Ақлли
ва қаҳрли
сиёсатчилар ҳақида
Твиттерда
ёзилган
айрим
фикрлар:
JusticeRebell
NYTimes(о
Тунисе):"Исломчилар
йўқолиб
кетишдими?Йўқ.Фақат
уларнинг
кўпчили ҳур
фикрлилар(демократлар)га"
айланишди. http://www.nytimes.com/2011/01/22/opinion/22iht-edroy22.html?_r=1
("Have the Islamists disappeared?No.But..most
of them have become democrats.".. )
Агар тўғрироқ
тушунтиришга
ҳарақат қилсак,
аслида на
исломчилар,
на
христианчилар
бор. Шунчаки
хотиржам ва
кескин ҳаракат
қиладиган
одамлар бор ҳолос.
Сиёсатда ҳам,
динда ҳам,
оилада ҳам,
кўчада ҳам, ҳамма
жойда.
Сиёсий
нуқтаи
назардан
нодонларча
айтилган
«исломчилар,
исломий
террористлар»
сўзларнинг
оталари
(яратувчилари)
Ислом
Каримов,
Ж.Буш, В.Путин
каби айрим
давлат раҳбарлари
ва нодон
сиёсатчилардир.
Ақлли
сиёсатчилар ҳар
қандай
муаммолар ва
халқларнинг
айрим
нарсалардан
норозиликларини
ўша муаммоларни
яхшилаб ўрганиб
чиқиш ва
кейин уларга қандайдир
бир ечимлар
топиш орқали ҳал
қиладилар. Қаҳрли
ва жоҳил
сиёсатчилар
эса
муаммони ҳам, халқнинг
норозилигини
ҳам
бостириш
йўли билан ҳал
қиладилар.
Ушбу ҳаётнинг
оддий ҳақиқати:
Бу дунёдаги
барча
инсонлар
бахтиёр, осуда,
ҳеч нарсага
мўҳтож
бўлмасдан,
тинчгина яшашни
истайдилар. Агар
қаердадир
кимлардир
нималардандир
норози бўлиб
бош
кўтарсалар,
демак бунга қандайдир
сабаблар бор.
Мана шу
оддий ҳақиқат
инсоният ҳаётининг
бош
формуласидир
ва у ўз ичига
унинг тўғилиши,
яшаши, кураши
ва ўлимини
мужассамлаштиради.
www.twitter.com/JusticeRebell
2011.01.22
Ҳазратқул
Худойберди