Ўзбекистон
Халқ Ҳаракати
Стратегик
тадқиқотлар
бўлими
АКТУАЛ
МАВЗУ: Uz ва US
ўртасидаги
кучайиб
бораётган
алоқалар ва
уларнинг
Ўзбекистон
ва региондаги
ижтимоий
–сиёсий
вазиятга
таьсири ҳақида
Иккинчи
қисм: Бу
муносабатларнинг
Ўзбекистон
ва
региондаги
умумий
ижтимоий –сиёсий
вазиятга
таъсири ҳақидаги
фикр ва мулоҳазалар
Мақоланинг
биринчи
қисмида АҚШнинг
Марказий
Осиёдаги ҳамкорлари
ва улар билан
муносабатлари
ҳақида сўз
юритилган
эди.
Хўш,
бу
муносабатлар
Ўзбекистон
ва Марказий Осиёга
қандай
таьсир
кўрсатиши
мумкин? Бу
муносабатлар
энг аввало
Ислом
Каримовнинг
сиёсий мавқеини
ҳам мамлакат
ичида, ҳам
регионда ва ҳатто
дунё миқёсида
мустаҳкамламоқда.
Ўз
давлат
сиёсатини
кўпинча АҚШга
қараб юргизадиган,
АҚШ давлат
сиёсатидан
андоза
оладиган ва у
билан мустаҳкам
алоқалар
ўрнатган
барча
давлатлар -
Буюк Британия,
Австралия,
Япония,
Исроил,
Жанубий Корея
ва АҚШ
давлати
бошчилик қилиб
келаётган Ҳарбий
Коалицияга
кирадиган 54
давлатнинг ҳар
бири (улардан
фақат
40тасини
номлари мана бу
ерда
келтирилган: http://en.wikipedia.org/wiki/Multi-National_Force_%E2%80%93_Iraq
) энди ўз
сиёсатларини
Ўзбекистон
режимини қўллаб
қўвватлашга қаратишга
мажбур бўладилар.
Агар Европа Иттифоқига
аъзо
давлатлардан
15таси ана шу
Коалицияга
киришини ҳисобга
олсак, ўз
ўзидан
маълумки ЕИ ҳам
Каримов
режимини қўллашда
давом
этаверади. Шу
сабабдан
ЕИнинг бош
комиссари/ҳукумат
бошлиғи Жозе
Баррозо
кўплаб халқаро
инсон ҳуқуқлари
ташкилотлари
ва ҳатто
айрим ЕИ
депутатлари қаршилигига
қарамай йил
бошида
Каримовни қабул
қилди.
Дастлабки
аччиқ хулоса
шундан
иборатки,
аслан ноқонуний
равишда ҳокимиятни
эгаллаб
турган Ислом
Каримов ва у
тузган
Ўзбекистон Ҳукуматини
дунёнинг 54
давлати очиқ қўллаб
қўвватлайди.
Бу қўллаш фақат
бир нарсага-ана
шу 54
давлатнинг
умумий
манфаатларини
қондиришга
асосланган
холос. Бу
давлатларга
улар
регионда
олиб
бораётган
уруш ва улар
бу ерда олиб
бораётган сиёсатни
қўллайдиган
бир ҳукумат
бўлса
бўлгани,
унинг қанақа ҳукумат
эканлиги эса уларни
қизиқтирмайди.
Каримовнинг
жинояткорона
ҳатти ҳаракатлари
ўз халқига қаратилгани
учун улар бу
ишни
“Ўзбекистоннинг
ички ишлари “
деб ҳисоблашади.
Агар
эртага
вазият
тўсатдан ағдар
тўнтар бўлиб
кетса ва
Каримов йўқ
қилиниб (унга
қарши
суиқасд
эҳтимоли бор
ва бу ишни
ташқи кучлар,
мас., Толибон кучлари
ҳам, ёки ички
кучлар, мас.,
Миллий
Хавфсизлик
хизмати ҳам уюштириши
мумкин)унинг режими
ўрнига
Ўзбекистон ҳукуматини
Аҳмад
Тошхўжаев
деган одам
бошлиқ бир
гуруҳ
эгаллаб олса,
АҚШ бошлиқ
Коалиция ана
шу янги ҳукумат
билан ҳам дарҳол
алоқалар
ўрнатишга
интилади.
Чунки
Коалициянинг
асосий мақсади
региондаги
ўз
муаммоларини
ҳал қилиш,
уларни қандай
қилиб, ким
билан ҳамкорликда
қилиш эса
иккинчи
масала.
Айни
вазият Ливия
мисолида
жуда аниқ
кўринди.
Бундан бор йўғи
ярим йил
олдин Италия,
Буюк
Британия, АҚШ,
Швеция ва бошқа
давлатларнинг
раҳбарлари Қаддофи
билан қучоқ
очиб кўришар
эдилар,
уларнинг
Махфий
хизмат
кучлари эса
Муаммар Қаддофийнинг
талабига
биноан ана шу
давлатларда
сиёсий қочоқ
сифатида
яшаётган
барча мусулмонлар
руйхатини
Ливия Махфий
хизмат
кучларига
берган эдилар.
Бугун эса ана
шу
давлатларнинг
ҳарбийлари
эса уларнинг
Махфий кучлари
сотган
одамлар
билан ҳамкорлик
қилиб Қаддофийнинг
қолган қутган
қўшинларига қарши
биргаликда
курашмоқдалар.
Айни
вазият
Ўзбекистон
мисолида ҳам
бўлаётганига
шак шўбҳа йўқ.
Бугун ғарб
давлатларининг
махфий
хизмат
кучлари
бўлмиш CIA(АҚШ),
MI5(Буюк Британия),
Mossad (Исроил), SÄPO
(Швеция), Bundesnachrichtendienst (BND,
Германия)
Ислом
Каримов
режими
талабига
биноан уларнинг
давлатларидан
БМТ ёрдамида,
махсус квота
асосида
сиёсий қочоқлик
мақомини
олган барча
инсонларни,
биринчи навбатда
мусулмонларнинг
руйхатини,
улар қандай
фаолият олиб
бораётганлари
ҳақида тўла
тўкис
маълумот
бериб бормоқдалар(шахсан
мени ва Ҳайитбой
Қўзиевни
Швеция
Хавфсизлик
хизмати(SÄPO)
ходимлари
ана шу масала
бўйича
сўроққа
тутишган.
Мендан
Обидхон қори
ва Муҳамммад
Солиҳ ҳақида
маълумотлар
сўрашган,
улар қанақа
одамлар,
Толибон
билан алоқаси
борми деб қизиқишган.
Мен уларни
иккаласи ҳақида
ҳам ижобий
фикрлар
билдирганман.
Аммо Ҳ.Қўзиев
нималар деб
жавоб
бергани
менга қоронғу.
Ана шу
масалалар
бўйича бошқа
одамлар ҳам
сўроққа
тутилаётганига
мени шўбҳам
йўқ. Аммо
улар ичида
кимлардир SÄPO
билан ҳамкорлик
қилиб ўз
ватандошларига
қарши туҳматлар
қилаётгани
аниқ).
Бу
давлатлар ўз
манфаатлари
йўлида Каримов
режими билан
токи у ағдарилмагунча
ҳамкорлик қилаверадилар.
Аммо
Ўзбекистондаги
ички сиёсий
вазият
ўзгара
бошласа улар
аввалига
кутиш
позициясига
ўтишади. Агар
халқ оёққа қалқиб
Каримов
режимига қарши
бутун
мамлакат
бўйлаб
кўтарилса, у ҳолда
Каримов
режимининг ғарбдаги
бугунги
дўстлари
эртага унинг
душманларига
айланишлари
аниқ. Бу
гапни уларнинг
Миср, Ливия,
Тунис каби
давлатларнинг
янги ҳукуматлари
билан ва ҳатто
қўзғолончилар
билан тезда яқин
алоқалар
ўрнатганлари
ва улар билан
яқин ҳамкорликда
ишлаётганларидан
кўриш мумкин.
Шунинг
учун Каримов
режими
ўзининг Ғарбдаги
иттифоқчиларига
кўп ҳам
ишонмайди. Бу
режим
астойдил
ишонадиган
давлатлар,
аниқроғи ҳокимиятлар
жуда ҳам кам.
Улардан энг
кучлиси бу
Хитойдир. Россия
ҳукумати ҳам
панд бериши
мумкин аммо
Хитой ҳамиша
Каримовни қўллашга
ва шу йўллар
билан
ўзининг
региондаги
етакчилигини
исбот қилишга
уриниши
мумкин. Аммо
Хитой ва
Ўзбекистон
ўртасидаги
муносабатлар
ҳақидаги алоҳида
тадқиқотлар
вақти келиб матбуотда
эълон қилинади.
Энди
бир-икки оғиз
сўз АҚШнинг
региондаги
ижтимоий
–сиёсий
вазиятга
таьсири ҳақида.
Бу
таъсирнинг
асосий ўқи
бугунги
кунда Афғонистонга
қаратилган.
Чунки бугун
дунёда АҚШ
давлати
сиёсатига қарши
очиқ уруш
эълон қилган икки
кучдан бири
бу Афғонистоннинг
собиқ ҳукуматини
ташкил қилган
Толибон
кучларидир.
Иккинчиси
эса Ал Қоида
ташкилотидир.
Толибон
ҳукумати
айнан АҚШ
томонидан ағдарилди
ва бугун бу ҳаракатнинг
барча
аъзолари халқаро
терроризмда
айбланмоқдалар.
Аммо айни
пайтда, узоқ
йиллик уруш
сезиларли
натижа
беравермагач,
АҚШ ва
Коалицияга
кирувчи
айрим
давлатларнинг
аввало
махфий
кучлар раҳбарлари,
кейинроқ эса
сиёсий раҳбарлари
ҳам Толибон
кучлари
билан
музокаралар
бошлашга бир
неча бор
уриндилар.
Афсуски
бошқа бир
учинчи
кучлар бу
ишларга
аралашиб, уни
барбод қилишга
эришдилар.
Бир неча ҳафта
бурун бундай
музокаралар
жиддий
натижалаарга
олиб
боришидан
чўчиган ана
ўша номаълум
кучлар Афғонистон
Ҳукумати
номидан
Тинчлик
музокараларига
бошчилик
қилаётган
Бурҳониддин
Раббонийни
ўлдирдилар
ва шундан
сўнг
музокаралар дарҳол
тўхтатилди. Шахсан
менинг
фикримча бу
ерда яна ўша Ёвўз Халқага
оид кучлар(қурол
яроғ
яратувчи,
ишлаб чиқарувчи
ва улар
савдоси
билан шуғулланувчи,
сиёсатчилар,
корпорациялар
раҳбарлари ва
лоббистлардан
ташкил
топган Уруш Мафияси)
аралашган.
АҚШнинг
региондаги
асосий
манфаатлари
ичига
биринчи
навбатда
унга хавф
соладиган кучларни
мағлуб этиш, кейин
эса ўзининг иқтисодий
ва
корпоратив
манфаатларини
кўзлайдиган
кучлар учун
керакли
бўлган замин
яратиш. Айни
пайтда жаҳонда
АҚШ билан
барча соҳаларда
рақобат қила
оладиган
икки давлат –
Россия ва
Хитой сиёсатини
яқиндан
туриб
кузатиш ва
керак
бўлганда уларга
қарши
ишлатилиши
мумкин
бўлган
ўзининг
кучли
базаларига
эга бўлиш ҳам
АҚШнинг
региондаги
асосий
манфаатлари
жумласига
киради.
Бу
манфаатлар
йўлида
курашар экан
АҚШ ва ғарб
давлатлари
Марказий
Осиё
давлатларига,
улардаги
турли туман
сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий,
маданий ва
бошқа
масалаларга
ўз
таьсирларини
ё тўғридан
тўғри, ё
бошқа ишлар
жараёнида, билвосита
ўтказиб
бораверадилар.
Хулоса
қилиб шуни
айтиш
мумкинки,
бугунги
кунда АҚШ ва
умуман ғарб
давлатларининг
Ўзбекистон
ва Марказий
Осиё
давлатларидаги
умумий
вазиятга таьсирлари
асосан
салбий
кўринишда
бўлмоқда.
Бунга сабаб
Ўзбекистон
ва Марказий
Осиё
давлатлари
ичидаги ички
сиёсий
вазият узоқ
йиллардан
бери
аггравация,
яъни қотиб қолган
ҳолатда
яшашни давом
эттирмоқда.
Бу
вазиятни фақат
ички кураш
туфайли
ўзгартириш
мумкин холос.
Ҳозирча
бундай ички
жараёнларни
бошланишига
туртки
берадиган
омиллар жуда
кам,
борларида
эса журьат
кучли
бўлсада куч
(ҳозирча) кам, жараён
эса секин
аста
етилмоқда.
Аммо вазият
кун сайин
ўзгармоқда
ва ижтимоий
сиёсий
жараёнларнинг
тўсатдан,
шиддат билан
ривожлана
бошлаши учун қандайдир
бир катализатор
ролини
ўйновчи ҳаракат,
туртки рўй
бериши ё
бўлмаса
амалга
оширилаётган
турли туман ҳаракатлар
ўзининг
ижобий
натижаларини бера бошлаши
мумкин.
Ҳазратқул
Худойберди
2011
йил 3-октябр