КЎРИНМАС
ДУШМАН
(Дунёдаги
энг хавфли
ташкилотлардан
бири ҳақида)
Майнинг
24..26 кунлари АҚШнинг
Яқин Шарқдаги
сиёсатини
белгиловчи
(лоббистик
фаолият) ва АҚШдаги
10 000 дан зиёдроқ
бадавлат
тадбиркорлар,
кучли
сиёсатчилар
ва давлат
арбобларидан
ташкил топган
Исроил
тарафдорларини
бир
бирларига бирлаштирувчи
жаҳондаги
энг кучли
ташкилотлардан
бири AIPAC ўз Конференсиясини
ўтказади.
Шу
муносабат
билан
ташкилот ўз
вебсаҳифасига
(aipac.org)шундай чақириқни
ёзган:”АҚШ ва
Исроил
сиёсий раҳбарларидан
Исроилнинг
келажаги ҳақидаги
мўҳим
хабарларни
тинглашдан
четда қолманг!Конференцияга
ташриф
буюринг!”
Бу
ташкилот йиғилишларида
унинг азиз меҳмонлари
сифатида
сўнгги 20 йил
ичида АҚШнинг
барча
президентлари
қатнашишган.
Кўплаб
конгрессменлар
ва сенаторлар
бу
ташкилотнинг
аъзоларидир
ва улар бу
ташкилотни
молиявий, рўҳан
ва ғоявий нуқтаи
назарлардан қаттиқ
қўллаб-қўвватлаб
келишади.
Бундан
бир неча йил
олдин мен бу
нарсаларни
аниқлагач,
ўша пайтдаги
АҚШ давлат
котиби Colin Powellга бир
хат ёзиб,
унинг Aipacка қилган
ташрифини ва
бу
ташкилотни қўллашини
қаттиқ танқид
қилган эдим.
Ўшанда у Яқин
Шарқ
масалалари
билан шуғуллаётган
эди ва дунё
матбуоти
учун у гуёки
икки томонга ҳам,
яьни
ФАЛАСТИН ВА
Исроилга бир
хил кўз билан
қарашини, ўртадаги
можарони(аммо
аслида бу
можаро эмас,
балки
Исроилнинг 50
йиллик босқинчилик
сиёсати эди)
келишиб ҳал қилиш
кераклигини
уқдирар, амалда
эса бир
томонни
(Исроилни)
жиддий ва қаттиқ
қўллар эди.
Шундан
сўнг унга
нимадир
бўлдиё
умуман бу масаладан
ўзини кескин
четга тортди.
Агар ўша пайтгача
унга ҳеч ким
бу аччиқ ҳақиқатни
айтмаган
бўлса, балки
унинг
генераллик
ва катта
сиёсатчилик ғурурига
мени
гапларимдан
кейин сал
бўлсада гард
юққандир...Ёки
бошқа нарса
таьсир қилдими,
хуллас, нима
бўлганда ҳам
у ўшанда бу
хавфли
ташкилотдан
оёғини
тортди.
Аммо
20 йил
давомида
юзлаб
сенаторлар,
конгрессменлар
ва ҳатто
президентларни
ўзларидан
катта ёрдам
олиб
келаётган бу
ташкилотга
бу биргина йўқотиш
унчалик
таьсир қилмади
ҳам.
Хўш,
бу
ташкилотнинг
асосий жиноятлари
нималардан
иборат?
1. АҚШнинг
Ироққа қарши олиб
бориб борган ҳар
иккала
урушининг ҳам
ортида айнан
ана шу
ташкилот
ётади. Айниқса
2нчи урушни
бошлаш учун
бу ташкилот қаттиқ
тиришди. Вице
президент
Дик Чейни ва
Мудофаа
вазири
Дональд
Рамсфельд
уруш лойиҳасини
тайёрлашди.
Масаланинг
асосий ташаббускори
эса Aipac эди. Дик
Чейни эса
унга аъзодир.
Хўш, нима
учун айнан
ўша пайтда
Ироққа қарши
уруш очиш
шунчалик
мўҳим бўп қолди
бу қонхўрлар
учун?
Сабаби
шундаки, Ироққа
уруш
бошланишидан
бир неча ҳафта
олдин Саддам
Хусейн
Исроилнинг Ғазога
нисбатан қилган
навбатдаги ҳужумлари
ва у ерда бир
неча ўнлаб
одамларни ва
айниқса
болаларни ўлдиргандан
кейин у
Исроилга қарата
4..5та ракета
отди. Бу
ракеталар
Исроилга
жиддий зарар
етказа
олмаган
бўлса ҳам(узоқ
масофа
туфайли), бу
нарса Исроил
ва унинг акахони
бўлмиш АҚШ
сиёсатчиларини
жиддий
ташвишга
солди. Ана
ўшанда Ироққа
қарши уруш
лойиҳаси
тайёрлана
бошланди.
Аммо
бир давлатга қарши
уруш эьлон қилиш
осон иш эмас.
Бу учун
жиддий
асослар бўлиши
керак. Ана
ўшанда “Ироқда
оммавий қирғин
қуроллари
бор” деган
уйдирмани
шов шув қила
бошладилар.
Аммо БМТнинг
9 марта
уюштирган
комиссияси
Ироқда
бундай қуролни
топа олмади.
Чунки бундай қуролни
ўзи йўқ эди у
ерда. Бундан
аччиғи чиққан
Ж.Буш ва Буюк
Британия бош
вазири
Т.Блаир
барибир
урушни
бошлашга
буйруқ
бердилар ва
бу авантюра 21
асрда БМТ
тарихида энг
шармандали аҳвол
эди. Чунки
БМТнинг
Хавфсизлик
Кенгаши ҳам ,
унинг Бош
Ассамблеяси ҳам,
Россия, Хитой
ва
Франциянинг
норозиликлари
ҳам бу икки
урушқоқ
давлатларнинг
сиёсатчиларини
ҳеч бир
сабабсиз бир
давлатга қарши
уруш очишдан
тўхтата
олмаган эди!
Бу очиқдан
очиқ БМТга ва
бутун
инсониятга
тупуриш эди.
Ҳали
ҳануз бу
масала
бўйича
жиддий
текширув ўтказилмади.
Сабаби Барак
Обама
Президентликка
қасам ичган
куннинг
эртасигаёқ
Ж.Бушга
нисбатан ҳеч қандай
текширув
олиб
бормаслигини
очиқ ойдин
айтди!
Мана
сизга 21 асрда
халқаро
сиёсатдаги ғирромлик,
буюк давлатлар
раҳбарларининг
сиёсий
жиноятчилиги
ва уларни
яширувчиларнинг
асл
башаралари!
Ироқдаги
уруш туфайли
100 000дан ошиқ
бегуноҳ
инсонлар
ўлдирилдилар,
бир неча юз
минглаб
одамлар оғир
тан
жароҳатлари
олдилар, яна
неча юз
минглаб
инсонлар
сарсон-саргардонликка
юз тутдилар
ва бу
урушнинг
касофатлари ҳали
ҳануз Ироқ ва
уни
атрофидаги
инсонлар ҳаётига
ўз таьсирини
ўтказмоқда.
2. Айнан
Aipacнинг қаттиқ қаршиликлари
туфайли мана
20 йилдирки Ғарб
давлатлари оғизда
“Фаластин яқинда
мустақил
давлат
бўлади” деб
ёлғонни
уялмасдан
гапириб
келмоқдалар
аммо амалда
Фаластинни
мустақил
давлат
бўлишига тиш
тирноқлари
билан қарши
курашмоқдалар.
Бу
ишда уларга ҳатто
Туркия
давлати раҳбарлари
ҳам ўтган 2010
йилгача
ёрдам бериб
келдилар. Аммо
Озодлик
Флотилиясига
Исроил
махсус кучларининг
ҳуужуми ва
унинг оқибатида
бир неча
Туркия фуқаролари
ўлдирилгандан
кейингина
халқнинг ғазаби
қайнаб
кетгач
Туркиянинг
сотқин раҳбарлари
Исроил билан
ўз алоқаларини
совута
бошладилар.(Бу
ҳақда жуда
кўп мақолалар
чоп этилган,
улардан
айримлари: 1.Около 500
правозащитников
с "Флотилии
свободы"
доставл... 2.нападение
израиля на флотилию
свободы , 3.Сионистские
пираты
орудуют в
Средиземном
море! 4. Штурм «Флотилии
свободы» сняли
на видео ).
Ана
шу биргина мисолда
Исроил
давлатининг
раҳбарлари
нақадар шафқатсиз
сиёсат
юргизишини
буутун дунё
кўрди, чунки
Европа ва
Туркиядан
озиқ овқат
олиб 10 ойдан
бери қамалда
ётган Ғазо
халқига бир
неча тинчлик
кемаларида
ёрдамга бораётган
500дан ошиқ
оддий
инсонлар, ҳуқуқ
ҳимоячилари,
шоирлар ва
журналистлар
Исроил
махсус қўшинлари
томонидан қаттиқ
ҳужумга
учрадилар.
Уларнинг
кимлигини
билиб туриб,
тинч ва қуролсиз
инсонларга қарши
тиш тирноғигача
қуролланган ҳарбийларни
кечаси
вертолетларда
ташлаш дегани
бу давлат
жиноятчилиги
дегани! Аммо ғарбнинг
сотқин ва
виждонсиз
сиёсатчилари
бу масалага ҳам
кўз юмдилар.
Чунки AIPAC
уларни оғизлари
ва қўлларини
ўз
келишувлари
ва ҳамдўстлик
шартлари
билан боғлаб қўйган
эди!
3. Бугунги
кунда Ал Қоида
раҳбари
Усама бин
Ладинни АҚШ
махсус қўшинлари
томонидан
ўлдирилишини
шов шув қилиб
ноғора
чалаётган ғарб
давлатларида
яшовчи
миллионлаб
соддадил
инсонлар
шуни
билмайдиларки,
AIPAC аслини
олганда Ал Қоидадан
бир неча
карра
хавфлироқ
ташкилотдир.
Чунки бу
ташкилотнинг
белига бомба
боғлаган шаҳидлари
ёки учоқларни
босиб
оладиган
жангчилари
йўқ. Аммо бу
ташкилотнинг
буюк
давлатларнинг
қуролли
кучларини
ўзлари
истаган
давлатга қарши
йўналтирадиган
сиёсатчилари
ва саркардалари
бор.
Усама
бин Ладин ва
Ал Қоидани
Нью Йоркдаги
Халқаро
Савдо маркази
ва АҚШ
Мудофаа
вазирлиги
Пентагонна қарши
ҳужумларда
айблашди.
Аммо шу
пайтгача
бирор
журналист
ёки аналитик
фикрловчи
сиёсий тадқиқотчи
нима учун
айнан ана шу ҳужумларнинг
сабабларини
текшириб
кўрмадилар.
Чугки бу
харажат
талаб қилишидан
ташқари
масала ойдинлаашса
калаванинг
бир учи бориб
AIPAC ва
Исроилнинг Яқин
Шарқда,
хусусан
Фаластин халқига
қарши олииб
бораётган
босқинчилик
ва
зўравонлик
сиёсатига, АҚШнинг
ана шу жиноий
сиёсатни AIPAC орқали
қўллаб қўвватлаётганига
бориб тақаладида!
Аммо улар ўла
қолсалар ҳам
бундай таҳлилга
йўл қўймайдилар,
ўзларининг
жиноятлари
очилишини
асло
истамайдилар.
4. Кўринмас
душман энг
хавфли
душмандир.
Чунки сиз уни
кўрмайсиз,
кўрган тақдирингизда
ҳам унга бас
кела
олмайсиз, бу
нафақат бир
неча
ташкилотлар
учун балки
бир неча
давлатлар
учун ҳам ўта қийин
масала, чунки
бундай кўзга
кўринмас ташкилотни
мингларча
кучли
сиёсатчилар,
бадавлат
тадбиркорлар
қўллаб қўвватлайдилар.
Улар учун
дунёдаги
турли туман
халқаро
ташкилотларга
ўз
одамларини қўйиш,
ўз одами
бўлмаганлардан
ёки уларга қулоқ
солмаган халқаро
миқёсдаги
амалдорлардан
соқит бўлиш қийин
иш эмас. АҚШ
Марказий
Разведкаси
ва
Россиянинг
Федерал
Махсус
Бюросида ана
шундай
махсус қотиллар
тайёрланади.
Бир неча
миллион доллар
сарф қилиб
истаган
сиёсатчи,
кўзга
кўринган жамоат
арбобини йўқ қилиш
улар учун ҳеч
нарса эмас.
Бу
ташкилотнинг
энг хатарли томони
шундаки,
унинг
вакиллари
бир гуруҳ
инсонларнинг
талаб ва эҳтиёжларидан
келиб чиққан ҳолда
иш
юритадилар
ва бу йўлда
улар ҳеч
нарсадан тап
тортмайдилар.
Керакли диктаторлар
қўллаш, керак
бўлмаганларига
қарши ё очиқ
ё яширинча ҳужумлар
уюштириш ҳам
ана шу
ташкилот
олиб
борадиган
ишлардан
биридир. Бу
ташкилотнинг
Тошкентга
алоқадор
жойи ҳам бор, AIPAC
Тошкент ва
Тел Авив
ўртасидаги
алоқалар ҳамиша
мустаҳкам
бўлиши учун
курашиб келган,
у ҳатто АҚШ
ва
Ўзбекистон
ўртасидаги
алоқалар вақтинчалик
узилганда ҳам
Каримов
билан алоқани
узгани йўқ.
Секин аста қонхўр
Каримов Ҳукуматининг
Ғарб
давлатлари
билан алоқаларининг
қайта
тикланиши,
Каримовнинг
Брюсселга, Европа
Иттифоқига
ташрифларини
ташкиллаштиришда
ҳам бу
ташкилотнинг
катта ҳиссаси
бор.
Ҳазратқул
Худойберди
2011
йил 2-май