпчилик
ёшлар каби
тезда
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
ҳақида эшитди
ва Фасебоок
орқали
Ҳаракатнинг
30дан ошиқ
фаоллари
билан,
жумладан мен
билан ҳам
дўстлашди.
Шу
нарсанинг
ўзиёқ
Гулсумойни
давлатга қарши
фаолият
юритганда
айблашга
етарли асос бўлди
Андижон
вилояти
милиция
бошқармасида
ўтирган,
погон таққан давлат
жиноятчилари
учун.
Қандай
қилиб бир
инсонни
сиёсий
фаолиятда
айблаш мумкин
агар у бундай
сиёсий
фаолиятга
умуман аралашмаган
бўлса ва ФАҚАТ
сиёсий фаолият
юритаётган
ташкилотлар
билан қизиққан
бўлса холос?
Ахир
қонунбилмас
сиздек
милисаларга
инсонларнинг
нималарга
қизиқишини
чеклаш каби
ҳуқуқлар
берилмаганку!
Погонни
тақиб олиб
ғўддайиб
юргандан кўра
ҳеч бўлмаса
бир йилда бир
марта қўлларингга
Ўзбекистон
Конституциясининг
бирор
моддасини
очиб ўқисаларинг
бўлмайдими
мунофиқлар!
Бу
Конституция
фақат
кўчадаги ўз
ҳуқуқларини
талаб
қилаётган
инсон
ҳуқуқлари курашчилари
ва уларнинг
ҳимоясидааги
фуқарллар
учунгина
ёзилгани йўқ,
балки
биринчи
навбатда
Ўзбекистон
фуқароларини
ҳақ ва
ҳуқуқларини
қонун
томонидан
ҳимоя қилиши
асосий
вазифаси бўлган
Ўзбекистон
Ички ишлар
вазирлиги,
Ўзбекистон
Миллий
Хавфсизлик
Хизмати ходимларининг
энг
каттасидан
тортиб энг
кичикларидан
иборат сал
кам бир
миллионли
миршаблар
учун ёзилган.
Қачон сенларнинг
раҳбарларинг
эрталабки
тўпланишларда
фуқароларнинг
ҳақ ва
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш
ҳақида
гаапирганлар?
Андижон
вилояти
милиция
Бошқармасининг
қайси ахмоқ,
миясини еб
қўйган полковниги,
генерали ёки
майорини
калласига
келди оддийгина
бир содда
талаба
бўлган
Гулсумойни
ҳибсга олиш
ҳақида
буйруқ бериш?
Агар
у Германияда
ўқиб юрган
бўлса, шуни
ўзиёқ ундан гумонсирашга
етарли асос
бўла оладими?
Агар чет
элларда ўқиётган
барча талабалардан
шўбҳаланадиган
бўлсанглар,
нега уларга у
ерларда
ўқишга рухсат
бериб
қўйибсизлар?
Нега
интернет
орқали
Ўзбекистон
демократик
мухолифати
билан
қизиқаётган
ёшлар сизлар
учун
мўлжалга
олинадиган «обьект»ларга
айланмоқдалар?
Қайси
Ўзбекистон демократик
мухолифатига
тегишли ташкилотнинг
қайси
ҳужжатида
Ўзбекистон
қонунларига
зид
келадиган
бирор бир сўз
бор? Жавоб
беринг бу
саволларга!
Ёки
сизларнинг
барчаларингиз
кўрнамак,
саводсиз ва бефаросатмисизлар?
Агар
сизларнинг
раҳбарларингиз
шундайин бефаросат
ва мунофиқ
бўлсалар,
сиз, уларнинг
ҳар
қандай
топшириғини
бажаришга
зириллааб югурадиганлар
аввал бир
дақиқа
бўлсин
тўхтаб ўйлаб
кўрмайсизларми,
аввал
топшириқни
мағзини
тушунишга
уриниб кўрмайсизлари?
Қайси
аҳмоқ
полковник
ёки
генерални
хумкалласига
келди Гулсумойдан
Ўзбекистон
халқ
ҳаракати
раҳбарларидан
айримларини
ўлдиришда ҳамкорлик
қилишни
талаб қилиш
ғояси?
Нима
учун умуман
бу одамларни
ўлдириш керак?
Агар улар
Ўзбекистонда
АДОЛАТ, ҲАҚИҚАТ,
ОЗОДЛИК ЎРНАТИЛСИН,
ФУҚАРОЛАРНИНГ
БАРЧА ҲАҚ ВА
ҲУҚУҚЛАРИ
ҲУРМАТ
ҚИЛИНСИН деб
талаблар
билан
чиқаётган
бўлсалар, бу
талабларнинг
қайси
бирлари
жиноий талаблар?
Қандай
қилиб бир
ожизгина, ёш
талаба аёлдан
бутун бошли
бир катта
ташкилотнинг
раҳбарларини
ўлдиришни
талаб қилиш
мумкин?
Қандай
қилиб у аёлни
»Агар бизга хўп
деб кейин эса
бизнинг айтганларимизни
қилмасанг,
биз сени ота
онангни
ўлдирамиз»
деб қўрқитиш
мумкин?
Нима
бало,
ҳаммаларинг
эслариингни
еб қўйганмисизлар???
Мен
сен муттаҳамларни
тушунааман.
Сенларни бирорталарингда
ахмоқона
фикрларни
айтаётган
бошлиққа
қарши
гапириш учун
на шижоат, на
жасурлик бор!
Сенлар ундан
кўра бошлиқ
айтган
ахмоқона ва
жиноий
бўйруқни
икки карра
зўрроқ қилиб
бажаришга ва
ана шундай йўллар
билан аҳмоқ
рахбарни
хурсанд
қилиб, берилган
буйруқ
жиноий эканлигини
тушунсангларда
хужайиннинг кўнглини
топишга, унга
яхши кўринишга
ва шундай
йўллар билан
ўзларингга тузукроқ
мансаблар
олишни
ўйлайсанлар
холос!
Хўш,
нозиккина
Гулсумой
қандоқ қилиб
бир неча
забардаст
эркакларни
ўлдириши
мумкин эди?
Агар
сизлар унга
кучли
заҳарлар
бериб, кейин унинг
Ҳаракат
раҳбарлари қатнашаётган
учрашувга
бориб, уларни
ўша ерда
заҳарлашни
ўргатишни
режалаган
бўлсанглар,
наҳотки шу
йўллар билан
бутун бошли
катта бир Ҳаракатнинг
фаолиятини
тўхтатиш
мумкин деб
ўйлаган
бўлсанглар?
Ахир сенларнинг
хом
каллаларингга
«буларни бир,
иккитасини
ўлдиргандан
сўнг уларни
ўрнига бошқалари
келиши
мумкин» деган
фикр
келмадими?
Каримовнинг
давлат
қотиллари
ёки у
ёллаган қотиллар
Ивановода
Ўзбекистон
Халқ
Ҳаракати
асосчиларидан
бири бўлган
Фуад Рўстамхўжаевни
ўлдирдилар. У
айни пайтда
Россия ва
Ўзбекистон фуқароси
эди.
Ўзбекистон
жиноий
ҳукуматини
Ҳаракатнинг
кучланаётгани,
жумладан
унинг Россия
ҳудудларида
ривожланаётгани
ташвишга
солди. Бирини
ўлдиришди,
иккинчисини
ўлимга
мажбур қилишди,
учинчисини
изидан пойлаб
юришибди,
тўртинчисини
кузатишмоқда,
бешинчисини
телефонини
тинглашмоқда,
олтинчисини
ёнига ўзларининг
агентларини
киритишмоқда.
Бу
шумликларни
англамаганлар
эса ҳам ўз,
ҳам ўзгалар
ҳаётларини
хавф хатар
остига
қўймоқдалар...
Аммо
Каримов ва
унинг жиноий
Тўдаси бир
нарса ҳақида
яхшилаб
ўйлаб кўришлари
ва шуларни
ёдда
сақлашлари
керак: Қонхўр
Қаддофий Каримовдан
ўн карра
кучлироқ эди.
Аммо у итдек,
ғазабга
минган буюк оломоннинг
қўлида тилка
пораси чиқиб
ўлдирилди. Бугун
Суриянинг
қонхўр диктатори
Башар Асад
ҳам бир
пайтлар
Қаддофий
қилганидек,
ҳар ҳафта
ўнлаб
инсонларни
ўлдирмоқда.
Аммо у ҳам
худди
Қаддофийдек
ўлиб кетиши аниқ.
Чунки халқни
эзиб келган барча
қаттол рахбарлар
ва уларнинг
хизматкорларининг
қисмати ҳамиша
ана шундай
фожеали
тугайди ва
тугамоқда.
Каримов
ҳам бир куни
келиб худди
Қаддофийдек
ўз ажалини
топади. Аммо
сизлар нима
қиласизлар
ўшанда Андижон
вилояти
милиция
бошқармасида
ўтириб олиб,
Гулсумойдек
содда ва
бегуноҳ бир
аёлнинг умрига
зомин бўлган
ғаламислар?!
Уят
сенларга
Андижон
вилояти
милиция бошқармасининг
жаноб
офицерлари!
Сизлар
бир бегуноҳ
аёлга у
демократик
мухолифат
вакиллари
билан танишгани
учунгина қўл
кўтардинглар!
У
Германияда
ўқир, у
ердаги
озодлик
ҳаволаридан
баҳраманд
бўлиб,
эркинлик, адолат,
келажакда
Ўзбекистонда
ҳам ана
шундай
дориломон
замонлар
келиши
ҳақида орзу
умидлар билан
яшаётган
ёшгина аёл эди.
Фақатгина
ана шундай
орзу умидлар
қилгани учунгина
сенлар уни
жонига қасд
қилдинглар!
Қани
энди
сенлардаги
офицерлик
ғурури?
Қани
энди
сенлардаги
эркаклик юзи?
Қани
энди
сенлардаги
ИНСОН деган
ном?
Қандоқ
қилиб сизларни
офицер дейиш
мумкин?
Қандоқ
қилиб сизларни
эркак дейиш
мумкин?
Қандоқ
қилиб сизларни
умуман ИНСОН
деб аташ
мумкин?
Барча
қонунбузар Ўзбекистон
милисаларига
УЯТ!
Барча
қонунбузар Ўзбекистон
Ички ишлар
вазирлиги
ходимларига УЯТ!
Барча
қонунбузар Ўзбекистон
Миллий
Хавфсизлик
ходимларига
УЯТ!
Барча
қонунбузар Ўзбекистон
Адлия
вазирлиги
ходимларига
УЯТ!
Барча
қонунбузар Ўзбекистон
Бош
Прокуратураси
ходимларига
УЯТ!
Барча
қонунбузар Андижон
вилояти
милиция
Бошқармаси
ходимларига
УЯТ!
Сизларнинг
барчаларингизнинг
қадр
қийматларингиз
Гулсумойнинг
сизлар тўккан
бир томчи
қонига ҳам
тенг
келмайди!
Сизлар
ўзларингча
яна бир
душманни йўқотдик
деб
ўйлайсизлар.
Аслида
эса сизлар
ўзларингга
қарши яна
минглаб
фуқароларни
душман
қилдинглар!
Кун
ўтган ва
сизлар
қилаётган
жиноятлар сони
ошган сайин халқ
ичидаги
сизларга қарши
бўлаётганлар
ва сизларни
ўтирган курсиларингдан
ағдариш
вақти келди
деб
ҳисоблайдиганлар
сони борган
сари ошиб бораверади!
Чунки
сизларнинг
бирорталарингни
бу курсиларни
ва юқори
мансабларни эгаллаб
ўтиришга
маънавий ҳуқуқларинг
йўқ!
Сенларга
нафақат
давлат
идораларидаги
мўҳим
вазифаларни
балки оддий
пода боқишни
ҳам ишониб
топшириш
мумкин эмас.
Чунки
сенлар ўша бечора
ҳайвонларни
ҳам хору зор
қиласизлар!
Сизларнинг
барчаларингиз
ўзларингни
қонхўр
раҳбарларинг
бўлмиш
Каримов каби
қонхўрлар
тўдасига
айланиб
қолдинглар!
Энди
сизлар бирор
кун бирор
мўмин
мусулмон, бегуноҳ
фуқарони
қийнамасдан яшай
олмайдиган
одамсифат
мавжудотларга
айланиб бўлдинглар!
Энди
ўзларинг
ўйлаб
кўринглар:
Сизларни шу
пайтгача қилган
ва қилаётган
ишларинг
учун кечириб
бўладими?
Сиздек
одамларга қулоқ
солиш лозимми?
Сиздек
одамлар
билан қўл
бериб
кўришиш
тўғрими?
ЙЎҚ!
Сенлар ҳурмат
қилишга
арзимайдиган
одамларсиз.
Сенлар
ҳатто сенлар
томонга
ўгирилиб
қарашга
арзимайдиган
махлуқлар
тўдасисизлар!
Мен
бир нарсага
ишонаман:
Аллоҳ таоло барибир
сенлардек
золимларни,
Гулсумойнинг
кўзларидан
ёшлар
оқизган
сенлардек
қонхўрларни
албатта
жазолайди.
Илоҳим
Аллоҳим Гулсумойнинг
гуноҳларини
кечирсин, унга
жаннатнинг
тўридан жой
ато этсин.
Илоҳим
Аллоҳим
Гулсумойни
жонига қасд
қилганларни
паст қилсин,
уларга
ўзининг энг
олий
жазоларини
берсин!
Ҳазраткул
Худойберди
2011-12-06